Ўзбекистон қиймати 1,8 млн долларлик олма экспорт қилди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 1,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 4,4 минг тонна олма экспорт қилган. Олма экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 702 тоннага камайган.

Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси юк хонага иккита аёлни олиб ҳаракатланди — видео

"Одам кўпайиб кетгани сабаб иккита одамни "капот"га солдим", - дейди ҳайдовчи. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Cobalt ҳайдовчиси машина юк хонасига аёлларни олиб, ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.

Бугун уч нафар боксчимиз Таиландда рингга кўтарилади

Бугун, 15 июль куни Таиланднинг Пукет шаҳрида бокс оқшоми ўтказилади. IBA томонидан ташкил этилаётган мазкур "Чемпионлар оқшоми"да ҳамюртларимиз Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Мужибилло Турсуновлар жанг қилиши ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.

Бу йил Ўзбекистонда ғалладан 8,1 млн тонна ҳосил олингани маълум бўлди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар Республика бўйича фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 8,1 млн тоннадан ортиқ дон етиштирилди. Натижада сувли майдонларда ўртача ҳосилдорлик 70,5 центнердан ортган.

Туркия бўйлаб велосипедда саёҳат қилишингиз учун манзарали манзиллар

Велосипед ҳайдаш тажрибасини янги босқичга кўтариб улгурган «бике-паскинг» анъанаси, саргузашт излаётган саёҳатчиларнинг ўзига хос таътил машғулотларидан биридир. Ушбу турдаги тадқиқотда сиз велосипедда узоқ масофаларга саёҳат қилишда зарур бўлган барча керакли анжомлар ва егуликларни олиб саёҳатга йўл оласиз.

Ўзбекистоннинг олтин захирасининг ҳажми сўнгги 5 йилда 35 фоизга ошди

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг халқаро захиралар ҳажми 2017 йил билан солиштирилганда 9,3 млрд АҚШ доллари ёки 35,3 фоизга ошган бўлиб, бу ҳолат 2017-2022 йиллар мобайнида халқаро захиралар таркибидаги монетар олтин ҳажмининг 67 тоннага ортганлиги ҳамда олтин нархининг 2017 йил бошидаги 1 159,1 доллардан 2022 йил якунига 1 812,4 долларгача кўтарилиши билан изоҳланади. Бунда халқаро захиралар хажмига олтин нархи ўзгаришининг таъсири 6,9 млрд АҚШ долларини ташкил қилди.

Нурафшондаги туғруқхонада боласи билан вафот этган аёлнинг яқинлари шифокорларни айбламоқда — видео

Марҳума аёлнинг яқинларининг сўзларига кўра, оғир аҳволда туғруқхонага олиб борилган аёлга эътибор қаратилмаган. UzNews.uz мухбири туғруқхонага борди ва марҳуманинг яқинлари билан суҳбатлашди.

Ташаббусли бюджет жараёнининг иккинчи мавсуми 17 июльдан бошланади

Мазкур мавсум учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июль соат 10:00 дан бошлаб ўтказилади.

Боксчи Олександр Усик Конор Макгрегорни жангга чорлади

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA Super, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорни жангга чорлади."Ҳозирча ҳеч қандай амбицияларим йўқ.

"2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 160 млрд долларга етказилади" — Шавкат Мирзиёев

Президент "яшил иқтисодиёт”, “яшил энергия” тамойиллари янада кенг жорий этилишини маълум қилди. Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатида сўзлаган нутқида иқтисодиёт соҳасида ҳам туб бурилишлар амалга оширилишини таъкидлади.

«Биз фақат деҳқончилик билан кун кўрадиган мамлакат бўлиб қолмаслигимиз керак» — президент

Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитини асраш, сув тақчиллигининг олдини олиш долзарб вазифа бўлиб қолади, деди президент. У, шунингдек, Ўзбекистон фақат деҳқончилик билан кун кўрадиган мамлакат бўлиб қолмаслиги кераклигини таъкидлади.

«Коррупция бўлмаса, ҳаммаси халққа ваъда берганимиздек бўлади» — Ўзбекистон президенти

Шавкат Мирзиёев инаугурация нутқида «ҳамма тизим ўзгаради», дея ваъда берди. Қонунлар, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиганлар ўрнини ёшлар эгаллашини билдирди.

Конструктив мухолифат фаолияти ва сўз эркинлигини кафолатлаймиз — Шавкат Мирзиёев

Президентнинг айтишича, виждон ва эътиқод эркинлиги кафолатлари сўзсиз таъминланади. Президент Шавкат Мирзиёев бугунги нутқида конструктив мухолифат фаолияти, сўз ва матбуот эркинлиги кафолатланилишини маълум қилди.

Ким «Сайлов ўтди — сафарбарлик тугади», деб ўйласа, хато қилади — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида Ўзбекистонда ҳақиқий сафарбарлик энди бошланишини таъкидлади. «Кимки „Сайлов ўтди — сафарбарлик тугади“, деб ўйласа, хато қилади», — деди 3-муддатга сайланган президент.

«Конструктив мухолифат фаолиятини кафолатлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда конструктив мухолифат фаолияти, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатиш ҳуқуқлари кафолатланишини таъкидлади.Ўзбекистонда конструктив мухолифат фаолияти кафолатланади.

Шавкат Мирзиёев президент сифатида қасамёд қилди

Шавкат Мирзиёев 14 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди.9 июль куни бўлиб ўтган сайловда Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланган Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг шанба куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида қасамёд қабул қилиб, давлат раҳбари лавозимига қайта киришди.

Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» раиси в.б. бўлди

Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Президент собиқ раҳбар Ҳуснутдин Хосиловни фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олганди.

Ўзбекистондан 7 тонна носвойни Қирғизистонга ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс ушланди

Қирғизистонлик фуқаро ноқонуний "КамАЗ"га юклаб Ўзбекистондан ўтиб, Қирғизистонга кирганида қўлга олинган. Қирғизистонлик фуқаро Ўзбекистондан ноқонуний равишда 7 тонна носвой олиб кирмоқчи бўлди.

Aimchess Rapid. Абдусатторовнинг гранд-финалда Карлсенга қарши ўйнаш имкониятидан фойдалана олмади

Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирида Нодирбек Абдусатторов кеча "Мағлублар финали" доирасида АҚШлик Со Уэслига қарши баҳсларда иштирок этди. Ҳамюртимиз биринчи партияда оқ доналарда ўйнаб, имкониятни бой берди.

Қарши шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги бўлими раҳбари ходимини уриб, жағини синдиргани айтилмоқда — видео

Ходим ҳолат юзасидан ИИБга ариза ёзган. У жароҳат сабаб гапиролмади ва унинг онаси ҳодисани айтиб берди.

Ўзбекистонда нақд пул айланмаси ҳажми ошгани маълум қилинди

Марказий банк томонидан 2023 йил январь-июнь учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ» тайёрланди. Унга кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 369,7 трлн.

Жамшид Турсунов Автомобиль йўллари қўмитасига раҳбар бўлди

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Автойўл раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган Жамшид Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси бўлди. У аввалроқ ишдан бўшатилган, соҳага 20 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Абдураҳмон Абдувалиевнинг ўрнини эгаллади.

Россия фуқароси 6 миллион рублдан ортиқ нақд пулни Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган

58 ёшли йўловчи Тошкентга учиб кетмоқчи бўлган. Красноярск аэропортида Ўзбекистонга учаётган йўловчиларнинг қўл юки ва багажини текшириш чоғида нақд пулни ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолати аниқланди.

Тошкент кўчаларида маймун сайр қилиб юрди

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди. Тошкент кўчаларида маймун сайр қилиб юргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати. Фарида Солиева кумуш, Светлана Радзивил эса бронза медалини қўлга киритди

Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалларига сазовор бўлди. Аёллар ўртасида 400 метрга югуриш дастурида қатнашган Фарида Солиева кумуш, баландликка сакраш секторида иштирок этган Светлана Радзивил бронза медали соҳибига айланди.

Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси 14 июль куни бўлиб ўтади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг сайланган президент Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 14 июль, жума куни бўлиб ўтади.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 14 июль куни бўлиб ўтади.

Хоразмдаги истироҳат боғларидан бирида дарахтлар ноқонуний кесиб ташланди

Келтирилишича, тадбиркорга боғ ҳудудидан ер ажратилмаган. Вилоят экология бошқармаси изоҳ берди.

Самарқандда итни тез оқар каналга ташлаб юборган йигитларга чора кўрилди

26 ва 21 ёшли йигитларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Аввалроқ, Самарқандда бир йигит итни каналга ташлаб юборгани, бошқа йигит ҳолатни тасвирга олиб, уни TikTok'ка жойлагани ҳақида хабар бергандик.

Сурхондарёда фермерни резина этик билан уриб, уни "чўчқа" деб атаган туман прокурорига чора кўрилди — видео

Турли аудиоёзувлари билан "машҳур" туман прокурори эндиликда фермерларга бир жуфт этик ва фонарь олиб келишларини буюрган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бандихон тумани прокурори Соатмурод Махмановга тегишли деб айтилаётган ҳудуддаги маҳалла раисларини турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилинган аудио тарқалган эди.

Нукусда машинадан танасини чиқариб ҳаракатланган йигитларга чора кўрилди — видео

Улар бу ҳолатни дўстининг туғилган куни билан табриклаш мақсадида содир қилган. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида бир гуруҳ йигитлар машина ойнасидан танасини чиқариб ҳаракатланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.