Тошкентда “свет” ва сув ўчирилиб, светофорлар ишламаяпти

Электр энергиясида юзага келган авария пойтахтда қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Ўтган ой президент йиғилишда иссиқ кунларда электр энергиясида муаммо юзага келиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганди.

Тошкентдаги мактаб ҳудудида 26 туп манзарали дарахтлар кесиб кетилгани аниқланди

Бир эркак мактабни ўраб турувчи панжарага туташ бўлган гаражлардан ошиб тушиб, дарахтларни кесган. Аввалроқ, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 171-умумтаълим мактаби ҳудудидаги дарахтлар кесилганлиги ҳақида хабар бергандик.

Пойтахтнинг айрим туманларида ичимлик суви тўхтатилди

Юқори кучланишли электр тармоғида юзага келган носозлик сабаб бир неча насос станциялари электр таъминотидан узилди. Юқори кучланишли электр тармоғида кутилмаганда юзага келган носозлик сабаб бир неча насос станциялари электр таъминотидан узилди.

Тошкентдаги мактаб ҳудудида кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди — фото

Шаҳар Экология бошқармаси ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бормоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 171-умумтаълим мактабидаги дарахтлар кесилганлиги ҳақида фотосурат эълон қилинди.

Тошкентда боғчадаги болаларнинг оёқларига игна тиққан амалиётчи талаба жаримага тортилди

У болаларнинг ухламаганлиги сабабли бу ҳаракатни содир қилган. Аввалроқ, боғчадаги амалиётчи талаба болаларнинг ухламаганлиги учун оёқларига игна тиққани ва ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёзнинг иссиқ даври учун тавсиялар берди

Амалий тавсиялар орасида кўпроқ суюқликдан фойдаланиш, тўғридан-тўғри қуёш нурларидан қочиш ва бошқалар мавжуд. Аномал иссиқ об-ҳавода инсонлар ёз чилласини қандай ўтказиш керак?

Сурхондарё ҳокими Баҳодир Жалоловга уй совға қилди

Бокс бўйича икки карра жаҳон чемпионига вилоят ҳокими янги хонадон калитини топширди. Сурхондарё вилоят ҳокимлигида Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалолов билан учрашув ўтказилди.

Пойтахтнинг айрим туманларида авария ҳолатида электр энергиясидан узилиш содир бўлди

Ҳозирда махсус тезкор бригада томонидан подстанциядаги носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. "Қўқон" подстанциясида 35 кВли юқори кучланишли кабель тармоғининг шикастланиши натижасида фавқулодда авария ҳолатида электр энергиясидан узилиш содир бўлди.

ДХХга янги вазифалар юклатилди

ДХХга муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектларида киберхавфсизликни таъминлашда ваколатли орган сифатида мониторинг олиб бориш, ходимларни аттестациядан ўтказиш, хорижий давлатлар тажрибаси асосида МАИ объектларининг ягона давлат реестрини шакллантириш каби вазифалар юклатилди.Президентнинг 31 майдаги муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектлари киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича қарорига мувофиқ, Давлат хавфсизлик хизматига ваколатли орган сифатида қатор вазифалар юклатилди.

Париж-2024 Олимпиадасида бокс жанглари IBА тасарруфида ўтказилмаслиги мумкин

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Ижроқўми Халқаро бокс ассоциациясининг (IBА) мақомини бекор қилишга чақирди.Ушбу масала бўйича якуний қарор ХОҚнинг 22 июндаги сессиясида эълон қилинади.

Фото: Ўзбекистон президенти Италияга борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Римга борди. Уни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Хидирназар Аллақулов ва унинг шериклари ИИО ходимларига жароҳат етказишди — ИИБ (видео)

Хидирназар Аллақулов “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” номли янги партия тузиш учун имзо тўплаш жараёнида низо пайдо бўлган. Шундан сўнг, ходимлар билан келишмовчилик юзага келган.

Қашқадарёда 7 ёшли ўғил жиянини зўрлаган 47 ёшли эркак жазоланди

У 1 синф невара жиянини уйига олиб кириб, кийимларини ечиб зўрлаган. Эркак болани ўлдириш билан қўрқитган.

Жиззахда 820 кг еб бўлмайдиган гўшт Тошкентга сотиш учун олиб келинаётгани аниқланди

Гўшт Қашқадарёдан олиб келинаётганда, Жиззахда тўхтатиб қолинган. Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 3 июнига ўтар кечаси Ғаллаорол тумани ҳудудидаги ЙПХ масканида Қашқадарё-Тошкент йўналишида шубҳали ҳаракатланиб келаётган Cobalt тўхтатилиб, текширилган.

Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган йигитлар тақдирланди

Ёшлар ишлари агентлиги йигитларга совғалар берди. Аввалроқ, Самарқандда 4-қават деразасидан тушиб кетган ёш қизалоқ 4 нафар 11-синф ўқувчилари томонидан қутқариб қолингани ҳақида хабар бергандик.  Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Садуллаевнинг Telegram-каналида ёзишича, йигитлар агентлик томонидан тақдирланган.  “Қаҳрамонлик кўрсатган укаларимизга жамоамиз номидан 4 та ноутбук ва ўқишга киришда қўшимча дарслар ҳамда хорижий тилларни ўрганишдаги харажатларини қоплаб берадиган бўлдик”, — деб ёзади Алишер Садуллаев.

Фарғонада чет эл фуқароси ЙТҲ натижасида вафот этди

21 ёшли ҳайдовчи Nexia-2'да велосипед ҳайдаб кетаётган 67 ёшли аёлни уриб юборган. Фарғонада Nexia-2 ҳайдовчиси чет эл фуқаросини уриб юборди.

Ёш атлетларимиз Осиё чемпионатида 9 та медални қўлга киритишди

4 июнь куни Жанубий Кореянинг Ечхон шаҳрида старт олган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. 4 кун давом этган мусобақада қитъамизнинг энг кучли ёш атлетлари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Тошкентдан “Чорвоқ” дам олиш масканига йўловчи автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Автобуслар “Машинасозлар” метро бекати – “Чорвоқ” йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига (“Чорвоқ” эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати.

Москвадан Наманганга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Режадан ташқари қўнишга туғруқ бошланган ҳомиладор йўловчи сабаб бўлган. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москва — Наманган йўналиши бўйича HY-9620 рейсини амалга ошираётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди.

Қашқадарёда деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та сув ташишга мўлжалланган транспорт воситаси жалб этилган. ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 7 июнь куни соат 11:29 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Ерқўрғон” бозори ҳудудида жойлашган икки қаватли дўконнинг 2-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар тушган.  Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:41 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган.

Нима учун Анталия оилавий таътил учун машҳур ва оммабоп туристик марказ ҳисобланади?

Анталия – болалар кўнгилочар майдони           Бугунги кунда Анталия фарзандларингиз билан қизиқарли саёҳат ва биринчи даражадаги таътил учун Туркиядаги энг мақбул дам олиш маскани ҳисобланади. Шаҳардаги қулай ва ривожланган инфратузилма ҳамда Анталиянинг тенгсиз қумли ва тошли пляжлари “Мовий байроқ” белгисига эга.

Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган ёш қизалоқ қутқариб қолинди

Қиз дераза панжарасидан пастга қулаган. Пастда уч нафар йигит қизни қўллари билан тутиб олишган.

Ўзбекистонда илк Аксилкоррупция алифбоси яратилди

Мазкур алифбода кундалик ҳаётимизда тез-тез учраб турадиган коррупцияга оид 25 та атамага изоҳ берилган. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабарига кўра, Аксилкоррупция алифбоси Ўзбекистонда илк бор яратилган.

Қашқадарёда VIII — IX асрларга оид тош минора топилди

Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида Яккабоғ тумани Татар тоғларида тахминан VIII — IX асрларга тааллуқли тошдан қурилган кузатув минораси борлиги аниқланди.  Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар бермоқда.

Қашқадарёда 14 ёшли қизини аёвсиз дўппослаган ота қамалди

Ота вояга етмаган қизини бир йил давомида муттасил ҳақоратлаб, калтаклаб келган. Аввалроқ, Қашқадарёнинг Косон туманида ота ўз қизини аёвсиз калтаклагани ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Шавкат Мирзиёев 7−9 июнь кунлари Италияда бўлади

Ўзбекистон президенти 7−9 июнь кунлари Италияда бўлиб, у ерда мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказади. Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш ҳам режадан жой олган.

«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов яна ютқазди

Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида бугун 7-тур баҳслари ўтказилди.Унда Нодирбек Абдусатторов АҚШлик спортчи Со Уэслига қарши қора доналарда ўйнади.

Эртага Тошкентнинг иккита туманларида “свет” бўлмайди

Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудлари бир кун электр таъминотидан узилади. Эртага, 7 июнь куни соат 07:00 дан 8 июнь соат 08:00 га қадар Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида қуввати 6300 кВА бўлган куч трансформаторининг қувватини 10000 кВА қувватга алмаштириш ишлари олиб борилади.

Тошкентда йўловчи электробус ва Cobalt тўқнашди — қурбон бор

ЙТҲ натижасида 20 ёшли ҳайдовчи вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда 13 ёшли қизни зўрлаган меҳрибонлик уйи "отаси"га суд ҳукми ўқилди

52 ёшли эркак ўзининг тарбиясида бўлган 13 ёшли қизни номусига теккан. Иш судда кўрилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.