Ўзбекистонда 3 баллик зилзила содир бўлди

Ер силкиниши Наманган вилоятининг 2 та ҳудудида сезилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик мониторинг маркази маълумотларига кўра, бугун, 2 май куни Тошкент вақти билан соат 09:46 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

1 май ёки 8 декабрь: ижтимоий тармоқларда Конституция кунини нишонлаш санаси ҳақида саволлар туғилмоқда

Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари фикр билдирди. Ижтимоий тармоқларда Конституция кунини нишонлаш санаси масаласи кенг муҳокама қилинмоқда.

Фурқат Сидиқов АҚШ президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширди. «Халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга интиламан», — дейди дипломат.

Тошкент-2023. 2 май куни жаҳон чемпионатида 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади

Кеча Тошкентда старт олган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун 3 та вазн тоифасида жанглар ўтказилади. Кундузги дастурда икки нафар, кечки дастурда эса бир нафар ватандошимиз ўзининг ЖЧдаги дастлабки жангини ўтказади.

Германияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қандай маҳсулотларга талаб юқори?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари минтақавий экспортнинг Германия бозорига йўналтирилишини баҳолади. Тадқиқотда RCА (Revealed comparative advantage) ва HHI (Herfindahl–Hirschman index) индекслари ёрдамида рақобат устунлигини аниқлаш ва экспортни ҳудудий диверсификация қилиш мезонларидан фойдаланилди.

Тошкентда бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича U18 V-Осиё чемпионати якунланди

Тошкент шаҳрида 27 апрелдан 30 апрелга қадар ўтказилган Енгил атлетика бўйича ёшлар (U18) ўртасида V-Осиё чемпионати якунланди.Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Хитой, Ҳиндистон ва Қозоғистондан кейин тўртинчи ўринни эгаллади ва 12 та медал – 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси талончилик ва бошқа оғир жиноятларда гумон қилинган шахслар қийноққа солинганини маълум қилди

Ички ишлар вазирлиги бу маълумотга изоҳ берди. Аввалроқ, Расул Кушербаев инсон ҳуқуқлари фаоли Абдурахмон Ташановга таяниб, 2022 йилнинг мартида Андижондаги 3-сонли изоляторда сақланилаётган бир нечта маҳбуслар қийноққа солинилаётгани ҳақида хабар берди.

FIDE май ойи учун топ-100 рейтингни эълон қилди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) шахматчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.Рейтингни норвегиялик Магнус Карлсен (2853) бошқариб бормоқда.

Тошкент-2023. ЖЧни ғалаба билан бошладик

Тошкентда бугундан бокс бўйича жаҳон чемпионатига старт берилди. Ватандошларимиз орасида биринчи бўлиб -60 кг вазн тоифасидаги Мужибилло Турсунов рингга кўтарилди.

Янги таҳрирдаги Конституция 1 майдан кучга кирди

Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири 1 майдан кучга кирди. У 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат бўлади.

Тошкентга олиб келинган янги автобуснинг том қисми ажралиб тушди

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳолатга изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда автобуснинг том қисмида жойлашган газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламаси йўлнинг қатнов қисмига тушганлиги акс этган сурат тарқалган эди.

Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлиси 3 май куни чақирилади

Олий Мажлис Сенатининг қирқинчи ялпи мажлиси 3 май куни чақирилади. Унда тадбиркорларнинг пул маблағлари дахлсизлигини таъминлаш, ходимларни касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш ҳамда Тожикистон билан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш битими тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади.

Кеча ўтказилган референдумда учта участкадаги натижалар ҳақиқий эмас деб топилди

Пойтахт, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги сайлов айрим участкаларда овоз бериш натижалари овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатган қоидабузарликлар туфайли ҳақиқий эмас деб топилди. 30 апрель куни ўтказилган референдумда 8-Сирдарё вилояти округидаги 226-сон, 10-Тошкент вилояти округидаги 651-сон ва 14-Тошкент шаҳар округи 772-сон референдум участкаларида қоидабузарликлар аниқланди.

Ўзбекистон БМТнинг Россия тажовузкорлиги қайд этилган резолюциясига овоз беришда бетараф қолди

БМТ Бош ассамблеясининг Европа кенгаши билан ҳамкорлиги тўғрисидаги резолюция 122 та овоз билан қабул қилинди, унда Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги тилга олинган. Қозоғистон, Хитой ва Туркия резолюцияни қўллаб-қувватлади, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бетараф қолди.

Фатво маркази бир фоизлик кешбэк ҳаромлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Аввалроқ, харид қилинган маҳсулот нархидан бир фоиз кешбэк олиш Ислом динига зид, яъни ҳаром экани ҳақида видеоролик тарқалганди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказига шу савол билан мурожаат қилинган.

Тошкент-2023. Бокснинг дастлабки 10 кунига кириш бепул этиб белгиланди

Хабарингиз бор, Тошкентда бугундан бокс бўйича жаҳон чемпионатига старт берилади. Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси қарорига кўра, 1-10 май кунлари мусобақа жангларини томоша қилиш учун "Ҳумо Арена"га кириш бепул этиб белгиланди.

"Ҳаж" ва "Умра" сафарига ноқонуний йўллар билан бориш $26 минг жаримага олиб келиши мумкин

Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж сафари борасида фуқароларни огоҳлантирмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳаж ибодатини ташкил этиш тўғрисида реклама ва эълонлар кўпайган.

Референдумда қатнашганларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, якшанба куни бўлиб ўтган референдумда сайловчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этди, деди МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев. Конституцияга ўзгартириш киритишни ёқлаб сайловчиларнинг 90,21 фоизи овоз берди, 9,35 фоизи қарши чиқди.

МСК референдум урнасига кўплаб қоғозлар қўшилгани акс этган видеога изоҳ берди

Тошкент шаҳридаги 649-референдум участкасидан олинган видеоларда урнага кўплаб қоғозлар қўшилгани эътиборни тортди. Марказий сайлов комиссияси бу муддатидан олдин овоз беришдан олинган бюллетенларни қўшишнинг стандарт тартиби эканини маълум қилди.

Фото: Референдумга борган кексалар, болалар ва келин-куёвлар

Ўзбекистонда 30 апрель куни янги таҳрирдаги Конституцияга овоз бериш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. «Газета.uz» овоз бериш жараёнида қатнашган кексалар, болалар ва келин-куёвлар суратларини жамлади.

Енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида ўн иккита медаль қўлга киритишди

Пойтахтимиз мезбонлик қилган енгил атлетика U18 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги ўз ниҳоясига етди. 4 кун давом этган мусобақада қитъамизнинг 40 га яқин мамлакатидан 500 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Миср Ўзбекистонга С гепатитига қарши 17 минг қути "Даклатасвир" дори воситасини етказиб берди

Инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган дориларнинг биринчи партияси Тошкент аэропортида қабул қилинди. Жорий йилнинг 29 апрель куни Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган, дунёда кенг тарқалган касалликлардан бири — С гепатитига қарши "Даклатасвир" дори воситасининг дастлабки партияси Тошкентга етиб келди.

Қашқадарёда содир бўлган иккита ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Вилоятда икки ҳафта ичида йўл-транспорт ҳодисасилари cабаб 6 киши ҳаётдан кўз юмди. Қашқадарёдаги 4Р-87 Қарши-Еттитом автомобил йўлида 13 кун ичида иккита аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва уларда 6 киши ҳалок бўлди.

Бугун Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Барча бокс мухлислари интиқиб кутган мусобақага етиб келдик. Бугундан пойтахтимизда дунёнинг энг кучли чарм қўлқоп усталари чемпионлик учун муросасиз баҳсларга киришадилар.

Бир киши 16 фуқаро учун ёки соат 20:00 дан кейин овоз бериш — МСК қўпол қоидабузарликлар акс этган видеоларга изоҳ берди (видео)

Мазкур видеолавҳалар ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Видеоларнинг бирида комиссия аъзоси 16 киши номидан ўзи овоз бергани, бошқасида овоз бериш якунланганидан сўнг ҳам овоз бериш қутисига бюллетенлар солинган конвертлар солингани акс этган.

Президент овоз берган участкада овозларни санаш жараёни қандай кечди?

Ўзбекистонда 30 апрелда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бўлиб ўтди. 8:00 да очилган референдум участкалари 20:00 га қадар овозларни қабул қилди.

Тошкентда мактаб ўқувчилари "муштлашув" уюштирди — видео

Келтирилишича, ўқувчилар Америка киносига тақлид қилиб, ёлғондан бу урушни тасвирга олган. Ижтимоий тармоқларда Олмазор туманидаги мактаблардан бирида ўқувчиларнинг муштлашуви акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Бокс бўйича ЖЧ қайси телеканал орқали намойиш этилиши маълум бўлди

1-14-май кунлари Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, 1-14-май кунлари Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Тошкент-2023. Бокс бўйича ЖЧга қуръа ташланди

Кеча Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.  Терма жамоамиз аъзоларининг илк босқичдаги рақиблари билан танишинг:-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Р.Тапа (Непал)-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - О.Хименес Кастанеда (Мексика)-54 кг: Ойбек Жўраев - Т.Галанов (Сербия)-57 кг: Абдумалик Халoков - К.Алликок (Гайана)/Й.Гиличжанов (Туркманистон)-60 кг: Мужибилло Турсунов - В.Сингҳ Вариндер (Ҳиндистон)-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - М.Фебус (Пуэрто-Рико)-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Й.Вакита (Япония)/О.Сзот (Польша)-71 кг: Саиджамшид Жафаров - Т.Муханга (Мозамбик)-75 кг: Аълохон Абдуллаев - М.Жао (Хитой)-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Й.Немоучи (Жазоир)-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Е.Адилбек Уулу (Қирғизистон)-92 кг: Лазизбек Мулложонов - М.Уртадо Колорадо (Колумбия)+92 кг: Баҳодир Жалолов - Б.Тойчиев (Туркманистон) - Д.Латипов (Баҳрайн)

Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Эртадан дунёнинг энг кучли боксчилари Тошкентда жаҳон чемпионлиги учун баҳсларга киришишади. Бир неча дақиқа аввал «Ҳумо арена»да мамлакатимиз илк бор мезбонлик қилаётган дунё биринчилигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.