Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари $2000 пора билан ушланди

У умумий овқатланиш шохобчасининг ёпиб қўйилган ҳисоб-рақамини очиб берганлиги эвазига тадбиркордан пора талаб қилган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ж.М.

16 нафар ҳокимнинг биринчи ўринбосарлари лавозимидан маҳрум бўлди

Президентнинг Тошкент вилоятида ўтказган йиғилишида Наманган шаҳри ва 15 та туман ҳокимининг 16 нафар биринчи ўринбосари ҳам лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Бунга ушбу ҳудудларда қашшоқлик даражаси юқорилиги сабаб қилиб кўрсатилди.

Шавкат Мирзиёев 26 та солиқ инспекцияси ва икки вилоят ДСБ раҳбарларини лавозимидан озод қилди

Президент 26 та солиқ инспекцияси раҳбарлари, иккита вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғини ишдан бўшатиш, шунингдек, Солиқ қўмитаси раис ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилиш ҳақида топшириқ берди. Солиқ идоралари қўшимча манба излаш ўрнига «эски замон касалига берилиб кетишди», деди у.

Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл ҳокимларини ишдан олди

Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл туманлари ҳокимлари ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга ҳамда қурилишга масъул ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилинди.

Тошкент вилоятида ходимлар иш куни узайганидан норози бўлиб, йўлни тўсиб қўйди — видео

Ишчи қизлар корхона иш режимининг 5 иш кунидан 6 иш кунига ўтказилиш таклифидан норози бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир гуруҳ ходимлар иш фаолиятидан норози бўлиб, А-373 йўналишининг Ангрен шаҳар ҳудудидаги йўлни тўсиб қўйганлиги акс этган видео тарқалган эди.

Бухорода эркак ўз аёли ва фарзандини корхона машинаси уриб кетишига сал қолгани учун тадбиркорни калтаклаган

Маҳаллий ҳокимлик вакиллари пиёдалар хавфсизлигини таъминлай олмаётгани боис, одамлар бу билан боғлиқ муаммоларни ўзлари ҳал қилишмоқда. Бундай ҳолатлардан бири яқинда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида юз берган.

Туркияда ноқонуний миграцияга қарши "махсус рейд" ўтказилмоқда

Туркиядаги Ўзбекистон фуқароларидан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этиш сўралади. Ҳозирги кунда Туркия полицияси томонидан ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида йирик шаҳарлар ва жамоат жойларида "махсус рейдлар" давом эттирилмоқда.

Самарқандда бир нафар абитуриент имтиҳондан четлаштирилди — видео

У тест топшириқлари китобининг варағини йиртиб, олиб чиқиб кетган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тест китобидаги саволлар акс этган суратлар тарқалган эди.

Президент ишдан олган Марғилон ҳокими ўз ёрдамчиси ва котибини рағбатлантириш бўйича фармойиш чиқарди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида 27 июль кунги йиғилишда Марғилон шаҳри ҳокими Адҳам Зиявитдиновни ишдан олганди. Аммо ҳоким 28 июлда ёрдамчиси ва котибни рағбатлантириш бўйича фармойиш чиқарди, ҳужжат кейинчалик яшириб қўйилди.

Тижорат банкларида доллар курси илк бор 11 715 сўмга етди

Республика тижорат банкларида АҚШ валютасини сотиш ва сотиб олиш курслари яна ошди. Бугун, 2 август куни тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 11 680 - 11 715 сўм, сотиб олиш курси 11 575 - 11 640 сўм ташкил қилмоқда.

Нукус ИИБнинг собиқ бошлиғи Нукус туманига ҳоким бўлди

Зияуатдин Заитов Нукус тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У бунгача Чимбой тумани ИИБ бошлиғи, Қўнғирот тумани ҳокими, Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Шахмат бўйича жаҳон кубоги. Ҳамюртларимизнинг 1/64 финал босқичдаги рақиблари аниқ бўлди

Озарбойжонда шахмат бўйича жаҳон кубогига старт берилди. Дастлабки 3 кун давомида илк саралаш босқичи ўйинлари ўтказилди.

Қашқадарёда эркак аёлнинг сочидан тортиб судради ва каналга итариб юборди — видео

Тунги базмдан қайтаётган аёл эркак унга зўрлик ишлатмоқчи бўлганини айтмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда номаълум эркак аёлни уриб, сочларидан тортиб, кичик каналга итариб юборганлиги акс этган видео тарқалган эди.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 391,3 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 391,3 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган. Нефть ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.

Фарғонада эркак Yandex ҳайдовчиси телефонга жавоб бермагани учун машинасининг ойналарини синдириб ташлади — видео

Вилоят ИИБ воқеа тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир эркак бошқа бир фуқаро билан жанжаллашиб, автомобили ойнасини синдириб юбораётгани акс этган видео тарқалди.

Сенат қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқади

Сенатнинг 4 августдаги ялпи мажлисида «Адвокатура тўғрисида», «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини яхшилашга оид қонунларга ўзгартириш киритиш кўриб чиқилади.Олий Мажлис Сенатининг қирқ учинчи ялпи мажлиси 4 август куни чақирилади, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.

Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлиси 4 август куни чақирилади

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунлар, шунингдек, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, адвокатлик ва волонтёрлик фаолияти тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади. Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 4 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Расул Кушербаев нима учун ЎзЛиДеПдан кетишга қарор қилганини айтди

Расул Кушербаев ЎзЛиДеП партиясидан «ўз ўрнини кўрмаётгани учун» кетишга қарор қилганини айтди. У буни узоқ вақтдан бери режалаштирганини билдирди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея мудофаа вазирлари ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Тошкентда жанубий кореялик ҳамкасби Ли Жонг Суп билан учрашди. The Korea Herald нашри учрашувдан мудофаа ва қурол-яроғ саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсад қилингани ҳақида ёзди.

Тўра Боболов Оққўрғон тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Кегейли туманига янги ҳоким тайинланди

Айбек Камалов Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани ҳокими этиб тайинланди. У шу пайтга қадар бизнес-омбудсман девонининг Қорақалпоғистон шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи пора билан ушланди

У қабул комиссиясининг котиби бўлиб, ўқишга киришда ёрдам учун 5000 доллар талаб қилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи ушланди.

Абдуқодир Мўминов журналистик суриштирув жараёнда яширин камералардан фойдаланганини тан олди

Судланувчи Мўминов яширин камералар ва "диктофон"лардан нима учун фойдаланганини судда айтди. Бугун, 1 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида фирибгарлик, товламачилик ва яна ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминовга оид навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Кичик корхоналар ярим йилда 5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлаган

2023-йил январь-июнь ойларида 53 834 та кичик бизнес корхонаси томонидан 5,4 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Уларнинг жами товар айланмаси 64,5 млрд сўмни ташкил этган, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 1,9 млрд сўм.

Жиззахда чиқиндиларни сувга ташлаган 21 киши жавобгарликка тортилди

Табиатни ифлослантирган шахсларга қарийб 34 млн сўм миқдорда жарима қўлланилган. Жиззах вилояти Экология бошқармасига Зомин туманида чиқиндиларни сувга ташлаш билан боғлиқ ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушган.

Япония Ўзбекистондан меҳнат муҳожирларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди

Ўзбекистон фуқаролари Япония компанияларига қишлоқ хўжалиги, таъмирлаш ва қурилиш, шунингдек, кексаларга ғамхўрлик қилиш соҳаларида ишга олинади. Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Япониянинг Glosal Partner Cooperative, Reigi Sahou ва Muroo компаниялари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар берди "Дунё" ахборот агентлиги.  Япония компаниялари Ўзбекистон фуқароларини меҳмонхона бизнеси, беморлар ва қарияларга ғамхўрлик қилиш, турар-жой ва нотурар биноларни таъмирлаш, қурилиш, автомобилларни таъмирлаш, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ишга жойлаштиришга тайёрлигини билдирди.

«Ипак йўлида» фильми халқаро фестивал ғолиби бўлди

«Ёшлик» киностудияси томонидан суратга олинган «Ипак йўлида» қисқа метражли фильм Москвада ўтказилган Патрики халқаро кинофестивалида «Энг яхши режиссёр иши» номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Кинематография агентлиги маълумотига кўра, мазкур кинокартина «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги «Кино 5 кунда» ёш режиссёрлар лойиҳасида суратга олинган бўлиб, кинофестивалнинг бош соврини «Гран-При» ҳамда «Энг яхши актёр» номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

Дон экинларининг 80 % и фермер хўжаликлари томонидан етиштирилди

2023-йилнинг январ-июнь ойларида республика бўйича жами 5 443,4 минг тонна дон экинлари етиштирилди, ушбу кўрсаткич 2022-йилнинг мос даврига нисбатан 107,3 %ни ташкил этди. Хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда, етиштирилган дон экинлари умумий ҳажмининг 79,9 % и фермер хўжаликларига, 8,5 % и – деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 11,6 % и – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келган.

Инвестиция лойиҳаларининг ижроси кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Маълумки, ушбу мамлакатлар катта иқтисодий ва инвестициявий имкониятларга эга.

Йиллик инфляция расман 9 %дан тушди

Июль ойида истеъмол нархлари 0,2%га арзонлаган. Ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 8,9%гача пасайган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.