Янги акциз маркалари жорий йилнинг 1 августидан жорий этилади, эски маркалардан эса 2024 йилнинг январигача фойдаланишга рухсат берилади. 2023 йил 1 августдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркалари жорий қилинади.
Бугун Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларининг жамоавий ўйин турларига гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Мидори Ҳонда бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ханчжоу-2022 турнирини «A» гуруҳида бошлайдиган бўлди.
Ўзбекистон президенти 27−28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлиб, қишлоқ хўжалиги, саноатдаги ишлар ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.
Бугун Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларининг жамоавий ўйин турларига гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Темур Кападзе бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ханчжоу-2022 турнирини «С» гуруҳида бошлайдиган бўлди.
Ота-оналар фарзанди таълими учун тўлайдиган пуллари даромад солиғидан озод қилинади, Давлат органлари раҳбарлари Давлат бошқаруви академиясида ўқитилади ва яна бошқа бир қатор ўзгаришлар 1 августдан кучга киради. Айрим тиббиёт муассасаларида қуйидаги лавозимлар жорий этилади — туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида – тиббий психолог; — стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог; — стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси ташкил этилди. Унга Умид Шадиев раҳбарлик қилади.
Ўтган йил охиридан буён маданият ва туризм вазири лавозимида ишлаб келаётган Озодбек Назарбеков маданият вазири этиб тасдиқланди. Энди у туризм соҳасига жавобгар эмас.
UNESCO ҳисоботида айтилишича, мобил телефонлардан ортиқча фойдаланиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини пасайтиради ва болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади. UNESCO (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият агентлиги) синфдаги тартиб-қоидаларни бузилишларни бартараф этиш, ўқишни яхшилаш ва болаларни кибербуллингдан ҳимоя қилиш учун мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирди.
2023-йил январ-июн ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 70 814 та юридик шахс томонидан 19,1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 9 трлн сўм 20 та солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади.
Дилмурод Эргашев Навоий шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати»да бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Давлат ва тадбиркорлар ўртасида “кўприк” вазифасини бажарувчи “Тошкент Инвест компанияси” АЖ ташкил этилди. "Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди Фармонга кўра, маданият ва истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бульварлар қиёфасини ўзгартириш, яшил ҳудудларни кескин кўпайтириш орқали пойтахтни тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантириш Тошкент шаҳрини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.
2023 йилнинг дастлабки 6 ойи бўйича камбағаллик даражаси бўйича статистика эълон қилинди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йилнинг дастлабки 6 ойи бўйича Ўзбекистонда камбағаллик даражаси бўйича статистикани эълон қилди. Унга кўра, Қорақалпоғистон камбағаллик даражаси энг юқори бўлган ҳудуд ҳисобланади (19,7 фоиз).
Август ойида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг саммити ўтказилади. Бу ҳақда уч мамлакат ташқи ишлар вазирларининг онлайн йиғилишида маълум қилинди.
Қозоғистонда содир бўлган зилзила Тошкент шаҳри ва вилоятининг қатор ҳудудларида сезилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун, 27 июль куни Тошкент вақти билан 04:52 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди.
• Измир ва Бодрум, Истанбулдан кейинги MICHELIN Guide мутахассислари томонидан тасдиқланган икки янги турк манзиллари сифатида қайд этилди. • Навбатдаги икки манзилнинг бу рўйхатга киритилиши, Туркиянинг сайёҳлар учун ҳаяжонли ва ёқимли таомланиш нуқтаси эканини тасдиқлайди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абатбай Данияров Нукуснинг янги ҳокими бўлди. У Утемурат Панаев ўрнига мазкур лавозимни эгаллади.
Маҳаллий йўналишларда ҳафтасига 93 та мунтазам авиақатновлар бажарилганлиги қайд этилди. Жорий йилнинг биринчи ярим йили давомида "Uzbekistan Airways" АЖ , "Qanot sharq", "Panorama Airways", "Humo Air" авиакомпанияларига қўшимча равишда "Centrum Air", "Silk Avia", "Asia Union Airlines" ва "Tashkent Air" авиакомпаниялари ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлаган.
Денов тумани МТБ ташкилотларида ўтказилган текширувларда бюджет маблағлари талон-торож қилингани маълум бўлди. Денов тумани мактабгача таълим бўлими ходимлари томонидан жами 11,3 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланди.
Ҳамюртларимиз Ўзбекистон ва бошқа давлатларга контрабанда йўли қимматбаҳо буюмларни олиб ўтишга уринишлари одатий ҳолга айланган.
Жамоат транспорти ва кўчаларда аёлларга тегажонлик қилаётган шахслар ҳақидаги янгиликлар кун сари кўпайиб бормоқда.
Умумий қиймати 25 млн АҚШ доллар миқдоридаги ушбу лойиҳага хорижий инвестициялар жалб қилинади. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, эндиликда Янгийўл туманида машҳур брендлар остида кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади.
Унга мазкур вақт давомида меҳнат таътилисиз ишлаб келгани учун компенсация берилди. Қашқадарёнинг Чироқчи туманида меҳнат таътилисиз ишлагани учун 100 миллион сўм компенсация пули ундириб берилди.Маълум қилинишича, у 18 йил давомида қишлоқ врачлик пунктларида ва оилавий поликлиникаларда шифокор бўлиб ишлаган.
Тошкент, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизмати учун янги тарифлар тасдиқланди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга кўра, 20 августдан бошлаб Тошкент вилоятида ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифлар оширилади.
Баҳрам Султонов Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими этиб тайинланди.25 июль куни халқ депутатлари Қанликўл туман Кенгашининг олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Истанбулдан Марокашга учаётган самолётда йўловчи ўз жонига қасд қилди ва вафот этди. Haber7 нашрининг маълум қилишича, Истанбул аэропортидан ҳавога кўтарилиб, Марокашнинг Марракеш шаҳрига йўл олган Turkish Airlines'нинг ТК619 рейсидаги йўловчи самолёт ҳожатхонасига кириб узоқ вақт чиқмаган.
ИИБ Молия таъминоти хизмати бошлиғи ўринбосари, бухгалтерия бўлими бошлиғи ва яна МИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижон вилояти ИИБ Молия таъминоти хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари М.М.га нисбатан адолатсизлик қилинаётгани, у коррупцияга курашгани сабаб ўзига нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида хабар тарқалди.
306 нафар бемордан 164 тасида қизамиқ аниқланган. Улар асосан хориждан келган фуқаролар.
Тошкент молия институтига илмий ишлар ва инновациялар бўйича янги проректор тайинланди. Нарзулло Обломурадов Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини Украинадаги уруш зоналарига ишлаш учун бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирди.Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Украина Қуролли кучлари Бош штабининг Донецк вилоятининг босиб олинган Горловка шаҳридаги Россия армияси сафида Ўзбекистон фуқаролари аниқлангани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди.
Аввалроқ, интернетда Ҳиндистон гуруч экспортини тўхтатгани Ўзбекистоннинг гуруч бозорига кескин таъсир қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Ўзбекистонда гуруч тақчиллиги юзага келиши сабаб унинг нархи кескин ошиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.