Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Якуббоев Qatar Masters Chess-2023 чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев Telegram саҳифасида маълум қилди.
Алишер Қодиров Россияда ўзбек мактабларини қуриш русларни камситиш бўлади деган депутатга муносабат билдирди. Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев куни кеча Россияга ташриф буюриб, Россия ҳукуматидан Россияда ўзбек диаспораси вакиллари ҳисобидан меҳнат муҳожирлари фарзандлари учун хусусий боғчалар ва мактаблар очишга ёрдам беришни сўраганди. Аммо, россиялик депутат Михаил Делягин бу ташаббус ноқонуний эканлигини айтди.
Мазкур маркадаги автобензин “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда сотувга чиқарилган. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизматининг маълум қилишича, кеча, 20 октябрдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги "UNG Petro" МЧЖга қарашли АЁҚШларда АИ-100 маркали автобензин сотуви бошланди.
Шавкат Мирзиёев сув муаммоси юзасидан йиғилиш ўтказди. Президент сув хўжалиги мутасаддиларига қаттиқ эътироз билдирди.
Хакерлар 200 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг логин-паролларини сиздирди. Интернетга 200 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг маълумотлари сиздирилди.
Йўл ўтказгичда 5 дақиқадан кўпроқ тўхташ ва сариқ чизиқда тўхташ учун жарима солинади. Тошкент халқаро аэропортидаги эстакадасида рухсат этилган тўхташ вақтидан ортиқча турган ҳайдовчилар жаримага тортилади.
Бу тартиб "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарорида назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, 15 октябрдан бошлаб "Инсон" ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари томонидан тасдиқланган жадвал асосида ташқаридан парваришга муҳтож ёлғиз шахслар, шунингдек, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
24-29 октябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси бугун тонгда Венгрияга йўл олди.
Ижтимоий тармоқларда президентнинг Ўзбекистон фуқароларига қилган сохта мурожаат видеоси тарқалган, унда мамлакат раҳбари гўёки интернетда фирибгарлар томонидан алданган фуқароларга маблағларни қоплайдиган махсус давлат қўмитаси ташкил этилганини маълум қилган.
Маданият вазиринг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедовнинг ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг 30 йиллик юбилейи доирасида бўлиб ўтган навбатдаги учрашуви Туркия Маданият ва туризм вазирининг ўринбосари Сердар Чам билан бўлди. Мулоқотда томонлар дастлаб, айни пайтдаги маданий ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилдилар.
У кўчада мактаб ўқувчисига шаҳвоний ҳаракатлар қилиб, тегажоғлик қилган. Қибрайда кўчада мактаб ўқувчисига тегажоғлик қилган эркакка суд ҳукм чиқарди.
Ҳукумат комиссияси маълумотларига кўра, портлаш оқибатида 163 киши жароҳатланган, 1370 та хонадон, 246 та хусусий уй, шунингдек, мактаб ва болалар боғчаси зарар кўрган. Сергелида омбор портлаши оқибатида уйлардаги хонадонларга етказилган умумий зарар миқдори 14,5 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Айни кунларда Қатарда шахмат бўйича "Qatar Masters open 2023" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Турнирда кеча 8-тур ўйинлари ўтказилган бўлса, бугун сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтади.
Учинчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти ички ва ташқи хатарларга чидамлилигини кўрсатишда давом этди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,8 фоизга ўсди, бу ўтган йилнинг шу давридаги ўсиш суръатларидан (6,2%) бир оз камроқ.
Аниқланишича, портлаган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар сақланган. Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ҳамда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ҳукумат комиссиясининг ахбороти эълон қилинди.
Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарийнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар қилди ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қоҳирада анжуманда нутқ сўзлади. Бугун, 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) Флойд Мейвезернинг Сауль Альваресга қарши жанги ҳақида фикр билдирди.“Бу профессионал бокс тарихдаги энг яхши жанглардан бири эди.
Шунинг яна бир қатор навоийлик спортчилар пул мукофотлари билан тақдирланди. Ханчжоу шаҳрида ўтказилган ХIХ Осиё ўйинларида тақдирланган навоийлик спортчилар ва мураббийлар ҳокимлик томонидан мукофотланди.
Мактаб ўқувчилари маълум бир ҳақ эвазига далада ўрилган шолини тўплаш ишларини бажаришга жалб қилинганлиги аниқланди. Жорий йилнинг 3 октябрь куни Хоразмда 9-синф ўқувчилари шоли ўримига жалб қилингани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилгани ҳамда ушбу ҳолат расмийлар томонидан рад этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Суд ҳукми билан эркакнинг бўйнига салкам 290 млн сўм зарар илинди ва 3 йил қамоқ жазоси берилди. Жиноят ишлари бўйича Нишон туман судида шу туманнинг Балхияк қишлоғида яшовчи эркак сувдан ноқонуний фойдалангани учун қамалди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Бухорода Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасановни қабул қилди. Томонлар 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади.
У Telegram орқали қиз билан танишган ва уни севиб қолганини айтиб, қизнинг беҳаё видеоларини қўлга киритган. Андижон туманида яшовчи 18 ёшли қиз ариза билан мурожаат қилиб, бир йигит унинг беҳаё тасвирли видеоларини интернетга тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.
Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги сайёҳлик визаларини бекор қилиш йўллари изланаётганини маълум қилди.Самарқандда ўтаётган Халқаро туризм форуми доирасида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий учрашди.
"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ туркиялик турист томонидан элон қилинган Ўзбекистон темир йўлида пора эвазига жой ўзгартиргани ҳақидаги видеога изоҳ берди. Кеча, ижтимоий тармоқларда Андижон йўловчи поездида турк сайёҳи ўз вагонидан юқори тоифадаги вагонга ўтиш учун вагон кузатувчисига пул берганлиги ва вагон тоифасини ўзгартирганлиги ҳақида видео тарқалди.
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига Дилшод Рахимов тайинланди.Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Рахимов Дилшод Фахриевич Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилнинг III чораги учун “Банклар фаоллиги индекси”ни ҳисоблаб чиқди ва унинг асосида банклар рейтингини янгилади. Давлат улушига эга йирик банклар орасида иккита банк — “Халқ банк” ва “Агробанк”, хусусий банклардан “Инфинбанк” ўз позицияларини бир вақтнинг ўзида икки пунктга яхшилади.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев саккиз йиллик миссиясини якунламоқда. У Eurogospodarka нашрига интервью бериб, Польшанинг қайси инвесторлари Ўзбекистонга келишга тайёрлигини, шунингдек, тўғридан-тўғри авиаташувни бошлаш режалари ҳақида гапирди.
Хитой компанияси билан умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган ГТЭС қуриш бўийча келишув имзоланди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 600 МВтга тенг, умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган “Юқори Пскем” гидро тўплаш электр станцияси қурилади.
Фуқаролар паспортлари қайтариб берилса, Ўзбекистонга қайтишини, иш берувчига нисбатан эътирозлари йўқлигини билдирди. Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги ғишт заводида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик А.А.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.