Мазкур мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк босқичдаёқ совриндорлар қаторидан жой олишди.
145,1 км масофада ўтказилган беллашувда ҳамюртимиз Сергей Ростовцев маррага иккинчи бўлиб етиб келди.
Шунингдек, мусобақада терма жамоамиз аъзоларидан Муроджон Холмуродов, Фарруҳ Бобошеров, Никита Светков, Дмитрий Бочаров ҳамда Диёр Тоҳиров ҳам иштирок этишмоқда. Турнир 15 мартга қадар давом этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.