Бугун Бокуда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Бугун Бокуда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Бугундан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. 11 октябрга қадар давом этадиган мусобақада дунёнинг 93 мамлакатидан 600 нафардан ортиқ спортчи, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади. Мусобақада жамоамиз қуйидаги таркибда қатнашади:

Эркаклар:
— 60 кг: Баҳром Ботуров
— 66 кг: Азизбек Ортиқов
— 73 кг: Элбек Тожиев
— 81 кг: Муроджон Йўлдошев
— 90 кг: Умар Бозоров
— 90 кг: Нурбек Муртозаев
— 100 кг: Эрназар Сарсенбаев
— 100 кг: Тўлқинбек Турдиев
+100 кг: Музаффарбек Тўрабойев

Аёллар:
— 48 кг: Улбўсин Ҳакимова
— 52 кг: Сўғдиёна Рафкатова
— 70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
— 70 кг: Ширинжон Йўлдошева
— 78 кг: Барчиной Қодирова
— 78 кг: Маржона Кўчимова
+78 кг: Умида Ниғматова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Дастурга кўра, бугун эркаклар ўртасида — 60 кг, аёллар ўртасида эса — 48 кг тоифаларидаги беллашувлар бўлиб ўтади.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.