Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади. Бугун, 27 июнь "Матбуот ва ОАВ ходимлари" куни муносабати билан Шавкат Мирзиёевнинг "Соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.
Эртага, 28 июндан республика бўйлаб сайлов участкалари соат 11:00 дан муддатидан олдин овоз бериш учун очилади. Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади. Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Шуҳрат Абдураҳмонов турар жой муаммосига дуч келган журналистга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишини таъкидлаган. Аввалроқ, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кеча, 26 июнь куни ўтказилган "Ҳокимлик соати"да уйи ёниб кетган журналистга янги уй совға қилишини маълум қилган эди.
2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада стадионларида пиво сотиш тақиқланади. Le Parisien газетасининг ёзишича, спиртли ичимликларни фақат махсус ВИП ҳудудларда захиралаш мумкин бўлади. Хабар қилинишича, Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси Франция қонунчилигига мувофиқ стадионларда спиртли ичимликлар сотишни чеклаган ҳолда, барча ўйин майдончалари ва мусобақаларда алкоголли ичимликлар истеъмол қилишга рухсат бермасликка қарор қилган.
Ўзбекистон U-17 Осиё кубоги чорак финал учрашувида Саудия Арабистони U-17 терма жамоасини мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Таиландда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари якунига етиб, ярим финалчилар номи маълум бўлди.
Ўзбекистон U-17 Осиё кубоги чорак финал учрашувида Саудия Арабистони U-17 терма жамоасини мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Таиландда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари якунига етиб, ярим финалчилар номи маълум бўлди.
Яримтиркама йўлнинг довон қисмидан пастга қараб, 400-500 метр масофагача ҳаракатланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда юк машинанинг яримтиркамаси йўлда ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди.
Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ҳарбий техникаларда Россияга ёрдам бериш учун юборилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ҳарбий техникаларда Россияга ёрдам бериш учун полигон ҳудудида шай бўлиб тургани, аммо вазият ўзгаргани учун боришдан қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
27 июнь - 2 июль кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўтказилади. Мусобақада 10 дан ортиқ мамлакатдан 200 нафарга яқин боксчи иштирок этади.
Сергели туманидаги заводда мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг навбатдаги партияси йўқ қилинди. Бугун пойтахтнинг Сергели туманидаги заводлардан бирида республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг навбатдаги партияси йўқ қилинди.
Қибрай туманида яшовчи 18 ёшли йигитнинг хонадонига ФВБ ва Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари миннатдорчилик сўзлари билан келишди. Аввалроқ, Қибрай туманида икки ёшли қиз катта ариққа тушиб кетгани, уни 18 ёшли Юсуфбек Тожибоев қутқариб қолгани ҳақида хабар бергандик.
ИИБ бошлиғи бир қатор оғир тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, 2023 йилнинг 25 июндан 26 июнга ўтар кечаси соат 00:10 ларда 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Damas'ни Хива шаҳри А.Темур кўчаси бўйлаб Элобод кўчаси кесишмаси томон бошқариб келаётганида Хива шаҳар ИИБ маъмурий биноси олдида кучани ИИБ биноси томон пиёда кесиб утаётган Хоразм вилояти Хива шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Ботир Отажоновни уриб юборган.
Мексикада 14 нафар ўзбек муҳожирларидан иборат гуруҳ ҳалокатга учраган. Улар ноқонуний равишда АҚШ чегарасини кесиб ўтмоқчи эдилар.
Икки шахс тил бириктириб, фуқарони АҚШга юборишини айтишган ва ундан пул талаб қилишган. Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.
Татьяна Каримова суд мажлисини ёпиқ тарзда кўрилишини сўраб ариза киритди. Ўзбекистон биринчи президентининг ўғли Пётр Каримов Татьяна Каримовани мерос ҳуқуқи учун судга бергани ҳақида хабар берган эдик.
Осиё бокс конфедерацияси Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) аъзолигидан чиқиш истагида.Reuters хабарига кўра, зарур бошқарув, молиявий ва ахлоқий ислоҳотлар амалга оширилмагани учун IBA ХОҚ таркибидан чиққани сабабли, Осиё бокс конфедерацияси аъзоликдан чиқиш ҳақида ўйламоқда.
Мазкур "дом"нинг қурилиш жараёнида бир қатор қоидабузарликлар аниқланган. Ҳозирда бино қурилиши тўхтатилган.
Ҳайдовчи вафот этган. Машинада бўлган 16 ёшли йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ёнғин Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Ҳолат юзасидан маълумот берилди.
Маълум қилганимиздек, бугун бутун Республикамиз бўйлаб 23 июнь – Халқаро Олимпия куни ҳамда 30 июн Ёшлар кунига бағишланган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди. Юртимизнинг 16 шаҳрини қамраб олган ушбу тадбирнинг Тошкент шаҳридаги баҳслари ҳам юқори савияда ташкил этилди.
Йигит кечаси қиз билан кўришиш мақсадида борган. Аммо, қизнинг акаси йигитни ''самосуд'' қилиб, ҳолатни видеога олган.
Ўзбекистон бўйлаб “Ёшлар ойлиги” доирасида маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан мазкур ойлик муносабати билан “Маърифат” тарғиботчилари Андижон вилоятида бўлиб турибди.
Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда унга Россиядаги вазият ҳақида гапириб берди. Россия президенти Қозоғистон ва Беларусь раҳбарлари билан ҳам қўнғироқлашган.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмаслик, одамлар гавжум жойларга бормаслик, шунингдек, «Россия ҳудудида амалдаги жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш»га чақирди.Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси шанба куни Вагнер хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожиннинг исёни ва мамлакатда юзага келган тартибсизлик фонида ўзбекистонлик фуқароларга мурожаат қилди.
Тошкент метрополитени ДУК Ҳайит байрами куни метро фаолияти жадвалини маълум қилди. Жорий йил 28 июнь — Қурбон Ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени тонги соат 04:00 дан кеч соат 00:00 га қадар домий жадвал асосида ўз иш фаолиятини олиб боради.
Қўшимча поедзлар "Тошкент — Хива" - "Хива — Тошкент" йўналиши бўйича ҳаракат қилади. Қурбон Ҳайити арафасида "Тошкент — Қарши — Тошкент" ва "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
Malibu-2 Damas'га урилиши натижасида Damas'даги 6 киши жароҳатланган. Улар орасида вояга етмаган ака ва укалар ҳам бўлган.
Аввалроқ, мазкур ҳолат акс этган видео тарқалганди. Ҳодиса юзасидан батафсил маълумот берилди.
Ҳоким қарорида жами 72 та ташкилот ва туманлар номлари келтирилган бўлиб, улардаги қарз 41 млрд сўмни ташкил қилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги туманлар ва турли ташкилотларнинг 2023 йил 1 апрель ҳолатига иссиқлик ва иссиқ сув харажатларини идексацсиялаш учун давлат бюджетидан 98,6 млрд сўм пул ажратди.
Аввалроқ, Eltuz Telegram-каналида пойтахт ҳокимлиги қурилиш бошқармаси бошлиғи ҳибсга олингани ҳақида маълумот эълон қилинган эди. Бугун, Eltuz Telegram-каналида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қурилиш бўйича бўлим бошлиғи Лутфулла Алманов пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.