Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитини асраш, сув тақчиллигининг олдини олиш долзарб вазифа бўлиб қолади, деди президент. У, шунингдек, Ўзбекистон фақат деҳқончилик билан кун кўрадиган мамлакат бўлиб қолмаслиги кераклигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев инаугурация нутқида «ҳамма тизим ўзгаради», дея ваъда берди. Қонунлар, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиганлар ўрнини ёшлар эгаллашини билдирди.
Президентнинг айтишича, виждон ва эътиқод эркинлиги кафолатлари сўзсиз таъминланади. Президент Шавкат Мирзиёев бугунги нутқида конструктив мухолифат фаолияти, сўз ва матбуот эркинлиги кафолатланилишини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида Ўзбекистонда ҳақиқий сафарбарлик энди бошланишини таъкидлади. «Кимки „Сайлов ўтди — сафарбарлик тугади“, деб ўйласа, хато қилади», — деди 3-муддатга сайланган президент.
Президент Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда конструктив мухолифат фаолияти, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатиш ҳуқуқлари кафолатланишини таъкидлади.Ўзбекистонда конструктив мухолифат фаолияти кафолатланади.
Шавкат Мирзиёев 14 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди.9 июль куни бўлиб ўтган сайловда Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланган Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг шанба куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида қасамёд қабул қилиб, давлат раҳбари лавозимига қайта киришди.
Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Президент собиқ раҳбар Ҳуснутдин Хосиловни фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олганди.
Қирғизистонлик фуқаро ноқонуний "КамАЗ"га юклаб Ўзбекистондан ўтиб, Қирғизистонга кирганида қўлга олинган. Қирғизистонлик фуқаро Ўзбекистондан ноқонуний равишда 7 тонна носвой олиб кирмоқчи бўлди.
Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирида Нодирбек Абдусатторов кеча "Мағлублар финали" доирасида АҚШлик Со Уэслига қарши баҳсларда иштирок этди. Ҳамюртимиз биринчи партияда оқ доналарда ўйнаб, имкониятни бой берди.
Ходим ҳолат юзасидан ИИБга ариза ёзган. У жароҳат сабаб гапиролмади ва унинг онаси ҳодисани айтиб берди.
Марказий банк томонидан 2023 йил январь-июнь учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ» тайёрланди. Унга кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 369,7 трлн.
Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Автойўл раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган Жамшид Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси бўлди. У аввалроқ ишдан бўшатилган, соҳага 20 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Абдураҳмон Абдувалиевнинг ўрнини эгаллади.
58 ёшли йўловчи Тошкентга учиб кетмоқчи бўлган. Красноярск аэропортида Ўзбекистонга учаётган йўловчиларнинг қўл юки ва багажини текшириш чоғида нақд пулни ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолати аниқланди.
Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди. Тошкент кўчаларида маймун сайр қилиб юргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалларига сазовор бўлди. Аёллар ўртасида 400 метрга югуриш дастурида қатнашган Фарида Солиева кумуш, баландликка сакраш секторида иштирок этган Светлана Радзивил бронза медали соҳибига айланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг сайланган президент Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 14 июль, жума куни бўлиб ўтади.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 14 июль куни бўлиб ўтади.
Келтирилишича, тадбиркорга боғ ҳудудидан ер ажратилмаган. Вилоят экология бошқармаси изоҳ берди.
26 ва 21 ёшли йигитларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Аввалроқ, Самарқандда бир йигит итни каналга ташлаб юборгани, бошқа йигит ҳолатни тасвирга олиб, уни TikTok'ка жойлагани ҳақида хабар бергандик.
Турли аудиоёзувлари билан "машҳур" туман прокурори эндиликда фермерларга бир жуфт этик ва фонарь олиб келишларини буюрган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бандихон тумани прокурори Соатмурод Махмановга тегишли деб айтилаётган ҳудуддаги маҳалла раисларини турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилинган аудио тарқалган эди.
Улар бу ҳолатни дўстининг туғилган куни билан табриклаш мақсадида содир қилган. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида бир гуруҳ йигитлар машина ойнасидан танасини чиқариб ҳаракатланди.
Теннис бўйича “Улкан тож” туркумига кирувчи Уимблдон мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган баҳслар якунланди ва барча ярим финалчилар номи маълум бўлди.Амалдаги чемпион Новак Жокович чорак финалда россиялик Андрей Рубльёвдан устун келди (4:6, 6:1, 6:4, 6:3).
5-6 та итлар болани турли жойларидан тишлаб, жароҳат етказган. Вилоят ССБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Бировларнинг беҳаё расмларини тарқатувчи канал админлари актриса йигитлар билан беҳаё мавзуларда ёзишганини монтаж қилиб, тарқатишган. Ўзбек сериалларидан биридаги роли орқали танилган актриса Садоқат Хамидова видеомурожаат қилиб, унга номаълум шахслар шантаж қилишганини айтди.
Ички ишлар вазирлиги мазкур видеога изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир гуруғ ҳуқаролар ўртасида мушталашув бўлаётгани акс этган видео тарқалди.
Марказий банк томонидан 2023 йил январь-июнь учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ» тайёрланди Мазкур шарҳга кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 295,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 30,7 фоизга ошди.
Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирида кеча финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Нодирбек Абдусатторов норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсенга қарши дона сурди.
Ҳужжатнинг олтинчи бандида аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган. Ушбу қарорда белгиланган тартибда ўзининг маҳорат мактабини яратган ижодкорлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асосий иш жойи орқали ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида қўшимча рағбатлантириб борилади.
Боксчиларимиз Таиланднинг Пукет шаҳрида ўтказиладиган "Чемпионлар оқшоми" турнирида иштирок этиш учун жўнаб кетишди. 15 июль куни ўтказиладиган жангларда уч нафар боксчимиз - Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Мужибилло Турсунов рингга кўтарилади.
Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри собиқ UFC жангчиси Френсис Нганнуга қарши жанг қилади.Бу ҳақида журналист Майк Коппинжер хабар қилди.
«Газета.uz» эътибор қаратгач, Тошкентдаги 19 гектар ердаги 18 минг дарахт кесилишига йўл қўйилмайдиган бўлди. Аввалроқ бу ердаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Андижонга кўчирилиши сабабли унинг ўрнида завод қурилиши ва дарахтлар кесилишидан хавотирланган аҳоли ҳукуматга мурожаат қилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.