Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати давом эттирилмоқда. Аёллар ўртасида 73 кг.
Сенаторлар Ички ишлар ва Миллий гвардияга табиатни муҳофаза қилиш ваколатларини берувчи қонунни маъқулладилар. Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар ва Миллий гвардия органларига зарур ваколатлар берилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бу чекловлар кун давомида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетишига қараб белгиланади. Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида поездлар ҳаракати тезлигининг вақтинча чеклови жорий этилади.
Республика аҳолиси учун бу ёзда аномал иссиқ бўлмаслиги қайд этилган. Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг июнь ойи ўртача иссиқ об-ҳаво билан бошланади.
Cуд шаҳвоний шилқимлик қилишда айбланган 22 ёшли йигитларга ҳукм ўқиди. Аввалроқ, Тошкент метросида бир йигит поездда кетаётган қизга шилқимлик қилгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси 16−20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Ўзбекистон томонидан ташкилий қўмита ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тадбирлар дастури, кун тартиби, регламенти ва режаларни муҳокама қилиш учун Мадридда ташкилот бош котиби билан учрашди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хорижий давлатларга қиймати 61 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна полиэтилен экспорт қилган. — Полиэтилен экспорти ҳажми ўтган 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16 минг тоннага камайган.
Чипталар миллий темир йўл чиптахоналари ҳамда электрон тарзда савдога чиқарилган. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 1 июнь ҳафтанинг ҳар пайшанба кунидан бошлаб 16/15-сонли "Тошкент — Қарши — Тошкент" ва 2 июнь кунидан ҳафтанинг ҳар жума, шанба, якшанба кунлари 14/13-сонли "Тошкент — Самарқанд — Тошкент" йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
— Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 % га ошган. — 2023 йилнинг май ойида нархлар ва тарифлар ўсишида озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари мос равишда ўртача 0,5 фоизга ошгани кузатилган.
Торос тоғларининг ярим ой шакли билан ўралган, Ўрта Ер денгизи ва мовий осмон рангларининг мукаммал қоришуви, шунингдек, айни пайтда кўнгилочар саёҳат манзили деганда хаёлга биринчилардан бўлиб келадиган ушбу маршрут — яъни Анталия, тарих, маданият, табиат, денгиз, ҳамда, қуёшни ўзида мужассам этган эртакнамо шаҳардир. Анталия дунёдаги энг кўп ташриф буюриладиган шаҳарлардан бири ва бунинг ўнлаб сабаблари мавжуд.
Улгуржи нархлар ўртача 20 фоизга, чакана нархлар эса 16 фоизга ошади.Вино (1 литр):– ишлаб чиқарувчининг энг кам улгуржи сотиш нархи: 14 400 сўм;– минимал чакана нархи: 16 400 сўм.
Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида классик баҳсларининг 2-тури бугун ўтказилмоқда. Нодирбек Абдусатторов бугун норвегиялик Арян Тарига қарши қора доналарда ўйнади.
У ва ҳолатни видеога олганлар 2 та модда билан айбланиб, ҳужжатлар судга юборилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тиктокер йигитларнинг метрода қизга шилқимлик қилгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан ерлар ажратилмоқда. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19,7 минг гектар ер майдони ажратилмоқда.
«Миллий тикланиш» партияси муддатидан олдинги президентлик сайловида ЎзЛиДеП томонидан кўрсатилган амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади. «Буни давлат, халқ ва партиянинг манфаатлари нуқтаи назаридан энг тўғри қарор деб ҳисоблайман», — деди партия етакчиси Алишер Қодиров.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида халқ депутатлари маҳаллий кенгаши қарори билан ҳокимлик, жумладан, ҳоким ва кенгаш девони ходимларининг апрель ойи учун маошларига устама сифатида 306,2 миллион сўм ажратилди. Ҳокимлик маълумотларига кўра, 40 дан ортиқ ходимга устама тайинланган.
Янги виза тўлов ставкалари жорий йил 17 июндан кучга киради. Виза учун маъмурий тўлов миқдори ўзгариши 2023 йил 30 май кунидан эмас, 2023 йил 17 июндан эътиборан кучга кириши маълум бўлди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
Давлат статистика агентлигига кўра, жорий йилнинг дастлабки 4 ойида энг кўп иккинчи туғилган чақалоқлар қайд этилган. Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 280,8 минг нафар бола туғилиши қайд этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга кўпдир.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари билан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ўртасида бўлиб ўтган учрашувда «доимий мулоқот ва тажриба алмашишни ривожлантириш», шунингдек, мутахассисларнинг малакасини оширишни мунтазам ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Хакала Тери бошчилигидаги делегация 30 май куни Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
Судланувчи Lacetti автомашинасида ҳаракатланиб келаётиб Cobalt'нинг орқа қисмига бориб уриши натижасида Cobalt салонида бўлган 11 ёшли қизча ЙТҲ қурбони бўлган. Аввалроқ, 11 ёшли қиз ЙТҲ сабаб вафот этгани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Таэквондочиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги бугунги иштирокини Мадинабону Маннопова (-49 кг) бошлаб берди. Литвалик Герда Меитининкайт билан жанг қилган ҳамюртимиз 1-раундни ўз фойдасига ҳал қилди.
2-4 июн кунлари Душанбе шаҳрида Гран-При турнири бўлиб ўтади. Бироз аввал терма жамоамиз Тожикистонга жўнаб кетди.
ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда гиёҳванд моддалар таркатилган таниқли телеграм-канал ташкилотчиси қўлга олинган.
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Koba san’at majmuasi масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси экани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, таъсисчи ўзгартирилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазирликка келгусида қонунларга қатъий риоя қилиш борасида тақдимнома киритди.
Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида классик баҳсларга старт берилди. Нодирбек Абдусатторов биринчи ўрини нидерландиялик Аниш Гирига қарши оқ доналарда ўйнади.
ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқлади. Сайловолди дастурида саноат соҳасидаги «мегалойиҳалар», Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини ташкил этиш, автомобиль ишлаб чиқаришни 1 млн дан ортиқ донага етказиш ва бошқалар ҳақида гапирди.
У 2016 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган МЧЖда 100 фоизлик улуш билан таъсисчи эканлиги маълум бўлди. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков МЧЖ таъсисчиси эканлиги аниқланди.
Жорий йилнинг октябрь ойидан Малайзия ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда. Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси 2023 йил октябрь ойи охиридан бошлаб Куала-Лумпур ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон бўйича "Тоза ҳаво" ойлиги ўтказилди. Унда автомобиллар токcиклик даражаси ва тутун қалинлиги бўйича текширувдан ўтказилди.
Ўзбекистонда табиий ипак толалари қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси яратилди. Бу орқали пулни қалбакилаштиришнинг олди олинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.