Ховос туманига ҳоким тайинланди

Сирдарё вилояти Ховос туманига Улуғбек Йўлдошев ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Иқтисодиёт ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент фармони билан Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Аҳадбек Ҳайдаров, Абдулазиз Ҳайдаров, Отабек Фозилкаримов, Бобур Ходжаев ва Жасур Қаршибоевлар эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди.Президент фармони билан яқинда Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланган Жамшид Қўчқоровга янги ўринбосарлар тайинланди.

Ўзбекистонда Nike бренди маҳсулотларини ишлаб чиқариш бошланди

Андижонда иш бошлаган корхона Nike бренди остида кроссовкаларни ишлаб чиқармоқда. Корхонада кунига 6000 жуфт оёқ кийим ишлаб чиқариш имконияти бор.

Қиздан рад жавобини олгани учун унга тажовуз қилгани айтилган йигит ҳолатга изоҳ берди — видео

Унинг айтишича, аслида ҳолат бошқача бўлган. Интернетда тарқатилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини очди

Мазкур виза орқали саёҳат қилиш, дам олиш, оила ва қариндошларникига ташриф буюриш мумкин. Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини очди.

Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади. Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган.

Толибон қайтариб юборган 67 та цистернадаги нефть ҳақиқатда сифатсизмиди?

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Афғонистоннинг Миллий стандартлар агентлиги берган хабарга муносабат билдирди. Аввалроқ, Афғонистоннинг Миллий стандартлар агентлиги нефть сифати пастлиги сабабли 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборилгани ҳақида хабар бергандик.

Толибон нефть сифати пастлиги сабабли 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди — видео

Қайд этилишича, ҳукумат Миллий стандартлар агентлиги сифатсиз нефть импортига курашишни бошлаган. Афғонистон ҳукумати нефть сифати пастлиги сабабли 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди.

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин бўлгани сабаб фуқаролар эвакуация қилинди — видео

ФВВ ҳодиса юзасидан маълумот берди. ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, кеча, 6 август куни соат 18:59 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Бешкапа” МФЙ Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

12 йиллик тарих янгиланди: Ўзбек дзюдочиси яна «Мастерс» турнирининг ғолибига айланди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Венгрия мезбонлик қилаётган «Мастерс» турниридаги иштирокини якунлади. Унда Музаффарбек Тўрабоев -100 кг вазн тоифасида ғалаба қозониб, ўзбек дзюдоси учун 12 йил кутилган олтин медални тақдим қилди.

Шахмат бўйича жаҳон кубоги. Жавоҳир Синдоров франциялик рақиби устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги баҳслари давом эттирилди.Мусобақа 3-турининг 2-партия ўйинлари ўтказилди.

МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон бугун 14 та медални қўлга киритди

II МДҲ ўйинларининг бугунги куни ҳам Ўзбекистон делегацияси учун сермаҳсул ўтди. Унда ҳамюртларимиз дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика спорт турларида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси кеча 12 та медални қўлга киритди

Беларусда бошланган II МДҲ ўйинларининг илк кунида Ўзбекистон делегацияси 12 та медални қўлга киритди. Спортчиларимиз кечаги кун баҳсларида 4 олтин, 5 кумуш ва 3 бронза медалига сазовор бўлишди.

Дзюдо. Бугун «Мастерс» турнири якунига етади. 7 нафар вакилимиз татамига чиқади

Бугун Венгрияда дзюдо бўйича «Мастерс» мусобақаси ўз якунига етади. Оғир вазн тоифаларида кечадиган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг етти нафар вакила медаллар учун кураш олиб боради.

Сирдарёда 12 кун аввал йўқолиб қолган 17 ёшли қиз топилди

У 24 июль куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганди. Сирдарёда 17 ёшли ўқувчи жорий йилнинг 24 июль куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани ҳақида хабар бергандик.

Ёш оғир атлетикачиларимиз қитъада тенгсиз!

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳри мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида энг оғир вазн тоифаларида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Тошкентда яланғоч ҳолда гулдаста кўтариб, ҳаракатланган эркак бўйича маълумот берилди — видео

Кеча мазкур видео интернетда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ижтимоий тармоқларда номаълум фуқаро Юнусобод туманида кўчада яланғоч ҳолда гулдаста кўтариб юргани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шахмат. Жавоҳир Синдоров кейинги босқичга чиқди, Нодирбек Якуббоев мағлуб бўлди

Шахмат бўйича Жаҳон кубогининг 1/64 финалида кеча тай-брек ўйинлари бўлиб ўтди.Жавоҳир Синдоров (2659) австриялик Маркус Раггер (2624) устидан ғалаба қозонди ҳамда 1/32 босқичга йўл олди.

Azon.uz барча лойиҳаларини тугатди

Лойиҳа таъсисчиси Мубашшир Аҳмад лойиҳа тугаганини маълум қилди. Azon.uz лойиҳаси асосчиси, диний блогер Мубашшир Аҳмад Azon.uz лойиҳалари тугаганини маълум қилди.

8 йиллик танаффусдан сўнг бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги навбатдаги жаҳон чемпионати қаерда бўлиб ўтиши маълум бўлди

8 йиллик танаффусдан сўнг Халқаро бокс ассоциацияси ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини тиклади. Шу йил ноябрь ойида 16 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида жаҳон чемпионати Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ташкил этилади.

Қашқадарёда кўлга чўкиб кетгани айтилган “участковый”нинг жасади топилди

У 6 кун аввал Миришкор туманидаги кўл ҳудудида дом-дараксиз йўқолганди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га берган маълумотига кўра, 30 июль куни соат 21:35 ларда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ИИБ профилактика инспектори Ж.Эшпулатов Миришкор тумани ҳудудида жойлашган “Сечанкул” номли кул атрофида бедарак йўқолганлиги ҳақидаги хабари келиб тушган.

ДХХ Андижонда ва Тошкент вилоятида университет ходимларини пора билан ушлади — видео

Андижон давлат университетининг ходими ҳамда Чирчиқ давлат педагогика университетининг бўлим бошлиғи ва яна бир ходими пора эвазига фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлишган. Андижон давлат университети ходими юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони мазкур олий ўқув юртининг “Биология” йўналишининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўтган 6 ойда Ўзбекистонга қанча юк автомобиллари импорт қилинган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 18 та хорижий давлатлардан қиймати 143 млн АҚШ долларига тенг бўлган 34 300 та юк автомобиллари импорт қилинган. Ўзбекистон 6 ойда юк автомобилларини энг кўп импорт қилган давлатлар: — Хитой — 33 450 та;— Корея — 313 та;— Польша — 261 та;— Россия — 180 та;— Германия — 34 та.

Дзюдо. «Мастерс». Бугун 5 нафар ҳамюртимиз татамига чиқади

Бугун Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича «Мастерс» мусобақасининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилади. Ўрта вазн тоифаларида кечадиган мазкур кун доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар вакили татамига чиқади.

Дзюдо. Диёра Келдиёрова — икки карра «Мастерс» турнири совриндори!

Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова фаолиятида иккинчи бор «Мастерс» сериясига кирувчи мусобақанинг совриндорига айланди. Венгрия мезбонлик қилаётган турнирда иштирок этган ҳамюртимиз бронза медалига эга чиқди.

Самарқанддаги тўйхонада 41 киши егуликдан заҳарланди

Аниқланишича, тўйда бир кун аввалги салатлар дастурхонга тортилган. Беморлар шифохонага ётқизилган.

Тошкентда бир йигит метро йўлига тушиб олди — видео

Метрополитен Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир бола метро йўлига тушиб қолгани акс этган видео тарқалди.

Cурхондарё вилояти ҳокими билан тортишган мактаб директори қамалди

Аввалроқ, Мактабгача ва мактаб вазирлиги ўқитувчи қамоқдан озод қилинганини маълум қилганди. Олий суд ўқитувчи аёлга берилган жазо бироз камайтирилганини маълум қилди.

Абдуқодир Мўминовга суд ҳукми ўқилди

ЖКнинг бир қанча моддалари билан айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминовга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бугун, 4 август куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича якуний суд ҳукми ўқилди.

UzAuto Motors янгиланган Cobalt, Lacetti ва Damas нархларини эълон қилди

Амалдаги комплектациядаги автомобиллар нархи ўзгаришсиз қолган. UzAutoMotors янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt, Lacetti ва Damas русумидаги автомобиллар нархини эълон қилди: — Damas D2 DLX Style Plus: 92 204 000 сўм; — LABO LB2 Plus: 91 669 000 сўм; — COBALT GS-Style Plus MT: 113 711 000 сўм; — COBALT GX-Style Plus AT: 134 294 000 сўм; — LACETTI  L-Style Plus MT CNG: 144 111 000 сўм; — LACETTI  L-Style Plus AT: 160 868 000 сўм.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.