Европа мегалитик маданият йўналиши — Европа Кенгашининг маданий тармоқларидан бири бўлиб, у бетакрор табиат ва ўзига хос манзилларни мужассам этган, милоддан аввалги тош мажмуалар – ёдгорликлар, мақбаралар, қадимги жамоалар томонидан иншо этилган зиёратгоҳларни кўриш имконини беради ҳамда қадим ўтмишнинг ғайриоддий изларини ўзида акс эттиради.
Туркиянинг машҳур тарихий маркази Гўбеклитепа ушбу маданий йўл тармоғига янги иштирокчи сифатида рўйхатга олинди. 1990 йилларда топилган ва қазиш ишлари узлуксиз давом этадиган Гўбеклитепа манзилгоҳи, дунёда энг муҳим ва энг кўп муҳокама қилинадиган археологик ёдгорликлардан бири сифатида ажралиб туради. Чунки у неолит даврига тегишли бўлиб, кулолчилик, металлургия, ёзув, ғилдираклар, қишлоқ хўжалигидан олдинги даврни кўз ўнгимизда жонлантириши билан барчани бирдек ҳайратга солади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.