Тошкентда ОТМга кириш тести кунлари соат эрталабки 5 дан автобус қатнови йўлга қўйилади — рўйхат

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жой яқинида қайси жамоат транспорти йўналишлари ҳаракатланишини маълум қилди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 1 авгут кунидан 13 август кунига қадар 2023-2024 ўқув йили учун Тошкент шаҳридаги бир нечта манзилларда тест синовлари ўтказилиши муносабати билан ушбу манзиллар орқали ҳаракатланувчи шаҳар жамоат транспорти йўналишларининг ҳаракати соат 05:00 дан ташкил этилади.

Эндиликда HUMO ва UZCARD карталаридан битта банкоматда пул ечиш мумкин

Ўзбекистонда HUMO ва UZCARD интеграцияси мувафаққиятли якунланди. Аввалроқ, Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга ошириш учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолагани, унга кўра, HUMO ва UZCARD тўлов тизимларининг ўзаро интеграцияси бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон 14 давлатга 3 миллион долларлик тарвуз экспорт қилди

Экспортнинг 60 фоиздан ортиғи Қирғизистон ва Қозоғистонга тўғри келади. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 14 та давлатга қиймати 3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 6,5 минг тонна тарвуз экспорт қилган.

Расул Кушербаев ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишга қарор қилди

Кушербаев ўз ихтиёрига кўра ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишни сўраб ариза ёзди. Собиқ депутат, табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишни сўраб Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовга ариза ёзганини ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги яна бошқа бинога кўчди

Ташқи ишлар вазирлиги собиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биносига кўчди. ТИВ биносида эса янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жойлашади.

Энди мактаб ва ОТМларда ҳалоллик бўйича махсус ўқув дарслар ўтилади

Аксилкоррупция бўйича Сингапур тажрибаси асосида бир қатор келишувлар имзоланган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги шу кунларда хизмат сафари билан Сингапур давлатида бўлиб турибди.

6 ойда истеъмолчиларга 579.5 млрд сўм кешбек қайтарилди

6 ой ичида 1 фоиз тўловни қайтариш амалиёти (кешбек) билан мобил иловаси орқали 2 миллионга яқин истеъмолчиларга 579.5 млрд сўм тўлаб берилган.

Тошкентда "мост" дан тушиб кетган автобус ҳолати бўйича расмий изоҳ берилди — видео

Аввалроқ, тармоқларда автобуснинг йўловчилар билан кўприкдан қулаганлиги акс этган видеолар тарқалган эди. Ижтимоий тармоқларда йўловчи автобусининг "мост" дан тушиб кетганлиги акс этган видео тарқалди.

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида хусусий корхоналар кўпроқ жойлашган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 477 722 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) бўлиб, шундан 67 516 таси хусусий корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда. Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича: Қашқадарё вилояти – 8 488 та Фарғона вилояти – 8 395 та Тошкент шаҳри – 8 347 та Самарқанд вилояти – 6 128 та Сурхондарё вилояти – 5 494 та Навоий вилояти – 5 036 та Хоразм вилояти – 4 982 та Тошкент вилояти – 4 327 та Наманган вилояти – 4 134 та Бухоро вилояти – 3 058 та Жиззах вилояти – 3 019 та Андижон вилояти – 2 429 та Қорақалпоғистон Р.

Қайси ҳудудда саноат корхоналари сони кўп?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 69 628 тага етган. Бу жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 14,6 % улушини ташкил этди.

Ҳамкорлик йилларига оид мулоҳазалар: Матильда Димовска Ўзбекистондаги тажрибаси ҳақида

«Мамлакат халқи гуллаб-яшнаган тақдирдагина ривожланиши мумкин ва пировардида ҳаммаси халққа берилган имкониятларга боғлиқ». Миссиясини якунлаётган БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска рукни.

Июнь ойида 2,6 минг тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 5,3 минг тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 57,5 % га ошган.

Блогер Олимжон Ҳайдаров товламачиликда айбланиб, қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Жорий йилнинг 29 июль куни Фарғона вилояти ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида блогер Олимжон Ҳайдаров товламачилик устида қўлга олинди.

Самарқандда автобус йўлини тўсган 14 нафар шахс жазоланди — видео

Вилоят ИИБ мазкур жанжалга нима сабаб бўлганини маълум қилди. Аввалроқ, Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда бир гуруҳ фуқаролар автобус йўлини тўсиб, ойнасига тош отганлиги ва ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳиндистонда эр-хотин iPhone 14 сотиб олиш учун 8 ойлик ўғлини сотиб юборди

Қашшоқликда яшаган эр ва хотин iPhone 14'да Instagram учун контент қилмоқчи бўлишган. Улар 7 ёшли қизини ҳам сотишни режалаштиришган.

Қорақалпоғистонда она четда ишлаётган эрига жаҳл қилиб, ўз фарзандини дўппослади — видео

Аёлга ҳолатни видеога олиб, эрига жўнатган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Туркияда Караван саёҳати учун энг гўзал манзиллар

Караван таътиллари борган сари оммалашиб бораётган фаолият тури бўлиб, бўш вақтларида янги маршрутларни кашф қилишни хоҳловчи саёҳатчиларга ёқимли саргузаштларни тақдим этади. Туркия караван саёҳатчиларига кўплаб имкониятлар ва илҳомлантирувчи йўналишларни таклиф қилади.

6 ой ичида 870 нафардан ортиқ фуқаро ЙТҲ сабаб вафот этди

Жорий йилнинг олти ойида давомида 4 мингга яқин автоҳалокатлар содир этилди. Бугун, 28 июль куни Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Жаҳонгир Улуғмуродовга берилган жазо ўзгартирилиб, енгил жазо берилди

21 ёшли талаба йигитнинг иши бўйича кассация шикояти кўриб чиқилди ва унга берилган жазо озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди. Тақиқланган нашидани тарқатгани сабаб 3 йилга қамалган 21 ёшли талаба йигитга берилган жазо енгиллаштирилди.

ИИБ самарқандликларни тўйларда пул сочмасликка чақирди

Самарқанддаги тўйларда банкнотлар сочилганлиги акс этган видеолар тарқалди Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тўйларда келин-куёв ва санъаткорлар устидан миллий валюта банкнотлари сочилганлиги ва пуллар одамларнинг оёқ остида қолганлиги аск этган видеолар тарқалган эди. Ушбу ҳолат кенг жамоатчиликнинг танқид ва муҳокамаларига сабаб бўлди.

Энди йўлдаги дислокация тушунчасидан воз кечилади

ЙПХ ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудуди белгилаб қўйилади. Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволидан аҳоли мутлақо норозилигини таъкидлади.

Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари ҳамда Навоий шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиқлари ҳам эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Бугун 28 июль куни Фарғона шаҳрида ИИВнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Президент унинг зиммасига юклатилган бирорта вазифани охиригача етказмаганини танқид қилди. Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари Нажмиддин Тўрахўжаев лавозимидан озод қилинди.

Президент 15 нафар ИИБ бошлиғи ва 5 нафар прокурорни ишдан олди

Президент 15 та туман (3 таси пойтахтда) ИИБ бошлиқлари ва 5 та туман прокурорларини лавозимидан озод қилди. Бош прокурор биринчи ўринбосари ва ИИВ раҳбарининг икки ўринбосарига ҳайфсан берилди, рақамлаштириш учун масъул ўринбосар Нажмиддин Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

15 та туман ИИБ бошлиқлари ва 5 та туман прокурорларини ишдан олинди

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмоновларга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди. Президент 15 та туман ИИБ бошлиқлари ва 5 та туман прокурорларини ишдан олди.

Президент боғчада болаларга маъруза ўқиган "участкавой"ларни танқид қилди

"Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари эса боғчаларга бориб, 3-4 ёшли болакайларга “оқ-қорани фарқлаш” бўйича маъруза ўқиш билан банд", - деди Шавкат Мирзиёев. Шавкат Мирзиёев куни кеча боғчада болаларга маъруза ўтган профилактика инспекторларини танқид қилди.

Бухоро ва Сурхондарёда 50 минг тупдан ортиқ дарахтлар кесилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Аввалроқ, мазкур вилоятларда автомобиль йўлининг реконструкция қилиниши сабаб дарахт ва буталарнинг кесилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Ижтимоий тармоқларда Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида қурилиш ишлари муносабати билан кўп сонли дарахт ва буталарнинг кесилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкентда почтачи аёл кўп қаватли уй лифтида ўлик ҳолда топилди

Бош прокуратура 32 ёшли аёлнинг ўлими сабаблари бўйича тергов бошланганини маълум қилди. Тошкентдаги янги бинолардан бирининг лифтида 32 ёшли аёл ўлик ҳолда топилди.

2030 йилга бориб Тошкент дунёнинг 50 та энг яхши шаҳарлари қаторига киради – Президент қарори

Пойтахтни ривожлантиришнинг олтита йўналиши, жумладан, автомобиль йўллари, экология, туризм ва уй-жой коммунал соҳаси тасдиқланди. 50 та энг яхши шаҳарлар қаторига кириш учун пойтахт 7 йил ичида камида 107 поғонага кўтарилиши керак.

ОТМларига кириш имтиҳони тест синовлари қачондан бошланиши маълум бўлди

Синовлар икки сменада бўлиб, 13 кун ўтказилади. 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023 йил 1 август кунидан бошланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.