Эр хотини бошқа эркак билан гаплашиб юрганликда гумон қилиб, уни “самосуд” қилган. Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса 2023 йил 7 май куни Қўқон шаҳрида содир бўлган.
Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун дам олиш куни. Эртага ярим финал жанглари ўтказилади.
Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун чорак финал босқичи жанглари ўтказилди ва ярим финалга чиққан спортчилар номи аниқ бўлди. Ярим финалдаги иштирокчилари сони бўйича Ўзбекистон 1-поғонани эгаллаб турибди.
Энг оғир вазн тоифасида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов чорак финалда азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Камшибек Конкабаев билан тўқнаш келди. Ҳамюртимизнинг яққол устунлигида кечган жанг якунда ҳакамларнинг балларида ҳам ўз тасдиғини топиб, Жалолов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди!
Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Корхоналар билан малакали ишчилар тайёрлаш бўйича шартномалар тузилади.
Тошкентда ўтаётган жаҳон чемпионати баҳсларида -86 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳжаҳон Абдуллаев чорак финалда Озарбайжон вакили Альфонсо Домингесга қарши жанг ўтказди ва афсуски 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Олдинда яна 1 нафар боксчимизнинг жанги кутиб турибди.
Montagne et Neige Développement (Франция) компанияси Бўстонлиқ туманидаги халқаро дам олиш маскани қуриши бўйича шартнома имзоланди. MND France компанияси "Чимён" халқаро умуммавсумий курортини қуришни бошлашга тайёр "Белдорсой – Чимён – Нанай" халқаро мавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳа идораси давлат унитар корхонаси томонидан "Чимён туристик зонасини қуриш" лойиҳаси доирасида эълон қилинган тендерда Франциянинг Montagne et Neige Développement (MND) компанияси ғолиб деб топилган эди.
Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу мусобақадаги энг ёш боксчиси Аълохон Абдуллаев ҳам мағлубияциз одимламоқда. -75 кг вазн тоифасида жанг қилаётган Абдуллаев бу гал венгриялик Филип Акилов устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бирига айланмоқда.
Яна бир Ўзбекистон ва Куба боксчиларининг қарама-қаршилигида ҳамюртимизнинг қўли баланд келди. -67 кг вазн тоифасида кашфиёт бўлаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев чорак финалда икки карра Олимпиада чемпиони Рониел Иглециасни мағлуб этиб, номдор рақибини “қуруқ қўл” билан уйига қайтариб юборадиган бўлди.
Афсуски, бугунги беллашувлар орасида биринчи йўқотиш. -60 кг вазн тоифасида жанг қилаётган юртдошимиз Мужибилло Турсунов чорак финалда россиялик Всеволод Шумковга мағлуб бўлиб, чемпионлик учун курашни тарк этди.
Тақвим бироз ноқулай келганига қарамай, -54 кг вазн тоифасида жанг қилаётган Ойбек Жўраев ҳам ярим финалчилар қаторига қўшилди. Саккизинчи кундан баҳсларга киришган боксчимиз кетма-кет учинчи кун ўз жангини муваффақиятли якунлади.
Келтирилишича, хўжалик ходими дарахтларни буталаш жараёнида ўсаётган дарахтларга ҳам шикаст етказган. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 10 туп дан ортиқ дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Пойтахтимиздаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида бешинчи боксчимиз ўз жангини ўтказди. 92 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Лазизбек Мулложонов ушубу босқичда Куба бокс афсонаси Хулио Сезар Ла Крузга қарши жанг олиб борди.
Ўқувчи қиз синфдошлари билан жанжаллашгани сабаб ўқитувчиси унга танбеҳ берган. Шу сабабли қизнинг онаси мактабга келиб, жанжал кўтарган.
Пойтахтимиздаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида тўртинчи боксчимиз ўз жангини ўтказди. -71 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Саиджамшид Жаъфаров россиялик Игорь Свиридченковга қарши жанг олиб борди.
Пойтахтимиздаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида учинчи боксчимиз ўз жангини ўтказди. -63,5 кг вазн тоифасидаги иқтидорли вакилимиз Руслан Абдуллаев Франция терма жамоаси боксчиси Лунес Ҳамровийга қарши жанг олиб борди.
У корхонанинг солиқ органидан қарздорлигини йўқ қилиб бериш эвазига пул талаб қилган. ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах вилоят суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси пора олаётган пайтида қўлга олинди.
"Алга Каракалпакстан" сепаратистик ҳаракати етакчиси Аманбай Сагидуллаев ва Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили Ниетбай Уразбаев Нукус воқеалари бўйича жиноий ишда айбланмоқда. Аввалроқ, Қорақалпоғистон Республикаси судининг ЖИБ судлов ҳайъати томонидан ЖКнинг 28,104, 158, 159, 244 ва 244-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Аманбай Сагидуллаев (1967 йилда туғилган) ва Ниетбай Уразбаев (1969 йилда туғилган) га оид жиноят иши очиқ суд жараёнида кўриб чиқилаётгани маълум қилинган эди.
Пойтахтимиздаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида иккинчи боксчимиз ўз жангини ўтказди. -57 кг вазн тоифасида аввалги ЖЧда финалгача етиб борган Абдумалик Ҳалаков ярим финал йўлланмаси учун иорданиялик Юсуф Яшашга қарши жанг олиб борди.
Жаҳон чемпионатининг чорак финал жангларини юқори нотада бошладик. Ҳасанбой Дўсматов -51 кг вазн тоифасининг амалдаги чемпиони япониялик Томоя Цубойга қарши шиддатли жанг олиб борди.
Велоспортнинг шоссе тури бўйича халқаро мусобақа ўтказилиши сабаб бир қатор йўллар 14 майгача ёпилади. Велоспортнинг шоссе тури бўйича "Оқтош-Чорбоғ Mountain" халқаро мусобақаси ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 10-11-13-14 май кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидан ўтган автомобиль йўллари вақтинчалик ёпилади.
Эр иккинчи хотини билан бошқа уйда ижарада яшаётган бўлган. Биринчи хотин қайнонаси билан уларнинг олдига бориб, иккинчи хотиннинг ялонғоч ҳолатда турган видеосини интернетга тарқатган.
Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари корпусини шакллантириш учун мажоритар-пропорционал (аралаш) сайлов тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларини мажоритар-пропорционал (аралаш) шаклга асосланган сайлаш тизими жорий этилади.
Сиёсий партиялар 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодларини эълон қилишади. Бугун, 10 май куни Марказий сайлов комиссияси 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайлови учун кампания бошлангани ҳақидаги қарорни қабул қилди.
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови кампанияси 10 майдан бошланди. МСК сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлади.
Пахтачи туманидаги газ қуйиш шохобчаси ҳудудида содир бўлган портлаш тўғрисида қўшимча маълумот берилди. Кеча, 9 май куни соат 21:25 да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Янгиобод” МФЙда жойлашган аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Қатарда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг бир нафар вакили татамига чиқади. Ушбу кун беллашувларида -81 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Мусо Собиров юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичи жанглари якунланиб, чорак финалга чиққан спортчилар номи аниқ бўлди. Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси ушбу босқичга етиб келди.
2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 18 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган. Юк ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 0,1 млн тоннага ошгани кузатилган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар: -Хитой – 2 млрд -Россия – 1,6 млрд -Қозоғистон – 807 млн — Германия – 655 млн — Корея – 594 млн — Туркия – 460 млн -Туркманистон – 218 млн — Литва – 180 млн — Бразилия – 175 млн — Швейцария – 143 млн АҚШ доллари.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.