Президент боғчада болаларга маъруза ўқиган "участкавой"ларни танқид қилди

"Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари эса боғчаларга бориб, 3-4 ёшли болакайларга “оқ-қорани фарқлаш” бўйича маъруза ўқиш билан банд", - деди Шавкат Мирзиёев. Шавкат Мирзиёев куни кеча боғчада болаларга маъруза ўтган профилактика инспекторларини танқид қилди.

Бухоро ва Сурхондарёда 50 минг тупдан ортиқ дарахтлар кесилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Аввалроқ, мазкур вилоятларда автомобиль йўлининг реконструкция қилиниши сабаб дарахт ва буталарнинг кесилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Ижтимоий тармоқларда Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида қурилиш ишлари муносабати билан кўп сонли дарахт ва буталарнинг кесилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкентда почтачи аёл кўп қаватли уй лифтида ўлик ҳолда топилди

Бош прокуратура 32 ёшли аёлнинг ўлими сабаблари бўйича тергов бошланганини маълум қилди. Тошкентдаги янги бинолардан бирининг лифтида 32 ёшли аёл ўлик ҳолда топилди.

2030 йилга бориб Тошкент дунёнинг 50 та энг яхши шаҳарлари қаторига киради – Президент қарори

Пойтахтни ривожлантиришнинг олтита йўналиши, жумладан, автомобиль йўллари, экология, туризм ва уй-жой коммунал соҳаси тасдиқланди. 50 та энг яхши шаҳарлар қаторига кириш учун пойтахт 7 йил ичида камида 107 поғонага кўтарилиши керак.

ОТМларига кириш имтиҳони тест синовлари қачондан бошланиши маълум бўлди

Синовлар икки сменада бўлиб, 13 кун ўтказилади. 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023 йил 1 август кунидан бошланади.

Ўзбекистон жорий йил ўтган йилга нисбатан кўпроқ шакар ишлаб чиқарди

Ўзбекистон Республикасида 2023-йилнинг январ-июн ойларида жами йирик корхоналар томонидан 332,6 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган бўлиб, мазкур ишлаб чиқариш 2022-йилнинг тегишли даврига нисбатан 7,9 % га ошган. Ўзбекистон Республикасида 2023-йилнинг июн ойида йирик корхоналар томонидан 67,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарилди.

Ўзбекистонга йил бошидан бери 24,3 миллион долларлик чой экспорт қилинган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 23 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 24,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 17,1 минг тонна чой импорт қилган. Чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда минг тоннага ошган.

Туркиянинг ёз фасли учун махсус мазали лаззатлари билан танишинг!

Туркиянинг ёз фасли учун махсус мазали лаззатлари билан танишинг! Агар мазали таомларни татиб кўриш сизнинг севимли машғулотингиз бўлса, Туркия сиз учун энг мақбул танлов саналади.

Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.Азизбек Икрамов Исроилович Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

У шериклари билан давлатга қарийб 20 млрд зарар етказганликда айбланганди. 2022 йилнинг октябрь ойида Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими Исроил Худайбердиев қамоққа олингани, у ва бир нечта мансабдорлар давлатга қарийб 20 млрд зарар етказганликда айблангани ҳақида хабар бергандик.

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи "зам"и, солиқ бошлиғи ва яна 2 та бошлиқ ишдан олинди

Қўқонга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев раҳбарларни танқид қилиб, ишдан олди ва айримларига ҳайфсан берди. Бугун, 27 июль куни Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи доирасида Қўқон шаҳрида йиғилиш бўлди.

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди

Ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят ИИБ ва солиқ бошқармаси бошлиқлари, Риштон тумани ва Марғилон шаҳар ҳокимлари ишдан олинди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Андижон вилоятида гуруҳ бўлиб зўрлашда гумон қилинаётган эркак қидирилмоқда

Андижон вилоятида гуруҳ бўлиб зўрлаш, талончилик, автомобиль ўғирлаш ва бошқа бир қатор жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда зўравонликка қарши Nemolchi.Uz.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркалари жорий қилинади

Янги акциз маркалари жорий йилнинг 1 августидан жорий этилади, эски маркалардан эса 2024 йилнинг январигача фойдаланишга рухсат берилади. 2023 йил 1 августдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркалари жорий қилинади.

Ханжчоу-2022. Футбол. Аёллар мусобақасига қуръа ташланди

Бугун Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларининг жамоавий ўйин турларига гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Мидори Ҳонда бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ханчжоу-2022 турнирини «A» гуруҳида бошлайдиган бўлди.

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюради

Ўзбекистон президенти 27−28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлиб, қишлоқ хўжалиги, саноатдаги ишлар ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Ханжчоу-2022. Футбол. Эркаклар мусобақасига қуръа ташланди

Бугун Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларининг жамоавий ўйин турларига гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Темур Кападзе бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ханчжоу-2022 турнирини «С» гуруҳида бошлайдиган бўлди.

1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради

Ота-оналар фарзанди таълими учун тўлайдиган пуллари даромад солиғидан озод қилинади, Давлат органлари раҳбарлари Давлат бошқаруви академиясида ўқитилади ва яна бошқа бир қатор ўзгаришлар 1 августдан кучга киради. Айрим тиббиёт муассасаларида қуйидаги лавозимлар жорий этилади — туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида – тиббий психолог; — стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог; — стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари.

Экология вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси тузилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси ташкил этилди. Унга Умид Шадиев раҳбарлик қилади.

Озодбек Назарбеков яна маданият вазири бўлди, у энди туризмга жавобгар эмас

Ўтган йил охиридан буён маданият ва туризм вазири лавозимида ишлаб келаётган Озодбек Назарбеков маданият вазири этиб тасдиқланди. Энди у туризм соҳасига жавобгар эмас.

UNESCO дунё мамлакатларини мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирмоқда

UNESCO ҳисоботида айтилишича, мобил телефонлардан ортиқча фойдаланиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини пасайтиради ва болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади. UNESCO (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият агентлиги) синфдаги тартиб-қоидаларни бузилишларни бартараф этиш, ўқишни яхшилаш ва болаларни кибербуллингдан ҳимоя қилиш учун мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирди.

Ишлаб чиқарувчилар ярим йилда 19 трлн сўм солиқ тўлаган

2023-йил январ-июн ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 70 814 та юридик шахс томонидан 19,1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 9 трлн сўм 20 та солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади.

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Дилмурод Эргашев Навоий шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати»да бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Тошкент тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантирилади

Давлат ва тадбиркорлар ўртасида “кўприк” вазифасини бажарувчи “Тошкент Инвест компанияси” АЖ ташкил этилди. "Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди Фармонга кўра, маданият ва истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бульварлар қиёфасини ўзгартириш, яшил ҳудудларни кескин кўпайтириш орқали пойтахтни тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантириш Тошкент шаҳрини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Ўзбекистонда энг камбағаллар ва энг бойлар яшайдиган ҳудудлар номи маълум қилинди

2023 йилнинг дастлабки 6 ойи бўйича камбағаллик даражаси бўйича статистика эълон қилинди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йилнинг дастлабки 6 ойи бўйича Ўзбекистонда камбағаллик даражаси бўйича статистикани эълон қилди.  Унга кўра, Қорақалпоғистон камбағаллик даражаси энг юқори бўлган ҳудуд ҳисобланади (19,7 фоиз).

Ашхободда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарларининг саммити ўтказилади

Август ойида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг саммити ўтказилади. Бу ҳақда уч мамлакат ташқи ишлар вазирларининг онлайн йиғилишида маълум қилинди.

Тошкентда 3 баллик зилзила сезилди

Қозоғистонда содир бўлган зилзила Тошкент шаҳри ва вилоятининг қатор ҳудудларида сезилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун, 27 июль куни Тошкент вақти билан 04:52 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди.

Измир ва Бодрум “MICHELIN Guide”нинг Туркия харитасига қўшилди

• Измир ва Бодрум, Истанбулдан кейинги MICHELIN Guide мутахассислари томонидан тасдиқланган икки янги турк манзиллари сифатида қайд этилди. • Навбатдаги икки манзилнинг бу рўйхатга киритилиши, Туркиянинг сайёҳлар учун ҳаяжонли ва ёқимли таомланиш нуқтаси эканини тасдиқлайди.

Нукусга янги ҳоким тайинланди

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абатбай Данияров Нукуснинг янги ҳокими бўлди. У Утемурат Панаев ўрнига мазкур лавозимни эгаллади.

Ўзбекистонда резидент авиакомпаниялар сони 8 тага етган

Маҳаллий йўналишларда ҳафтасига 93 та мунтазам авиақатновлар бажарилганлиги қайд этилди. Жорий йилнинг биринчи ярим йили давомида "Uzbekistan Airways" АЖ , "Qanot sharq", "Panorama Airways", "Humo Air" авиакомпанияларига қўшимча равишда "Centrum Air", "Silk Avia", "Asia Union Airlines" ва "Tashkent Air" авиакомпаниялари ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.