Москвадан Наманганга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Режадан ташқари қўнишга туғруқ бошланган ҳомиладор йўловчи сабаб бўлган. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москва — Наманган йўналиши бўйича HY-9620 рейсини амалга ошираётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди.

Қашқадарёда деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та сув ташишга мўлжалланган транспорт воситаси жалб этилган. ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 7 июнь куни соат 11:29 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Ерқўрғон” бозори ҳудудида жойлашган икки қаватли дўконнинг 2-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар тушган.  Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:41 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган.

Нима учун Анталия оилавий таътил учун машҳур ва оммабоп туристик марказ ҳисобланади?

Анталия – болалар кўнгилочар майдони           Бугунги кунда Анталия фарзандларингиз билан қизиқарли саёҳат ва биринчи даражадаги таътил учун Туркиядаги энг мақбул дам олиш маскани ҳисобланади. Шаҳардаги қулай ва ривожланган инфратузилма ҳамда Анталиянинг тенгсиз қумли ва тошли пляжлари “Мовий байроқ” белгисига эга.

Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган ёш қизалоқ қутқариб қолинди

Қиз дераза панжарасидан пастга қулаган. Пастда уч нафар йигит қизни қўллари билан тутиб олишган.

Ўзбекистонда илк Аксилкоррупция алифбоси яратилди

Мазкур алифбода кундалик ҳаётимизда тез-тез учраб турадиган коррупцияга оид 25 та атамага изоҳ берилган. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабарига кўра, Аксилкоррупция алифбоси Ўзбекистонда илк бор яратилган.

Қашқадарёда VIII — IX асрларга оид тош минора топилди

Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида Яккабоғ тумани Татар тоғларида тахминан VIII — IX асрларга тааллуқли тошдан қурилган кузатув минораси борлиги аниқланди.  Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар бермоқда.

Қашқадарёда 14 ёшли қизини аёвсиз дўппослаган ота қамалди

Ота вояга етмаган қизини бир йил давомида муттасил ҳақоратлаб, калтаклаб келган. Аввалроқ, Қашқадарёнинг Косон туманида ота ўз қизини аёвсиз калтаклагани ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Шавкат Мирзиёев 7−9 июнь кунлари Италияда бўлади

Ўзбекистон президенти 7−9 июнь кунлари Италияда бўлиб, у ерда мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказади. Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш ҳам режадан жой олган.

«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов яна ютқазди

Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида бугун 7-тур баҳслари ўтказилди.Унда Нодирбек Абдусатторов АҚШлик спортчи Со Уэслига қарши қора доналарда ўйнади.

Эртага Тошкентнинг иккита туманларида “свет” бўлмайди

Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудлари бир кун электр таъминотидан узилади. Эртага, 7 июнь куни соат 07:00 дан 8 июнь соат 08:00 га қадар Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида қуввати 6300 кВА бўлган куч трансформаторининг қувватини 10000 кВА қувватга алмаштириш ишлари олиб борилади.

Тошкентда йўловчи электробус ва Cobalt тўқнашди — қурбон бор

ЙТҲ натижасида 20 ёшли ҳайдовчи вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда 13 ёшли қизни зўрлаган меҳрибонлик уйи "отаси"га суд ҳукми ўқилди

52 ёшли эркак ўзининг тарбиясида бўлган 13 ёшли қизни номусига теккан. Иш судда кўрилди.

Тошкентда ЙПХ ходимларига Германиядан келтирилган BMW мотоцикллари берилди — видео

Айни вақтда мотогуруҳ ходимларига германиялик мутахассислар томонидан амалиёт дарслари ўтилмоқда. Тошкент шаҳар ЙПХ ходимларига Германиядан келтирилган янги русумдаги мотоциклларни бошқариш ва улардан тўғри фойдаланиш ўргатилмоқда.

Тошкентда ободонлаштириш ходимлари кўп йиллик чинорларни кесиб ташлашди

2 туп чинор дарахтлари кесилиши сабаб ўсимлик дунёсига 190 млн сўмдан кўп зарар келтирилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда дарахтлар кесилиб кетилгани ҳақида хабар тарқалди.

Қатар Ўзбекистонда 12 млрд доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этади

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Олий даражадаги музокаралар якунлангач, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди.  Қатарнинг етакчи компаниялари энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 12 млрд доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни «кенг қамровли шериклик» даражасига кўтармоқчи

Ўзбекистон президенти Самарқандда Қатар амири билан бўлиб ўтган музокараларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар «кенг қамровли шериклик» даражасига чиқишига ишонч билдирди. Давлатлар раҳбарлари ўзаро савдо кўрсаткичларини оширишга тайёр эканини маълум қилди.

Ўзбекистонда вояга етмаган даврда жиноят содир этган шахс судланмаган ҳисобланади — қонун лойиҳаси

Агар фуқаро вояга етмаган даврида жиноят қилиб, жазосини ўтаб чиққан бўлса, судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексининг 77 ва 85-моддаларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.  Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан шахснинг вояга етмаган даврида содир этган жинояти учун қонун олдида ўз жазосини тўлиқ ўтаб бўлгандан сўнг, унинг оқибатлари келгуси ҳаётига таъсир қилмаслиги ва ўз ҳаётини янгитдан бошлаши учун имконият берилишини таъминлаш мақсадида вояга етгунига қадар содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда.

Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини япониялик боксчига қарши ўтказиши мумкин

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги рақибига аниқлик киритилди. Matchroom компанияси Марлон Тапалесдан учралган мағлубиятдан сўнг реванш сўраб, WBA ташкилотига мурожаат йўллаган.

Фото: Қатар амирини расмий кутиб олиш маросими

Самарқанд шаҳрида Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТнинг 12 нафар кузатувчисини аккредитациядан ўтказди

Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ ДИИҲБнинг 12 нафар сайловни кузатувчи миссияси вакилларини рўйхатга олди, шунингдек, президентликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатдан ўтказди.6 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими тасдиқланди

Президентнинг махсус вакили Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланади. “Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Қозоғистон ўзбекистонлик мўйна ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга 3 фоизли кредит беради

Қозоғистон ўзбекистонлик мўйна ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга 3 фоизли кредит ва саноат зоналаридаги ерларни беради. Бу ҳақда “Ўзчармсаноат” уюшмасида икки давлат делегациялари ва тадбиркорларининг учрашувида маълум бўлди.

«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторовнинг омади келмаяпти

Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида кеча 6-тур баҳслари ўтказилди.Унда Нодирбек Абдусатторов мусобақа пешқадами бўлиб турган Фабиано Каруанага қарши оқ доналарда ўйнади.

Тошкентнинг учта туманида газ вақтинча ўчирилади

Чилонзор, Яккасарой ва Олмазор туманларида 6 июнь куни кун бўйи табиий газ вақтича йўқ бўлади. Тошкентнинг Чилонзор, Яккасарой ва Олмазор туманларидаги айрим ҳудудларда газ қувури ва қудуқларида таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Фото: Қатар амири ва Ўзбекистон президенти Самарқанд бўйлаб сайр қилди

Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги Мирзо Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» мажмуасини бориб кўрди.Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний душанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги меъморий обидалар билан танишди.

Ярим яланғоч кийимда “Тулпор” қўшиғини куйлаган қўшиқчи Nasafiy узр сўраб чиқди — видео

У мазкур қўшиққа блогер қиз билан клип ишлаб, иккиси ҳам ярим яланғоч кийимда рақсга тушишган. Қўшиқчи жиддий огоҳлантирилди.

Фото: Қатар амири Ўзбекистонга келди

Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни Самарқанд аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилди. Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амири мамлакатга келадиган кунда бу ҳақдаги фармонни имзолади.

Нукус воқеаларида айбланган 8 нафар шахс қамоқдан озод қилинди

Асосий айблануви Тажимуратовга белгиланган жазо ўзгаришсиз қолдирилди. Олий Судда 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир бўлган воқеалар юзасидан жиноят иши бўйича 16 нафар маҳкум номидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор чиқарилди.

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Давлат раҳбари Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокаралар олиб боради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.