Кўп ҳолларда фуқаро янги уй ҳақида фақат рекламадан билади. Қурувчи ким, ер кимники, рухсатнома борми, уй қачон топширилиши ҳақида билиш учун ишончли манба бўлмаган.
Натижада баъзи объектлар кейинчалик «муаммоли»га айланиб, қурилиш тўхтайди, муддат чўзилади, фуқаро эса на уйга, на тўлаган пулига эга бўлади.
Урбанизация миллий қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган«Кўп квартирали уйларни ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси бу муаммони рекламанинг ўзидан ҳал қилишни кўзда тутади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.