Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ичимлик суви лойиҳасининг биринчи босқичини ишга туширди

Сурхондарёда 11 та туман ва Термиз шаҳрида 2 млнга яқин аҳоли ичимлик суви билан таъминланади. Бугун, 16 ноябрь куни Сариосиё тумани "Боғистон" маҳалласида ушбу лойиҳанинг биринчи босқичини ишга тушириш маросими бўлди.

«Тўпаланг» дарёсининг юқори қисмида янги ГЭСлар қуриш режалаштирилмоқда

Сурхондарёга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди. «Тўпаланг» гидроэлектр станциясида бўлди.

Андижонда мактаб ўқитувчиси ўз ойлигидан ўқувчиларига стипендия берди

У ўзи синф раҳбарлик қилаётган 10-cинф ўқувчилари орасидан аълочиларни танлаб, “Устоз стипендияси” жорий қилди. Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 6-умумтаълим мактабида 30 йилдан буён рус тили ва адабиёти фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб келаётган Ёрқиной Маматисақова ўқувчиларини руҳлантиришнинг ўзгача усулини қўллади, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Ахборот хизмати.  Қайд этилишича, ўқитувчи интернетда хорижлик педагоглар томонидан йўлга қўйилган яхши тажрибадан хабар топди ва бу тажрибани ўзи синф раҳбарлик қилаётган 10-“Б” синфида қўллаб кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.  Фидойи педагог 1-чорак якуни бўйича 4 нафар аълочи  ўқувчини аниқлаб, уларга “Устоз стипендияси” беришни йўлга қўйди.

Энди лицензия талаблари бир марта қўпол бузилса, лицензия ҳам бекор бўлади

Ушбу ҳолларда қонунчиликда белгиланган фаолият турлари учун 1 йил давомида қайтадан лицензия берилмайди. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Тўйга вертолётда етиб келган “тўйчилар” жаримага тортилди. Видео

Куни кеча ижтимоий тармоқларда вирусли видео тарқалди, унда акс этишича, куёв келиннинг олдига бешта “Каптива” автомобили билан бирга вертолётда учиб келган.

Россиялик депутат Ўзбекистонда мигрантлар пулига рус тили мактаблари қуришни таклиф қилди. Муносабат

Россия давлат думаси раиси ўринбосари Пётр Толстой рус тили давлат тили бўлмаган мамлакат фуқароларини ишга жойлаштиришни чеклашни, шунингдек, Ўзбекистонда мигрантлар пулига рус тили мактаблари қуришни таклиф қилди. Ўзбекистонлик сиёсатчилар депутатга «Ўзбекистон унинг томорқаси эмас»лигини эслатди.

Ўзбекистонда санитария меъёрларини бузганлик учун жарима миқдори оширилди

Эндиликда санитария қонунчилиги, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларини бузганлик учун салкам 7 млн сўм миқдорида жарима белгиланди. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой 9 ойлик туристлар сони ва туризм даромадларини эълон қилди

Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой вазирлик ва унга қарашли муассасаларнинг 2024 йилги буджети тўғрисидаги маълумотни, Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) нинг Режа ва хисобот комиссиясида тақдим этди. Эрсой, 2022 йилда мамлакатга ташриф буюрганлар сони ўтган йилга нисбатан 71 фоизга ошиб, 51,4 миллион кишига етганини маълум қилди.

Халқаро молия ташкилотларидан кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун $800 млн ресурслар жалб қилинади

Аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида президентнинг тегишли қарори имзоланди. Кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жами 800 млн АҚШ долларигача миқдорда ресурслар жалб қилинади.

Дрондан саноат, туризм каби соҳаларда фойдаси тегса тегадики, зарари тегмайди — депутат

Депутатлар Ўзбекистонга дронларни олиб кириш учун белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарликларни қайта кўриб чиқишмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистонга дрон олиб кирганлик учун жазо чоралари қайта кўриб чиқилмоқда.

Колумбияда пляжга келган аёл чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди — видео

33 ёшли аёл сув бўйида юрган вақтида унга чақмоқ урилди ва у фожиали ҳалок бўлди. 2023 йилнинг 14 ноябрь куни Колумбиянинг Картагена шаҳридаги пляжда яшин уриши оқибатида Венесуэланинг Валенсия шаҳрида яшовчи 33 ёшли аёл фожиали тарзда ҳалок бўлди.

Петр Чех Шимолий Ирландия хоккей клуби билан шартнома имзолади

«Челси» ва «Арсенал» футбол клублари собиқ дарвозабони Петр Чех хоккейдаги фаолиятини давом эттирмоқда.Чех Буюк Британиянинг амалдаги чемпиони — Шимолий Ирландиянинг «Белфаст» хоккей клуби билан шартнома имзолади.

Шаҳрам Ғиёсовнинг кейинги жанги санаси ва рақиби номи маълум бўлди

Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 13 январь куни ўтказади. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилишича, Шаҳрам фаолиятидаги ўн бешинчи жангини 2024 йил 13 январь куни мексикалик боксчи Пабло Сезар Канога қарши ўтказади.

Фаластиндаги даҳшатли воқеаларга томошабин бўлиб, жим қараб тура олмаймиз — Зироат Мирзиёева

Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Ғазода давом этаётган, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар умрига зомин бўлаётган воқеаларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини қайд этди. «Фаластин диёрида юз бераётган даҳшатли воқеаларга томошабин бўлиб, жим қараб тура олмаймиз», деди Зироат Мирзиёева.

Афсонавий боксчи Майк Тайсон Ўзбекистонга келди (видео)

Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенцияси Тошкентда бўлиб ўтмоқда.Ушбу конвенцияда иштирок этиш учун афсонавий боксчи Майк Тайсон ҳам Тошкентга ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Пайшанба куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Ташриф давомида газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, қишлоқ хўжалиги, ичимлик суви таъминоти масалаларига эътибор қаратилади.

"Биз Фаластин заминидаги даҳшатли воқеаларга бир четдан жим қараб туролмаймиз" — Зироат Мирзиёева

Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркияда бўлиб ўтган "Фаластинда тинчлик учун биргаликда" саммитида иштирок этди. Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёва Туркия биринчи хоними Эмине Эрдоғаннинг таклифига биноан 15 ноябрь куни "Фаластинда тинчлик учун биргаликда" саммитида иштирок этди.

Euronews телеканали миллионлаб томошабинларига ўзбек хоккейининг қайта тикланиши ҳақида ҳикоя қилди

Ўзбекистонда хоккейнинг қайта тикланиши ҳақидаги лавҳа машҳур Euronews телеканали орқали намойиш қилинди. Мавзуда асосий эътибор ёшлар терма жамоасига қаратилган.

Вертолёт иштирокидаги тўй кортежи ҳайдовчилари жазога тортилди — видео

Тошкент вилоятида тўйда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган Captiva ҳайдовчиларига чора кўрилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир нечта Captiva ҳайдовчилари тўйда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани ҳамда уларнинг тепасида вертолётда келин ва куёв учгани акс этган видео тарқалди.

Френсис Нганну WBC рейтингининг топ-10 лигидан жой олди

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) Френсис Нганнуни оғир вазн тоифасидаги энг яхши боксчилар рейтингига киритди.UFC собиқ чемпиони энг яхши боксчилар рўйхатида ўнинчи ўринни эгаллади.

Баҳодир Жалолов Усик-Фьюри жангида қайси боксчининг имконияти юқорилигини айтиб ўтди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Олександр Усик ҳамда Тайсон Фьюри ўртасидаги мутлақ чемпионлик жангига муносабат билдирди. “Икки-уч жангдан кейин биз ҳам катта жангларда чиқамиз.

Афсонавий боксчи Руфат Рисқиевга WBC махсус медали топширилди (видео)

Тошкентда 15 ноябрь, сешанба куни LIFT промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган катта профессионал бокс оқшомига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуман аввалида WBC президенти Маурисио Сулаймон ўзбекистонлик бокс афсонаси Руфат Рисқиевга WBC’нинг махсус медалини топширди ва ўз тилакларини билдирди.

Эртага Тошкентнинг бир нечта кўчалари 2 кунга ёпилади — харита

Давлат байроғи куни ва Конституция кунига бағишланган оммавий югуриш мусобақалари сабаб кўчалар ёпилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарига кўра, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Давлат байроғи куни ва Конституция кунига бағишланган "Янги нафас" ҳамда "Экиден" халқаро оммавий югуриш мусобақалари бўлиб ўтади.

Самарқандда 117 минг қутидан кўп сигарет ва чилим маҳсулотлари кўмиб юборилди — фото, видео

Қиймати 1 млрд 668 млн сўмлик тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш тадбири бўлиб ўтди. Самарқандда қиймати 1 млрд 668 млн сўмлик 117 минг қутидан зиёд сигарет ва чилим учун тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.

Намангандаги давлат боғчасида тарбиячи ёш бола ва қизчани калтаклади — видео

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Аниқланишича, бу хатти-ҳаракат 2022 йилнинг май ойида ташкилот тарбиячиси Г.И.

Ўзбекистон биринчи хоними Туркияда «Фаластин учун ягона юрак» саммитида иштирок этади

Истанбулда Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдоған раислигида «Фаластин учун ягона юрак» саммити ўтказилади. Унда қатор давлатлар етакчиларининг рафиқалари, шу жумладан Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳам иштирок этиши ва нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Френсис Нганну: «Фьюрига қарши жангда MMA’даги бутун фаолиятимда олган гонораримдан кўра кўпроқ пул ишлаб топдим»

Проф боксда дебютини ўтказган собиқ MMA аъзоси Френсис Нганну Тайсон Фьюрига қарши жангдан олган гонорари ҳақида гапириб ўтди.“Фьюрига қарши жангда бутун фаолиятим давомида олган даромадимдан кўпроқ гонорар олдим.

Тошкентда ДХХ ходимлари дарахт кўчатлари экишди

Ўзбекистон ДХХ Академияси ҳудудида 2000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Давлат раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Амир Темур номидаги Ўзбекистон ДХХ Академияси ҳудудида 2000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари ташкил этилди.

Исроил Ғазо секторидаги «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида операция бошлади

Исроил мудофаа кучлари Ғазодаги энг йирик «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида ҲАМАСга қарши ҳарбий операция ўтказмоқда. Исроил аскарлари шифохонага кирган ва тутунли граната отган бўлиши мумкин.

Миграция агентлиги Қозоғистондаги ўзбекистонликларга расмий мурожаат йўллади

Аввалроқ, тармоқларда Қозоғистонда ҳужжати бўлмаган хориж фуқароларидан мамлакатни тарк этиш сўралганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ижтимоий тармоқларда “Жорий йилнинг 10 ноябридан 21 ноябригача Қозоғистон ҳудудида ҳужжатларсиз, яъни ҳужжати бўлмаган ёки миграция қонунчилигини бузган фуқароларнинг тарк этиши сўралди”, деган хабарлар тарқалди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.