Хусусан, халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Мурод Давлетов Рустамович шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди. У тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳудудларни ривожлантириш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, халқ депутатлари Қўшкўпир тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўткирбек Каримов Октамбаевич туман ҳокими этиб тасдиқланди. У бунгача Хоразм вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида ўтган халқ депутатлари Олтиариқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жаҳонгир Жуманов Сабиталиевич туман ҳокими этиб тасдиқланди. У ҳозирга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келган.

23 ноябрь куни Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафоев иштирокида бўлиб ўтган халқ депутатлари Зарбдор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида эса Зарифжон Омонқулов Назаркулович туман ҳокими этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Зомин тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.