Жавоҳир Синдоров: “Гукешни мағлуб этиш имкониятим — 50,1 фоиз”

Жавоҳир Синдоров: “Гукешни мағлуб этиш имкониятим — 50,1 фоиз”

Жавоҳир Синдоров бўлажак жаҳон чемпионлиги баҳсида Гукеш Доммаражуга қарши имкониятларини деярли тенг деб ҳисоблайди. АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтаётган Clutch Chess: Champions Showdown турнири вақтида журналист ундан икки шахматчининг ғалаба қозониш эҳтимолини фоизларда баҳолашни сўради.

Журналист жами 100 фоизни ташкил этадиган тақсимотда ҳар икки шахматчининг имкониятини кўрсатишни таклиф қилди. Синдоров эса ўз имкониятини 50,1 фоиз, Гукешникини эса 49,9 фоиз деб белгилади. Шу тариқа, ўзбекистонлик гроссмейстер ўз имкониятини рақибиникидан 0,2 фоизга юқори баҳолади.

Маълумот учун, 27–29 октябрь кунлари ўтказиладиган Clutch Chess: Champions Showdown мусобақасида Синдаровдан ташқари Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана ва Рамешбабу Праггнанандҳаа каби кучли шахматчилар ҳам қатнашмоқда.

Синдаровнинг Гукешга қарши бўлажак учрашуви эса 22 ноябрдан 13 декабргача Швейсариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади. Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) маълумотига кўра, учрашувлар Женевадаги Мартин Бодмер жамғармаси музейида ўтказилади. Очилиш маросими 22 ноябрь куни бўлиб ўтади, биринчи классик партия эса 24 ноябрга белгиланган. Баҳслар Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Сўнгги классик партия 11 декабрь куни ўтказилади. Агар чемпион асосий баҳсларда аниқланмаса, 12 декабрь куни тай-брек партиялари ўйналади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.