АҚШ президенти Жо Байден Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни «Марказий Осиё — АҚШ» («С5+1») форматидаги биринчи саммитга таклиф қилди. У сентябрь ойи охирида Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессиясининг очилиш кунларида ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистонда жарималар тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб қўймаслиги учун уларга қўйилган барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилади, деди президент. Тадбиркор ва солиқ органлари ўртасидаги низолар фақат маъмурий судда кўриб чиқилади, 2024 йилдан такрорий ва эскирган ҳисоботлар бекор қилинади.
Халқаро конгресс марказида орден ва медалларни эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев бугун, 18 август куни халқаро конгресслар марказида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди, деб хабар қилди президент Матбуот хизмати.
Президент бу бўйича Сенатга таклиф киритилгани, яқинда янги қонун чиқишини маълум қилди. Энди мамлакатдаги барча маҳалларда намунали тадбиркорларнинг суратлари осиб қўйилади.
14−15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Марказий Осиёнинг беш мамлакати раҳбарларининг маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Тожикистон, шунингдек, саммит доирасида 12 та параллел тадбир, жумладан, иқтисодий форум, олимлар форуми ва фаол аёллар учрашувини ўтказишни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқотда Афғонистон орқали ўтадиган темирйўл Жанубий Осиёга чиқадиган «энг маъқул, арзон ва хавфсиз йўл» эканини айтди. «Мана шу иккита катта темирйўл бўлса, биз ҳам тариф орқали манфаат кўрадиган давлатга айланамиз, бировга қарам бўлмаймиз», — деди президент.
Аввалроқ, жанжалдан жиддий тан жароҳати олган аёлларнинг видеоси тарқалган эди. Самарқанддаги тиббиёт бирлашмасида шифокорлар ўзаро жанжаллашиши натижасида икки нафар ҳамшира аёлга жиддий жароҳат етказилгани, бир аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.
Маҳаллий аэропорт терминалида олдидаги майдонни реконструкция қилиш ишлари бошланди. Uzbekistan Airports компанияси "Тошкент-3" маҳаллий авиақатновлар терминали олдидаги майдонни реконструкция қилишни бошлади.
Европа Иттифоқи молиялаштирадиган Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури Ўзбекистоннинг ДХХ Чегара қўшинлари, Божхона институти, Ташқи ҳамда Ички ишлар вазирлигига жами 213,3 минг еврога тенг техникаларни топширди.15 август куни Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА) 213 минг 352 еврога тенг компьютер техникалари ва махсус жиҳозларни Ўзбекистоннинг бир қатор давлат идораларига топширди.
Мазкур авиакомпания мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Жорий йилнинг 17 август куни "Ўзавиация" агентлиги томонидан "UVT AERO" авиакомпаниясига мунтазам парвозларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома берилган.
Учрашувда тадбиркорларнинг муаммоларини ечиш бўйича ташаббуслар илгари сурилади ва тадбиркорларга давлат мукофотлари топширилади. Бугун, 18 август куни Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
2023 йилнинг 5 ойи давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 13,3 фоизга ўсиб, 215,8 млн долларга етди, дея хабар қилинди ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Чўлпонотадаги йиғилишида. Томонлар бу кўрсаткични 2 млрд долларга етказиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.
Бугун Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси старт олади. Енгил вазн тоифаларида кечадиган биринчи кун баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради.
Ўзбекистон ишбилармонлари ва жамоат ташкилотларининг кўмаги туфайли украиналик болалар Ўзбекистонга келишга муваффақ бўлди. Тошкентга Украинанинг турли ҳудудлари – Харьков, Херсон, Николаев, Запорожье, Сумы, Хмельницкий, Львов ва Киевдан 45 нафар бола олиб келинди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги деярли барча раҳбарларни ишдан бўшатиб, уларнинг фаолиятини текширишга топшириқ берди. Ҳоким бўш ўринларга ёшлар ишга олиниши, ҳудудга «янги қон» кераклигини таъкидлади.
Марказ билан ҳамкорликда кичик бизнес лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнлар соддалашган тартибда белгиланади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Улар деярли $35 мингдан кўпроқ нархдаги тилла буюмларини яширинча аэропортдан олиб ўтишмоқчи бўлган. Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида олиб борилган жиддий чора-тадбирлар натижасида божхоначилар олтин контрабандаси билан шуғуллангани айтилаётган саккиз нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, дея хабар бермоқда мамлакат Божхона департаменти.
Туркиянинг Шимолий Эгей денгизидаги энг гўзал шаҳарларидан бири бўлган Чаноққалъа ташриф буюрувчиларга бир қатор унутилмас саргузаштларни тақдим этади. Дунёнинг энг қадимий афсоналарини ҳам илҳомлантирган ушбу қадимий шаҳар, ўтмишнинг улуғворлигини ҳозирги кунга қадар бенуқсон етказа олган археология ва маданий мерос йўналишларига эга.
Рустам Султонов Қорақалпоғистон молия вазири этиб тайинланди. У ушбу лавозимга қадар «Халқ банки», «Асакабанк» ва Ўзбекистон Ҳисоб палатасида масъул лавозимларда ишлаган.
Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Музаффар Рашидов Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокими этиб тайинланди.Адлия маслаҳатчиси Музаффар Аброрович Рашидов Қибрай тумани ҳокими этиб тайинланди.
2022 йил ноябрь охирида ташкил этилган Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари тугатилди. Ушбу янги лавозимлар «ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва жойлардаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда тезкор чоралар кўриш зарурлиги» билан изоҳланган эди.
Нурафшон шаҳри камбағалликни қисқартириш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келган Одилжон Атауллаев Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўрирнбосари «лавозимига лойиқ эмас» деб топилиб, вазифасидан озод қилиниши айтилди.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби давлат раҳбарининг фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ ПАда кадрлар ўзгариши ҳақида хабар берилганди.
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умид Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари бўлди.Умид Махмудович Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. У давлат раҳбарининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан кетди. У мазкур лавозимда 2022 йилдан бери ишлаб келаётганди.
2024 йилдан бошлаб қоидани бузгани учун ушланган транспортлар «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали тўхташ жойларига олиб келиниб, уларнинг ҳисобини юритилади. Жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар учун тўлов электрон амалга оширилади.
Ҳолат болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг гастроэнтерология бўлими хоналарида содир бўлган. Масъуллар жазоланди.
Қайд этилишича, бу орқали аэропорт уни сақлаб туриш харажатлари ҳам камаяди. 6 август куни Шавкат Мирзиёевга қилинган тақдимотда "Тошкент-Шарқий" аэропортининг янгиланиши лойиҳаси кўриб чиқилди.
Бундан мақсад одамлар шахсий автомобилини шу ерда қолдириб, шаҳар ичкарисига жамоат транспортида боришига шароит яратиш. Президентга транспорт, энергетика ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.