Аввалроқ депутат Фарҳод Зайниев 628 та ёқилғи қуйиш шохобчаси хавфли юкларни тушириш жойлари билан турар жойлар ўртасидаги камида 125 метр масофа талабига жавоб бермаслигини маълум қилган эди.
Депутатнинг сўзларига кўра, ушбу меъёрнинг сақлаб қолиниши автоцистерналардан ёқилғи қуйиш жараёнида шохобчаларга мунтазам равишда жарима солинишига олиб келиши мумкин эди. Шунингдек, у коррупциявий хавфлар ва шохобчалар фаолиятини тўхтатиб қўйиш эҳтимолига ҳам эътибор қаратган.
Натижада қонун лойиҳасидан хавфсиз масофа талабини бузганлик учун алоҳида жазо чораси чиқариб ташланди. Бироқ бошқа нормалар бўйича жавобгарлик сақланиб қолади.
Аввалроқ ҳукумат хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ёқилғи қуйиш шохобчаларини босқичма-босқич кўчиришни назарда тутган эди. 6 196 та объектда ўтказилган текширувлар давомида 46 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланган. 464 та шохобча фаолияти вақтинча тўхтатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.