Clutch Chess. Биринчи кундан сўнг Жавоҳир Синдоров иккинчи ўринда бормоқда

Clutch Chess. Биринчи кундан сўнг Жавоҳир Синдоров иккинчи ўринда бормоқда

Турнир жами 4 нафар шахматчи ўртасида ўтказилмоқда. Булар Жавоҳир Синдоров, Ҳикару Накамура, Фабиано Cаруана ва Рамешбабу Праггнанандҳаа.

Биринчи кун баҳсларидан сўнг Жавоҳир Синдоров жадвалда 2-ўринда бормоқда. У пешқадам Ҳикару Накамурадан атиги ярим очко ортда қоляпти.

Ҳар бир иштирокчи қолган уч рақибига қарши оқ ва қора доналарда икки мартадан баҳс олиб боради. Шу тариқа ҳар бир шахматчи бир кунда 6 та, турнир давомида жами 18 та партия ўйнайди.

Барча партиялар 10 дақиқа + ҳар бир юришга 5 сония вақт назорати асосида ўтказилади.

Турнирнинг ўзига хос жиҳатларидан бири — ҳар бир кун учун ғалабага бериладиган очколар миқдори турлича:

27 октябрь: ғалаба — 1 балл ва 1000$, дуранг — ½ балл.

28 октябрь: ғалаба — 2 балл ва 2000 $, дуранг — 1 балл.

29 октябрь: ғалаба — 3 балл ва 3000$, дуранг — 1 балл.

Clutch Chess. Биринчи кундан сўнг Жавоҳир Синдоров иккинчи ўринда бормоқда
Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 425 000 АҚШ долларини ташкил этади. 1-ўрин соҳиби 125 000 АҚШ доллари, 2-ўрин — 94 000, 3-ўрин — 72 000, 4-ўрин — 62 000 АҚШ доллари билан тақдирланади.

Мазкур мусобақа Жавоҳир Синдоров учун Гукеш билан бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионлиги учрашувидан олдинги сўнгги турнир ҳисобланади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.