Миришкор туманига янги ҳоким тайинланди

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманига Файзулло Ғуломов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Агросаноат инспекциясининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Фарғона вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Хабиб Сирожитдинов яқинда президент томонидан ишдан бўшатилган Аваз Ўринбоев ўрнига Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.Хабиб Сирожитдинов Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

"Милтиқ бўлса, отиб ташланг"- Сурхондарёда адолат талаб қилиб, қамоққа олинган мактаб директори озод қилинди — видео

Аввалроқ, у вилоят ҳокими билан жанжаллашган эди. Вазир директорни яна иш фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.

Намангандаги уй боғчаларнинг бирида 15 нафар бола тортдан заҳарланди

Болалар ота-оналар томонидан туғилган кун учун олиб келинган сифатсиз торт ширинлигини истеъмол қилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Намангандаги уй боғчасида 15 нафар бола заҳарлангани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг икки тумани ҳокимларини ишдан бўшатди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Зангиота ва Бекобод туманлари ҳокимларини ўз аризасига кўра лавозимидан озод этди. Бир кун аввал президент ўша ҳудудларда саноат ишлаб чиқариши пасайганини танқид қилган эди.

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Андижон вилояти прокурори бўлган.

Хитойдан Ўзбекистонга жўнатилган почтада 75 кгдан ортиқ "прегабалин" кучли таъсир қилувчи модда борлиги аниқланган

6 нафар ўзбекистонлик шахс гиёҳвандлик моддалари савдоси билан аввалдан шуғулланиб, уларнинг қадоқлаш учун мўлжалланган лабораторияси ҳам бўлган. ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

“Энди навбат кутиш шарт эмас”: Тошкентдаги “ягона дарча”да VIP-зал очилди

Чилонзор туманида жойлашган Давлат хизматлари марказида фуқаролар 300 дан ортиқ турдаги давлат хизматларини навбатсиз олишлари мумкин бўлади. Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида, пойтахтнинг Чилонзор туман Давлат хизматлари марказида Навбатсиз хизмат маскани ташкил этилди.

Озарбайжонда ўзбекистонлик санъаткорлар юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Насиба Абдуллаева, Абдуҳошим Исмоилов ва Камолиддин Ўринбоевлар давлат мукофотларига муносиб кўрилди. Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари давом этмоқда.

Турк Эгейнинг қадимий шаҳарларига саёҳат

Бетакрор соҳиллар, зайтун далалари билан ўралган кўҳна шаҳарлар ҳамда зайтун мойи мўъжизасини қадрлайдиган тенгсиз oshxona… Туркиянинг “Бахт соҳили” сифатида танилган Турк Эгей  –  турли хил сайёҳлик хизматлари, ҳаяжонли денгиз саёҳатлари, шунингдек, лаззатли маҳаллий таомларни хуш кўрувчилар учун энг севимли дам олиш масканидир. Қадим тарихнинг энг қудратли императорлари ушбу тарихий Эгей савдо йўллари бўйлаб шаҳарлар қурган бўлиб, асрларнинг диққатга сазовор ўзгаришлари айнан ушбу ҳудудда содир бўлган.

Жиззахда ҳам яна бир абитуриент имтиҳондан четлаштирилди — видео

У тест саволларини йиртиб, олиб чиқиб кетгани видеокузатув орқали аниқланган. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг хабарига кўра, биология фанидан 45-60-тест топшириқлари акс этган тест топшириқлари китоби Жиззах вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлган.

Ченду-2021: Светлана Осипова Универсиада совриндорига айланди

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Светлана Осипова фаолиятидаги совринлар қаторига Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларининг медалини ҳам қўшиб қўйди. Бугун юртдошимиз -73 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда бронза медалига сазовор бўлди.

Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва молия вазирлигини бошқаради

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва молия вазири этиб тасдиқланди.Шавкат Мирзиёевининг фармони билан Жамшид Анварович Қўчқоров Бош вазирнинг ўринбосари — Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди.

Фарғонада ҳайдовчи ва фуқаро жанжали ортидан 3 нафар ИИО ходими лавозимидан озод қилинди

Уларнинг ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлиги аниқланган. Аввалроқ, Фарғонада бир эркак Yandex Taxi ҳайдовчисининг машинаси ойналарини уриб синдиргани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва ўша ерда бўлган ИИБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент вилоятида “Махсустранс” машинаси чиқиндини канал атрофига тўкиб кетди

Чиқиндиларни йиғувчи корхона “КамАЗ”и тўплаган чиқиндиларни белгиланмаган жойга тўккани учун жаримага тортилди. Тошкент вилояти Зангиота туманидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” канали атрофидаги белгиланмаган ҳудудларга чиқинди ташлаган эркак жаримага тортилди.

Тошкентга олиб кирилаётган 1 ярим тоннадан зиёд яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Самарқандлик шахслар истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини автомобиль юкхонасида олиб киришга уринган. Жорий йилнинг 1 август куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ва тегишли ташкилот ходимлари томонидан Булунғур туманида жойлашган "Юқори нуқта" ЙПХ масканида Isuzu русумли автотранспорт воситаси тўхтатилган.

Ўзбекистонда 5,5 йил ичида 40 нафарга яқин эркак кўпхотинлик учун жазоланди — видео

Олий суд иккинчи ёки учинчи хотин олиб, яшагани учун судланган фуқаролар ҳақида маълумот берди. Ўзбекистонда 2018−2022 йилларда Жиноят кодексининг 126-моддаси (кўп хотинли бўлиш) бўйича 34 нафар эркак судланган.

Фарғонада такси ҳайдовчиси машинасининг ойналарини синдирган эркакка жиноят иши қўзғатилди — видео

Эркак узр сўраб чиқди. Ҳодиса жойида бўлган ИИБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Бир қатор банк филиаллари раҳбарлари муаммоли кредитлар сабабли ишдан олинди

Президент муаммоли кредитлар кўплиги сабабли Марказий банкнинг 2 вилоятдаги бошқарма бошлиқларини ҳамда бир қатор банк филиаллари раҳбарларини ишдан бўшатиш тавсиясини берди. Шунингдек, у оилавий кредитлар ҳисобидан техника ва маҳсулотлар харид қилиш тизимини ҳам танқид қилди.

Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари $2000 пора билан ушланди

У умумий овқатланиш шохобчасининг ёпиб қўйилган ҳисоб-рақамини очиб берганлиги эвазига тадбиркордан пора талаб қилган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ж.М.

16 нафар ҳокимнинг биринчи ўринбосарлари лавозимидан маҳрум бўлди

Президентнинг Тошкент вилоятида ўтказган йиғилишида Наманган шаҳри ва 15 та туман ҳокимининг 16 нафар биринчи ўринбосари ҳам лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Бунга ушбу ҳудудларда қашшоқлик даражаси юқорилиги сабаб қилиб кўрсатилди.

Шавкат Мирзиёев 26 та солиқ инспекцияси ва икки вилоят ДСБ раҳбарларини лавозимидан озод қилди

Президент 26 та солиқ инспекцияси раҳбарлари, иккита вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғини ишдан бўшатиш, шунингдек, Солиқ қўмитаси раис ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилиш ҳақида топшириқ берди. Солиқ идоралари қўшимча манба излаш ўрнига «эски замон касалига берилиб кетишди», деди у.

Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл ҳокимларини ишдан олди

Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл туманлари ҳокимлари ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга ҳамда қурилишга масъул ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилинди.

Тошкент вилоятида ходимлар иш куни узайганидан норози бўлиб, йўлни тўсиб қўйди — видео

Ишчи қизлар корхона иш режимининг 5 иш кунидан 6 иш кунига ўтказилиш таклифидан норози бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир гуруҳ ходимлар иш фаолиятидан норози бўлиб, А-373 йўналишининг Ангрен шаҳар ҳудудидаги йўлни тўсиб қўйганлиги акс этган видео тарқалган эди.

Бухорода эркак ўз аёли ва фарзандини корхона машинаси уриб кетишига сал қолгани учун тадбиркорни калтаклаган

Маҳаллий ҳокимлик вакиллари пиёдалар хавфсизлигини таъминлай олмаётгани боис, одамлар бу билан боғлиқ муаммоларни ўзлари ҳал қилишмоқда. Бундай ҳолатлардан бири яқинда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида юз берган.

Туркияда ноқонуний миграцияга қарши "махсус рейд" ўтказилмоқда

Туркиядаги Ўзбекистон фуқароларидан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этиш сўралади. Ҳозирги кунда Туркия полицияси томонидан ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида йирик шаҳарлар ва жамоат жойларида "махсус рейдлар" давом эттирилмоқда.

Самарқандда бир нафар абитуриент имтиҳондан четлаштирилди — видео

У тест топшириқлари китобининг варағини йиртиб, олиб чиқиб кетган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тест китобидаги саволлар акс этган суратлар тарқалган эди.

Президент ишдан олган Марғилон ҳокими ўз ёрдамчиси ва котибини рағбатлантириш бўйича фармойиш чиқарди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида 27 июль кунги йиғилишда Марғилон шаҳри ҳокими Адҳам Зиявитдиновни ишдан олганди. Аммо ҳоким 28 июлда ёрдамчиси ва котибни рағбатлантириш бўйича фармойиш чиқарди, ҳужжат кейинчалик яшириб қўйилди.

Тижорат банкларида доллар курси илк бор 11 715 сўмга етди

Республика тижорат банкларида АҚШ валютасини сотиш ва сотиб олиш курслари яна ошди. Бугун, 2 август куни тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 11 680 - 11 715 сўм, сотиб олиш курси 11 575 - 11 640 сўм ташкил қилмоқда.

Нукус ИИБнинг собиқ бошлиғи Нукус туманига ҳоким бўлди

Зияуатдин Заитов Нукус тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У бунгача Чимбой тумани ИИБ бошлиғи, Қўнғирот тумани ҳокими, Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.