Нозимахон Давлетова Президент администрациясидаги бошқарма бошлиғи этиб тайинланди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Нозимахон Давлетова Президент администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.Ўзбекистон Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Давлетова Нозимахон Элдаровна Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш амалиёти бекор қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган фармасевтика соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Саида Мирзиёева Президент Администрациясида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиблари билан учрашди

Бу ҳақда Мирзиёеванинг ўзи маълум қилди. “Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови — таълим ислоҳотидаги қалдирғоч лойиҳаларимиздан биридир.

Ўзбекистонда 2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

“2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

2024 йил давомидаги қўшимча дам олиш кунлари эълон қилинди

Президент фармони билан 2024 йилда дам олиш кунлари ва уларни кўчириш саналари аниқ бўлди. Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъий назар): 22 март – жума; 11 апрель – пайшанба; 18 июнь – сешанба; 3 сентябрь – сешанба; 31 декабрь – сешанба.

ДХХ $530 мингга яқин сохта пулларни сотмоқчи бўлган шахсларни ушлади — видео

Ушбу пуллар Россия ва Туркияда тайёрланиб, Қирғиз Республикаси орқали Ўзбекистонга олиб келинган. Сурхондарё вилоятида яшовчи шахс 50 АҚШ доллари купюраларидан иборат бўлган қалбаки 19250 АҚШ долларини ҳақиқий 10 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Фуқароларни “Умра”га тегишли лицензиясиз жўнатган туроператорлар фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилди

Давлат туризм қўмитаси фуқароларни “Умра”га лицензиясиз жўнатиш билан шуғулланган компаниялар рўйхатини эълон қилди. Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб фуқароларга “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Фуқаролардан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларда ишлашга бормаслик, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик сўралмоқда. Сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олиши аниқ бўлди

Президент 2024 йилда дам олиш кунларини белгилаш тўғрисида фармон имзолади. 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.

Тошкентда ўқийдиган талабалар учун вилоятларга қўшимча автобус қатнови ташкил этилди

Автобуслар бугундан бошлаб Талабалар шаҳарчасидан юришни бошлайди. Тошкент шаҳрида таҳсил олувчи ва қишки таътил муносабати билан доимий яшаш жойларига жўнаб кетувчи талабалар учун қўшимча автобус йўналишлари ташкил этилди.

ЖССТ: Глобал COVID-19 ҳолатлари бир ой ичида 50% дан ошади

2023 йил 20 ноябрдан 17 декабргача бутун дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланганлар сони олдинги 28 кунлик даврга нисбатан 52 фоизга ошди. Бу ҳақда ЖССТ веб-сайтида маълумот пайдо бўлди.

Қишки “перевод” учун ҳужжатлар қабули бошланди – нималарни билиш керак?

Қиш мавсумида фақат бир давлат олий таълим муассасасидан бошқасига ўқишини кўчириш учун маълум тоифа талабаларига рухсат берилади. «Ta’lim nazorati» телеграм каналида “перевод” учун қабул жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Фарғона вилоятида “Аёллар дафтари”даги 111,3 минг нафардан зиёд хотин-қизга амалий ёрдам кўрсатилди

Фарғона вилояти ҳокимлигида “Аёллар дафтари” тизимининг тўртинчи босқичи доирасида йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилиб, 2024 йили бажарилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов, вилоят секторлари, тегишли бошқарма, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этдилар.

Садир Жапаров қонунни имзолади: Қирғизистон давлат байроғи ўзгарди

Садир Жапаров Қирғизистон байроғини ўзгартириш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Спутник Қирғизистон хабар қилди.

ТУРКИЯНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Истанбул Кападокия ва Анталия Ҳар бир сайёҳнинг ташриф буюриши керак бўлган жойлар рўйхатидаги илк уч йўналиш бўлган Истанбул, Кападокия ва Анталияда янги йилга «марҳабо» дейишга қандай қарайсиз? Янги йил режаларини тузиб бўлмаганлар ёки 2024 йилнинг илк мўъжизавий лаҳзаларини дунёнинг энг бетакрор жойларида бошдан кечиришни хоҳловчилар учун Туркиянинг муҳташам манзилларига яқиндан назар соламиз.

IBA президенти Баҳодир Жалоловга BMW автомобилини совға қилди (видео)

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов уйланди.IBA президенти Умар Кремлёв Баҳодирга BMW Х5 автомобилини тўёна сифатида совға қилди.

2023 йилда мудофаа ва хавфсизлик харажатлари 3,2 трлн сўмга оширилди

Ўзбекистонда 2023 йилда мудофаа ва хавфсизликни таъминлаш харажатлари қўшимча 3,2 трлн сўмга оширилди. Бунга бошқа харажатларни камайтириш орқали эришилган.

АҚШ элчихонаси Ўзбекистоннинг 120га яқин фуқароларини Америкадан депортация қилингани юзасидан изоҳ берган

АҚШ элчихонаси Америкага асосан Мексика ҳудуди орқали ноқонуний равишда кириб келган 119 нафар Ўзбекистон фуқаросининг депортация қилиниши бўйича изоҳ берган.

Бу йил Ўзбекистондан икки мингдан ортиқ бебаҳо ноёб буюмларни олиб чиқишга ҳаракат қилинган

Жорий йилда Ўзбекистондан икки мингдан ортиқ ноёб буюмларни олиб чиқишга уринилган, шу билан бирга маданий мерос объектларига етказилган зарар нархи 28 миллиард сўмга етган.

Давлат идоралари раҳбар ва ходимлари театрларга бориши керак — президент

Президент давлат идоралари ходимлари ва раҳбарлар театрларга ташриф буюриши учун ҳар ойнинг бир кунини «Театр куни» деб эълон қилишни таклиф этди. Музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича 7 йиллик дастурни қабул қилиш ва Франция билан бирга Миллий реставрация марказини ташкил этиш режа қилинмоқда.

Олимпия чемпионимиз оила қурди

Баҳодир Жалолов уйланди. Кеча, 21 декабр куни Тошкент шаҳридаги ресторанларнинг бирида боксчимиз Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди.

4 та ҳудудда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётганлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар О.Н. ва А.С.

Нашриёт ва матбаа корхоналари 5 йилга солиқлардан озод қилинади — Президент

Келгуси йилдан миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини кўп минг нусхаларда чоп этиш ва барча кутубхоналарга етказиб бериш лозимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, ҳар йили энг яхши бадиий асарлар яратиш, таржима қилиш учун ижодий буюртмалар берилиб, муаллиф ва таржимонларга муносиб қалам ҳақи тўланади.

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартнома беришни бошлаган

Бугун соат 12-00да 2024 йилда ишлаб чиқариладиган Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига онлайн шартнома бериш бошланган.

«Жадидлар ғоялари янги Ўзбекистон стратегияси билан ҳамоҳангдир» — Шавкат Мирзиёев

Президент Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мафкуравий соҳада рақобатга тайёрми, деган саволни берди. Унинг айтишича, мамлакат маданий дипломатияни кучайтиради.

Ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мажлисда бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали асосан четдан, баъзан, ҳатто, мамлакатимизнинг ўзида ҳам Конституция ва қонунларимизга зид позициялар илгари сурилаётгани, жумладан диний эътиқод ниқоби остида ёшларни маърифатга эмас, жаҳолатга ундаш ҳолатлари пайдо бўлаётгани таъкидланди.

Ёш режиссёрларни қўллаб-қувватлаш учун Маннон Уйғур номидаги мукофот таъсис этилади

«Агар ҳозир “Қани, охирги бир ойда қайси театрга бордингиз, қандай янги китоб ўқидингиз?”, деб сўрасам, ўйлайманки, аксарият раҳбарлар хижолат бўлиб қолиши мумкин. Ҳолбуки, раҳбар-етакчилар ижтимоий дунёқараш, маданий савия бўйича бошқаларга ўрнак бўлишлари керак”,- деди Президент.

Ўзбекистонда миллий сериаллар ишлаб чиқариш учун Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдонда эркин иқтисодий зона — Cinema Park ташкил қилинади

Халқаро майдонда ўзбек маданий дипломатиясини ривожлантириш, бой маданий меросимизни халқимизга ва хорижий сайёҳларга кенг таништириш ишлари янги босқичга кўтарилади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар ходимларнинг ойликлари 2024 йил 1 апрелдан 20 фоизга, 2025 йил 1 январдан яна 15 фоизгача бўлган миқдорда оширилади

Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантириш учун алоҳида дастур қабул қилинади. Хаттотлик ва миниатюра санъати таълимини амалиёт билан боғлаш мақсадида миллий усулда қоғоз тайёрлаш бўйича ўқув ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этилади.

“Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади

Шунингдек, маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар ходимларининг ойликлари 35 фоизгача ошади. Келаси йилдан Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.