Фармон халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ваколатларини кенгайтириш, ижро этувчи ҳокимият органлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда улар фаолиятининг очиқлигини оширишга қаратилган.
Фармонга мувофиқ, 2028 йил учун маҳаллий бюджетларни шакллантиришда харажатларнинг 3 фоизидан 5 фоизигача қисмини бевосита маҳаллий кенгашлар депутатларининг ташаббусларига йўналтириш механизмини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Аниқ улуш ҳудуд тоифасига боғлиқ бўлади. Депутатларнинг бюджет ташаббуслари келгуси йил учун бюджет сўровини шакллантириш муддатларидан камида бир ой олдин ишлаб чиқилиши лозим.
Шу тариқа, депутатлар ўз сайлов округларидаги муаммолар ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджетнинг бир қисмини сарфлаш йўналишларини таклиф қила олади.
Механизмни жорий этиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бир ой муддатда қонунчиликка зарур ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.
Ҳар чоракда камида бир марта кенгашлар мажлислари кун тартибидаги биринчи масала сифатида сайлов округларидаги муаммоларни кўриб чиқиш таклиф этилмоқда. Бундай муҳокамаларда, қоида тариқасида, ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва тегишли ҳудуддаги бошқа мансабдор шахслар иштирок этиши лозим.
Фармон иловасида кенгашлар сессиялари ва уларнинг доимий комиссиялари мажлисларида эшитилиши назарда тутилган ҳисоботлар рўйхати келтирилган.
Хусусан, қуйидаги даврийлик белгиланган:
Ушбу ўзгартиришларни мустаҳкамлаш учун қонунчиликка тегишли тузатишлар тайёрлаш топширилди.
Бу кенгашлар қарорларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажармаган ёки зарур ҳисоботларни тақдим этмаган амалдорларга тааллуқли. Бундай тақдимномалар юқори турувчи органлар томонидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлади. Шу билан бирга, фармон кенгаш талаби билан амалдорни автоматик тарзда ишдан бўшатишни назарда тутмайди.
Шунингдек, депутатларнинг тегишли вилоят, туман ёки шаҳар ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга монеликсиз кириш ҳуқуқини аниқлаштириш кўзда тутилмоқда. Бундай ҳуқуқ ҳажми кенгаш даражасига боғлиқ бўлади.
Адлия вазирлигига икки ой муддатда депутатларнинг ташкилотларга кириш тартибини ва қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш топширилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги доимий равишда ташкилотларга депутатлик вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилишга йўл қўйилмаслиги бўйича кўрсатмалар юбориб туриши керак.
Гап кенгашлар сессиялари, доимий комиссиялар ва партия гуруҳлари мажлисларида иштирок этиш, сайловчилар билан учрашувлар ва фуқаролар қабулларини ўтказиш ҳақида бормоқда.
Прокуратура органларига иш берувчилар томонидан депутатлик вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилинган ёки ушбу вазифаларни бажариш вақтида ходимни иш жойи ва ўртача иш ҳақини сақлаган ҳолда ишдан озод этиш рад этилган ҳолатлар устидан назоратни кучайтириш топширилди.
Айбдор мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чораларини кўриш назарда тутилган.
Фуқароларнинг иштирок этиш тартибини Олий Мажлис Сенати белгилаши лозим. Унга тегишли қоидаларни икки ой муддатда тасдиқлаш тавсия этилди.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 декабрдан бошлаб халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар лойиҳалари юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
2024 йил февраль ойида президент маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. У кенгашлар ва ҳокимликлар ваколатларини янада чегаралашни ҳамда вакиллик органлари мустақиллигини кучайтиришни назарда тутган.
2025 йил июнь ойида Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси тасдиқланган. Унинг асосий тамойили этиб «Кучли кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» ёндашуви белгиланган.
Концепция маҳаллий депутатларнинг назорат ваколатларини кенгайтириш, қарорлар қабул қилиш очиқлигини ошириш, кенгашлар ишини рақамлаштириш ва маҳаллий бошқарувда жамоатчилик иштироки механизмларини ривожлантиришни кўзда тутади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.