Қиз сувга тушиб кетган пайт йигит уни қутармоқчи бўлиб, сувга тушган. Қиз қутқарилган аммо, 20 яшар йигит чўкиб кетган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни сайловдаги «ишончли, тарихий ғалаба» билан табриклади. Овозларни санаш ҳали якунига етгани йўқ, дастлабки маълумотларга кўра, Туркиянинг амалдаги раҳбари ғалаба қозонган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми (АҚШ доллари): Қорақалпоғистон Р. – 158,3 млн; Андижон вилояти – 1,6 млрд; Бухоро вилояти – 445,4 млн; Жиззах вилояти – 373,5 млн; Қашқадарё вилояти – 179 млн; Навоий вилояти – 376 млн; Наманган вилояти – 414 млн; Самарқанд вилояти – 796 млн; Сурхондарё вилояти – 103 млн; Сирдарё вилояти – 286 млн; Тошкент вилояти – 1,9 млрд; Фарғона вилояти – 571,4 млн; Хоразм вилояти – 276 млн; Тошкент шаҳри – 7,7 млрд.
Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз якунига етди. Мусобақада эркаклар ва аёллар таркиби билан қатнашган терма жамоамиз умумий ҳисобда 12 та медалга сазовор бўлишди.
Қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди ва автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилди. Куни кеча Тошкент шаҳридаги ер ости йўлининг бирида тўй кортежида бир нечта автомобиллар хавфли манёвр қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Журналист кеча, 26 май куни юрак жарроҳлик амалиёти вақтида ҳаётдан кўз юмганлиги айтилмоқда. Кеча, 26 май куни Ёшлар телеканалининг "Yandi Davr" дастури телебошловчиси Нозима Маҳмудова вафот этди, дея хабар бермоқда марҳуманинг яқинлари.
У ўзининг машинасида кетаётганида бошқа машиналар унга йўл бермагани сабаб ҳайдовчиларни ўйинчоқ қурол билан қўрқитиб қўймоқчи бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир йигит машина ҳайдаётган вақтида қўлига ўйинчоқ тўппончани олиб, қўлини ойнадан чиқарган ҳолда турли ҳаракатлар қилгани акс этган видео тарқалди.
У Украина — Россия чегарасига мижоз олиб бориб келиш учун борган вақтда героин билан қўлга тушиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ишлаш, ўз оиласини моддий таъминотини таъминлаш мақсадида Россия Федерациясига ишлаш учун кетган 23 ёшли Toжибоев Ш.Б.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан журналистлар учун ташкил этилган Пресстур давом этмоқда. Қорақалпоғистонга бўлган саёҳат сафарини узайтириш максадида, бу йили илк бор тадбир 4 кун давом этади.
У шериги билан 2002 йилда 9 яшар болани сим билан бўғиб ўлдириб, жасадини қопга солиб, сув ҳавзасига чўктириб юборишган. Жиноят ишлар бўйича Қўқон шаҳар судида 2002 йилда 9 ёшли болани ўлдириб, Қозоғистонга қочиб кетган шахсга суд ҳукми ўқилди.
Мазкур ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқда тарқалди. Эркакка чора кўрилди.
Хабар бериб ўтганимиздек, 22-26 май кунлари Польшанинг Пултуск шаҳрида бокс бўйича Феликс Штамм 38-анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 20 га яқин мамлакатдан боксчилар иштирок этишди.
Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси мунтазам рейси билан ортга қайтди. У ташрифни самарали деб атади.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2731) шахмат бўйича ChessKid Cup—2023 онлайн мусобақаси гранд финалида иштирок этди. Абдусатторов гранд финалда америкалик Фабиано Каруанага қарши дона сурди ва ғалаба қозонди.
Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Чилонзор туманига ташрифи чоғида пойтахт йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, янги автобусларнинг аҳоли учун яратилган шароитлари билан танишди. Бугун, 26 май куни Президент Шавкат Мирзиёев "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимидаги 7-автобус саройини бориб кўрди.
Францияда 26 майдан 11 июнга қадар теннис бўйича “Улкан тож” туркумига кирувчи Ролан Гаррос мусобақаси ўтказилади.Франция очиқ чемпионатининг жорий йилги умумий соврин жамғармаси 49,6 миллион еврони ташкил қилди.
Сенат йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликларни танқид қилди. Бугун, 26 май куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида Президент қарорига мувофиқ, автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш борасида вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказилди.
У ўзининг Instagram'даги саҳифасига эрини айтганига кирмаган аёлни калтаклаш кераклиги ҳақида видеоролик эълон қилганди. Аввалроқ, Instagram'да Дониёр Қаюмов исми билан танилган Insta-блогер видеоролик эълон қилиб, унда аёлларни калтаклашга даъват қилувчи роль ижро этди.
Унга нисбатан интернетдан фойдаланиш, жамоат жойларига бориш, спиртли ичимликлар ичиш каби чекловлар жазо тариқасида берилди. Аввалроқ, Nemolchi.uz лойиҳасининг Telegram-каналида 21 ёшли талаба йигит вояга етмаган 15 ёшли қиз билан танишиб, у билан жинсий алоқада бўлиб келгани ҳақида хабар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жуқроғи Кенгеси ва Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги,мудофага кўмаклашувчи “ Ватанпарвар” ташкилоти бошчилигида Мўйноқда IV халқаро «Rally Maynak» экстремал автомобиль мусобақасига старт берилди. Халқаро даражадаги ушбу тадбир 4 маротаба ўтказилаётган бўлиб, нафақат Қорақалпоғистон балки Ўзбекистон миқёсидаги кўпгина хорижий туристларни жалб қилувчи ўзига хос тадбир бўлиб хисобланади.
Тошкентда сохта авиакасса директори ушланган. У қалбақи чипталар эвазига қарийб чорак миллиард сўм ишлаган.
Орадан уч йил ўтиб миллий авиакомпания Хитойнинг Урумчи шаҳрига мунтазам рейсларни йўлга қўяди. 30 июндан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Урумчи – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тиклайди.
3 та ЙТҲда ҳайдовчилар фуқароларни уриб юборишган, биттасида тўқнашув натижасида ўлим ҳолати содир бўлган. Вафот этган орасида 16 ёшли йигит ҳам бор.
Улар фуқарога ўзларини Президент администрацияси ходими сифатида таништириб, Учкўприк туманига ҳоким этиб тайинлаш қўлидан келишини айтишган. ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 18 май куни ИИВга Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган.
Қўлга олинган шахснинг машинасида ноқонуний олиб кирилган 1 млрд 500 млн сўмлик 4 турдаги уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган. Андижон вилояти Бўстон туманид 800 донага яқин телефонларни машинада олиб кетаётган фуқаро ушланди.
2023 йил 10 июнь куни Истанбулнинг Отатурк Олимпия стадионида бўлиб ўтадиган, дунёнинг энг муҳим спорт тадбирларидан бири бўлган UEFA Чемпионлар Лигаси финал ўйинига ҳам саноқли кунлар қолди. Қизиқарли маданият ва санъат ҳаёти, мазали лаззатлари, тарихий манзиллари, ноёб шаҳар меъморчилиги, ёрқин тунги ҳаёти ва кенг кўламли харид қилиш имкониятлари билан Истанбул футбол мухлисларига унутилмас саёҳатни ваъда қилмоқда.
Ўзбек рақс санъатида ўз мактабини яратган раққоса 77 ёшида оламдан кўз юмди. Таниқли раққоса, ўзбек рақс санъатида ўз мактабини яратган "Ўзбекистон халқ артисти" Қизлархон Дўстмуҳаммедова 77 ёшида вафот этди.
Остонада ўтган асрнинг 60-йиллари бошида пайдо бўлган Aфрика куни нишонланди. Байрам қитъа давлатларининг бирдамлик ва мустақилликка интилиши рамзидир, деб хабар беради “МИР 24” .
Таниқли раққоса, ўзбек рақс санъатида ўз мактабини яратган Ўзбекистон халқ артисти Қизлархон Дўстмуҳаммедова 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.