Турнирда Синдоровдан ташқари Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, Рамешбабу Праггнанандҳа каби юқори рейтингга эга шахматчилар иштирок этади.
Мусобақа тезкор шахмат йўналишида ўтказилиб, жами 18 та партия ўйналади. Ҳар бир партияда шахматчиларга 10 дақиқа вақт берилади ва ҳар бир юришдан сўнг 5 сония қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдоров шу йилнинг 22 ноябридан 13 декабрига қадар Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон тожи учун баҳсларда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши баҳс олиб боради.
Мусобақанинг мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади. Регламентга кўра, ғолибни аниқлаш учун жами 14 та партия ўйналади ва чемпионлик учун шахматчилардан 7,5 очко жамғариш талаб этилади. Агар томонлардан бири бу натижага белгиланган ўйинлардан эртароқ эришса, баҳс муддатидан олдин якунланади. Асосий ўйинлар 7:7 ҳисобидаги дуранг билан тугаса, чемпион номи тай-брейкда аниқланади.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.