Пойтахт маҳаллаларига бюджетдан 211 млрд сўм ажратилади

Мазкур маблағлар ички ва пиёда йўлларни таъмирлаш учун сарфланади. Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, болалар ҳамда спорт майдончаларини қуриш, маҳалла ҳудудида макро хиёбонлар ташкил этиш, ирригация ишлари, кўп қаватли уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш ҳамда аҳоли кайфияти ва яшаш сифатига ижобий таъсир қилувчи ободонлаштириш учун республика бюджетидан пойтахт бюджетига 211 млрд сўм ажратилади.

«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов 5-турда «дуранг+дуранг» қайд этди

Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида кеча 5-тур баҳслари ўтказилди.Унда Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Домараджу Гукешга қарши оқ доналарда ўйнади.

МСК тўрт нафар президентликка номзодни рўйхатга олди, ташвиқотлар 7 июндан бошланади

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тасдиқланган тўрт нафар номзодни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олди. Сайловолди ташвиқотлари эса 7 июндан бошланиши белгиланди.

Тошкентдаги аквапарклардан бирининг аёллар кийим алмаштириш хонасидан видеокузатув камералари топилди — видео

Aqualand аквапаркига ташриф буюрганлардан бири аёллар кийиниш хонасига видеокузатув мосламаси ўрнатилганлигидан ғазабланиб таҳририятимизга мурожаат қилди. Бироқ, бино ичида видеокузатув ҳақида огоҳлантирувчи белгилар ёпиштирилмаган.

Тошкентдаги "Салар" каналининг суви тошиши оқибатида уйларни сув босди

Натижада 7 та уй ертўласи, битта ҳовли ва 3 та ишлаб чиқариш цехи ҳудудига сув тўпланган. Жорий йилнинг 4 июнь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи "Салар" каналида сув оқимининг меъёридан ошиқ оқиши сабабли сув тошиши ҳодисаси кузатилган.

“Шум бола” асари BBCʼнинг “Барча даврларнинг 100 та энг буюк болалар китоблари” рўйхатига киритилди

Ушбу рўйхатни шакллантириш учун 56 мамлакатдан танлаб олинган 177 экспертга “Барча даврларнинг энг яхши болалар адабиётларига қайси асарлар киради?» дея савол берилган. Улар ўз танлови бўйича 10 та энг яхши болалар китоби рўйхатини тузган.

Бодрум қуёши остида

Туркиянинг хаёлингизга ҳам келмаган томонлари           Туркияда дам олиш ҳақидаги билган барча маълумотларингизни унутинг. Бодрум –  мутлақо бошқа Туркия.

Таэквондо. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида тўртта медал қўлга киритди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 29 майдан 4 июнга қадар таэквондо WТ бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига 16 нафар вакил (саккиз нафар эркак, саккиз нафар аёл) билан йўл олганди.

Қатар амири 5−6 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлади

Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5−6 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташрифнинг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Тошкентда ЙПХ машинасидан қочган 18 ёшли “права”си йўқ ҳайдовчи ЙТҲ содир этди — видео

Orlando ҳайдовчиси аввал чорраҳада Lacetti'га урилиб, ҳаракатини қасддан давом эттирган. Кейин у бошқа бир ЙПХ машинаси билан тўқнашиб, ағдарилиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Фарғонада каналда оқиб кетган мактаб битирувчиси 9 кунда топилди

У 25 май куни дўстлари билан каналга чўмилишга бориб, оқиб кетган. Фарғонада 25 май куни каналда оқиб кетган йигит 3 июнь куни топилди.

Тошкентда одамларни Ҳажга юборишни ваъда қилиб, пулларини олган МЧЖ раҳбарлари ушланди

МЧЖлардан бири бир киши учун $12,5 минг бошқаси $10 минг талаб қилган. Улар Дин ишлари Қўмитасида ишловчи танишлари орқали бу ишни амалга оширишни айтишган.

Ўзбекистондаги тижорат банклари млрдлаб жаримага тортилди

2022 йилда тижорат банкларида 19 та ва микромолия ташкилотларида 9 та тематик инспекциялар ўтказилган. Текширувлар давомида қарийб 39 мингта мижознинг жами 37 трлн сўмлик кредитлари ёки ушбу банклар жами кредит портфелининг 58 фоизи қамраб олинган.

Бош прокуратура ИИБ биносидан сакраб вафот этган 20 ёшли йигит бўйича баёнот берди — видео

ИИБ биносидаги камера қайд этган видеолавҳани эълон қилинди. Аввалроқ, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБга олиб келинган 20 ёшли йигит 4-қават деразасидан сакраши натижасида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

"Ҳаж-2023” мавсумининг илк зиёратчилари Саудия Арабистонига жўнаб кетишди — фото

Бортига 240 нафар зиёратчини олган самолёт Тошкентдан Мадинага учиб кетди. 3 июндан 4 июнга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 02:00 да Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг бортида 240 нафар зиёратчиси бўлган илк рейси Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) учиб кетишди.

«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов 4-турнинг асосий баҳсида дуранг ўйнаб, армагеддонда ютқазди

Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида кеча 4-тур баҳслари ўтказилди.Унда Нодирбек Абдусатторов озарбойжонлик Шаҳриёр Мамедяровга қарши қора доналарда ўйнади.

Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдоғаннинг инаугурациясида иштирок этди. Фото

Ўзбекистон президенти Анқарага ташрифи давомида Туркия президенти этиб қайта сайланган Режеп Эрдоғаннинг инаугурация маросимида қатнашди. Тадбир доирасида Шавкат Мирзиёев бошқа мамлакатлар етакчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан фикр алмашди. Фото.

Таэквондо. Феруза Содиқова жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Боку шаҳрида ўтказилаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида бугун иштирок этган икки нафар ҳамюртимиздан бири ярим финалга қадар етиб келгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Аёллар ўртасида 62 кг.

Таэквондо бўйича ЖЧ. Феруза Содиқова жароҳат билан жанг қилиб, ярим финалга чиқди!

Боку шаҳрида ўтказилаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида бугун икки нафар ҳамюртимиз баҳсларда иштирок этмоқда. Аёллар ўртасида 62 кг.

Таэквондо бўйича ЖЧ. Феруза Содиқова ва Жасур Жайсунов чорак финалда

Боку шаҳрида ўтказилаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида бугун икки нафар ҳамюртимиз баҳсларда иштирок этмоқда. Аёллар ўртасида 62 кг.

Давлат январдан бери энг кўп солиқ имтиёзини UzAuto Motors ва Uzbekistan Airways АЖга берди

Тўрт ой ичида UzAuto Motors АЖга салкам 200 млрд сўм солиқ имтиёзи берилган. Uzbekistan Airways АЖ 215,1 млрд сўм солиқ тўлаб, 508 млрд сўм солиқ имтиёзига эга чиққан.

Сурхондарёдаги қадимий ёдгорликдан тақинчоқ, сопол идишлар ва одамлар қабри топилди - фото

Ҳозирги кунда "Жарқўтон" ёдгорлигида ўзбекистонлик ва франциялик олимлар қазишма ишларини олиб боришмоқда. Сурхондарё вилоятидаги "Жарқўтон" ёдгорлиги 4 минг йиллик тарихга эга, Ўзбекистонда ягона бўлган энг қадимги шаҳар ҳамда Ўрта Осиёдаги дастлабки цивилизация бешиги ҳисобланади.

Эртага пойтахтнинг айрим марказий кўчалари ёпилади — харита

Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан эртага веломарофон ўтказилиши режалаштирилган. Бугун, 3 июнь Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан эртага веломарафон ўтказилиши режалаштирилган.

Таэквондо бўйича ЖЧ. Яна бир ҳамюртимиз муваффақиятли старт олди

Жаҳон чемпионатида -62 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Феруза Содиқова ҳам илк жангини муваффақиятли ўтказди. Иккинчи даврадан баҳсларга киришган юртдошимиз болгариялик Мартина Атанасовани 2:0 ҳисобида доғда қолдириб, учинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдоғаннинг инаугурация маросимида қатнашади

Ўзбекистон президенти Анқара шаҳрида Режеп Таййип Эрдоғаннинг лавозимга киришиши муносабати билан инаугурация маросимида иштирок этиш учун 3 июнь куни Туркияга боради.Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Эрдоғаннинг инаугурациясида иштирок этади

Ўзбекистон раҳбари бугун Туркияга боради. Ўзбекистон президенти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 3 июнь куни Анқара шаҳрида Туркия Президентининг лавозимга киришиши муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.

Ўзбекистонда ниҳоят Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилди. Унинг вазифалари нималардан иборат?

Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди. У фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини таъминлаш ва ижтимоий хизматлар сифатини тубдан ошириш мақсадида яратилди.

Ўзбекистон ва Италиянинг етакчи таҳлилий марказлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Римда Ўзбекистоннинг етакчи тадқиқот ва таҳлилий марказлари таркибида Ўзбекистон делегациясининг Италиянинг Осиё ва Aфрика Ўртаер денгизи институти (ISMAA) билан учрашуви бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 31 май куни Римда Ўзбекистоннинг етакчи тадқиқот ва таҳлилий марказлари таркибида Ўзбекистон делегациясининг Италиянинг Осиё ва Aфрика Ўртаер денгизи институти (ISMAA) билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти МО ва ЕИ ўртасидаги мулоқот доирасида қатор ташаббусларни илгари сурди

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — ЕИ» етакчилари саммитида Ўзбекистонда ЕИ талаблари бўйича стандартлаштириш лабораториялари ҳали яратилмаган бўлса-да, GSP+ тартибини узайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, у Транскаспий йўлагини ривожлантириш учун қулайроқ тарифлар зарурлигини айтди.

Mitti.vine'ни операция қилган StarМed клиникасининг лицензияси бекор қилинди — видео

Клиникадан ССВ фойдасига 30 минг почта харажати ундирилиши белгиланди. Блогер Фарҳод Манноповни операция қилган StarМed клиникасининг лицензияси бекор қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.