Абдулла Арипов Эмомали Раҳмон билан учрашди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.21 июль куни Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.

Фарғонада ИИБ ходими кийимида видео чиқарган қиз жаримага тортилди

21 ёшли қиз ИИБ формасини кийиб, Instagram'да ўзини махфий бўлимнинг оперативни ходими эканлигини билдирган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларга ўзини ИИБ ходими дея таништирган қизнинг видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Анри Руссонинг “Густав Климт ва буюк импрессионистлар” номли мултимедиа кўргазмаси “ЎЗЕКСПОМАРКАЗ” да бўлиб ўтади

Анри Руссо (1844-1910) “божхоначи” номи билан ҳам довруғи таралган туғма истеъдод соҳиби бўлган. Санъат соҳасида махсус таълимга эга эмаслигига қарамай, бетакрор услуб ва ёндашув Анри Руссони ўз замонасининг энг донғи чиққан мусаввирларидан бирига айлантиради.

Ўзбекистон банклари таққослаганда. 2023 йилнинг биринчи ярмида нима ўзгарди?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази банкларнинг фаоллик индексини ҳисоблаб чиқди ва уларнинг молиявий имкониятлари ва барқарорлиги рейтингини тузди. Йил бошидан буён Ўзбекистон банк тизимида асосий кўрсаткичларнинг ўсиши қайд этилди.

Тадбиркорлар ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини қандай баҳоладилар – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўрови

Июнь ойида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичининг бироз пасайишига қарамай, у ижобий соҳада қолмоқда. Кўрсаткичнинг яхшиланиши қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳозирги ҳолатнинг ўсиши ва компанияларнинг яқин келажакдаги умидларининг ижобий характери билан таъминланди.

Масофавий ва вертикал назорат:Қорақалпоғистон Республикасида бюджет маблағлари асоссиз марказлаштирилган

Ҳисоб палатаси томонидан Бюджет кодексининг26-моддасига асосан маҳаллий бюджетларнинг 2022 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди. Ташқи аудит ҳамда масофавий тарзда олиб борилган риск-таҳлилларда кузатилган шубҳали ҳолатлар жойига чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида ўрганилди.

«Ортингизда президент турибди. Шунинг учун қўрқманглар». Бош вазир — қурилиш компаниясидан алданганларга

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Aziya Invest Favorit`дан квартира сотиб олган фуқаролар билан учрашди. У президент томонидан юборилганини айтиб, муаммони ҳал қилишга ваъда берди: «Ортингизда президент турибди, шунинг учун қўрқманглар».

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги маҳаллалардан бирида бўлди – фото

Хастимом маҳалласида 1,5 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилса, уларнинг аксарияти ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланади. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Хастимом маҳалласида бўлди.

Президент матбуот хизмати — Навоий кўчасидаги йўл ўтказгич ҳақида: «Хулоса чиқаришга ҳали эрта»

Президент матбуот хизмати «Газета.uz»нинг шаҳар марказида йўл ўтказгичлар қуриб бўлмаслиги ҳақидаги мақоласига муносабат билдирди. «Агарда шундай лойиҳа бўлса, уни ишлаб чиқишга энг яхши мутахассислар жалб қилинади ва жамоатчилик фикри инобатга олинади», — деди президент матбуот котиби.

Маҳмуд Муродов «UFC Fight Night 224» жанглари олдидан тарозидан ўтди

Англиянинг Лондон шаҳрида 22 июль тунида UFC Fight Night 224 мусобақаси ўтказилади.Мазкур мусобақада ўзбекистонлик MMA жангчиси Маҳмуд Муродов ҳам иштирок этади.

Президент Тошкентдаги алюмин профиллар ишлаб чиқарувчи корхонани бориб кўрди

Давлат раҳбари Сергелидаги “Alutex” корхонасининг иш жараёни ва маҳсулотларини кўздан кечирди. Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Тошкентнинг Сергели туманидаги “Alutex” корхонаси фаолияти билан танишди.

Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари E-auksion орқали сотилади

2027 йил 1 январгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар божхона божидан озод қилинади. “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Турк дунёсининг энг муҳим тадбирларидан бири “ҚЎРҚУТ ОТА” МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ

Турк дунёсининг кўп асрлик маданий ўзига хослигининг ташувчиси ва муштарак мероси бўлган Қўрқут ота (Деде Коркут), Байбуртда Халқаро Қўрқут ота маданият ва санъат фестивали билан ёдга олинмоқда. 17-23 июль кунлари Турк дунёсининг умумий қадрияти бўлмиш Қўрқут ота бетакрор меросининг 27-маротаба ёдга олиниши режалаштирилган ушбу тадбирда минглаб маҳаллий ва хорижлик иштирокчилар бирлашади.

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

TopRank промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 26 август куни АҚШда ўтказади.Оклаҳома штатида ташкил этиладиган бокс оқшомида Жалоловга нигериялик Онориоде Эҳвериэме рақиблик қилади.

Қозоғистон октябрь ойидан бошлаб Россия газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошлайди

"Газпром" ва QazaqGaz компаниялари ўртасидаги шартномага мувофиқ Россия табиий газини Ўзбекистон истеъмолчиларига етказиш октябрдан бошланиши режалаштирилган. Қозоғистоннинг QazaqGaz компанияси Ўзбекистонга газ транзити 2023 йил октябрь ойидан бошлашни режалаштирган.

Тошкентда фильм суратга олиш жараёнидаги ҳолат қоидабузарнинг ортидан қувиш деб талқин қилинди — видео

Хавфли маневрларни амалга оширган ҳайдовчининг тарқалган видеолари янги фильмни суратга олиш жараёнининг бир қисми бўлиб чиқди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Epica русумли транспорт воситаси кескин манёвр қилиб, йўл-патруль хизмати инспекторларидан қочаётгани акс этган видео тарқалган эди.

АҚШда отиб ўлдирилган ўзбекистонлик ўсмирнинг жанозасида Нью-Йорк мэри қатнашди — фото, видео

Бугун Фаридун Мавлоновнинг жанозаси бўлди. Маросимда Эрик Адамс тобутни кўтариб борди.

Фарғонада уй талашиб уришган қариндошларни ажратмоқчи бўлган 90 ёшли онахон жароҳат олди — видео

Фарғона вилояти ИИБ ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида 90 ёшли онахон невараси томонидан калтакланганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

Ўзбекистонда абитуриентлар энг кўп қайси ОТМни танлашди?

ОТМларга бу йилги қабул жараёнлари тугади. Рўйхатдан ўтган абитуриентлар статистикаси бўйича маълумот берилди.

Матильда Димовска БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили миссиясини якунлади

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска тўрт ярим йиллик фаолиятидан сўнг мамлакатдаги миссиясини якунламоқда.Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска тўрт ярим йиллик фаолиятидан сўнг мамлакатдаги миссиясини якунламоқда, 20 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан хайрлашув учрашувини ўтказди.

3 та ҳоким ва яна 3 та давлат идораси раҳбарлари бизнес қилаётгани аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Бўстон, Қизилтепа ва Яккасарой тумани ҳокимлари ҳамда яна уч давлат идораси раҳбарлари МЧЖларда таъсисчи эканлигини аниқлади. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат бошқарув органлари ва давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши курашиш ишларининг ҳолати ўрганилганда 6 нафар раҳбар мансабдор шахс тадбиркорлик субъектларининг таъсисчилари эканлиги маълум бўлди.

3 нафар ҳоким ва яна 3 мансабдор тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди

Антикоррупция агентлиги жами 6 нафар мансабдор — Бўстон, Қизилтепа ва Яккасарой туманлари ҳокимлари, Антидопинг агентлиги, Ахборотлаштириш бош маркази ва Ипакчилик қўмитаси раҳбарлари тадбиркорлик билан шуғулланаётганини аниқлади. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам бериш чоралари кўрилмоқда.

Пойтахт кўчаларидаги тунги чироқларга чекловлар ўрнатилмоқда

Бунга республикада ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб бўлган. "TOShShAHARNUR"ДУК Тошкент шаҳридаги айрим марказий кўчаларини тунги ёритилиши қисман чекланишини маълум қилди.

Ўзбекистонлик яна бир яккакурашчи UFC билан шартнома имзолади

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Богдан Гусков (14-2) фаолиятини UFC’да давом эттиради.Қатор манбаларнинг хабар беришича, 30 ёшли яккакурашчи UFC билан шартнома имзолаган.

Тошкент вилоятида боғча тарбиячиси болаларни оёқ кийими билан урди — видео

Машғулотга халал бергани учун болаларни калтаклаган 21 ёшли тарбиячи ишдан олинди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда боғча тарбиячиси икки нафар болани ургани акс этган видео тарқалди.

Тошкентдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди — видео

ФВБ ёнғин тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентнинг Миробод туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкентдаги 10 қаватли "дом" томига қўшимча уй қураётган шахс жаримага тортилди

Мазкур ноқонуний қурилишни 15 кунда бузиб ташлаш бўйича мажбурий кўрсатма берилган. Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 10 қаватли турар жой том қисмида ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Мирзиёев Кўрфаз давлатлари билан визасиз режим ва эркин савдо ҳудудини жорий этишга чақирди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатларининг биринчи саммитида Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш, эркин савдо ҳудуди ва визасиз сайёҳлик маконини яратиш таклифини илгари сурди. Иккинчи саммит Самарқандда ўтказилади.

Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов вафот этди

Эл суйган актёр 83 ёшида оламдан кўз юмди. Толиб Каримов 1940 йилда Тошкентда таваллуд топган.

БМТ институтлари раҳбарлари билан Оролбўйидаги лойиҳалар ва сувдан оқилона фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди

Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев бошчилигидаги делегатсиянинг ҳамкорлар билан учрашувлари давом этди. Делегатсия аъзолари БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг (ЕCОСОC) юқори даражадаги сиёсий форуми доирасида ташкилот институтлари раҳбарлари билан учрашди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.