Солиқ ходимлари томонидан 52,5 минг дона алкоголь ва 46,9 минг қутидан ортиқ тамаки маҳсулотлари аниқланган. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг январь-октябрь ойларида ўтказилган текширувлар натижасида 1 млрд 403 млн сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинди.
Боланинг олган тан жароҳати юзасидан тиббий экспертиза тайинланган. Ҳолатни омбудсман назоратга олди.
Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритиш бўйича МБ қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳага кўра, норезидентлар Ўзбекистон банкларида очилган миллий валютадаги ҳисобварақларига қонуний йўл билан топилган маблағлари тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида киритилади ва улардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил равишда фойдаланадилар. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда хизмат кўрсатувчи банкларга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар аниқ белгилаб қўйилмоқда.
Италия президенти Сержио Маттарелла 9−11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Рим учун Тошкент билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Европа ва Узоқ Шарқ, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик мавқейи сабаб алоҳида аҳамиятлидир, дея қайд этади Agenzia Nova агентлиги.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг 9 ойи (январь-сентябрь) давомида саноат ишлаб чиқаришида эришилган асосий ўсиш омилларини таҳлил қилди. Январь-сентябрь ойларида саноат ишлаб чиқариши ҳажми 5,7 фоизга ошди.
АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу шу ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради ва икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотида иштирок этади. У Қозоғистон ва Ҳиндистонга ҳам боради.
Аниқланган сифатсиз нефть маҳсулотларининг сотувга чиқарилиши олди олинди. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция"нинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 91 ҳолатда 6 млн 105 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Ўзэнeргоинспeкция Матбуот хизмати.
Тошкентда 8−9 ноябрь кунлари Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ўтказилади. Унда Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Туркия ва бошқа давлатларнинг мамлакат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.
Баҳрайннинг Манама шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Қизлар ўртасида кечган беллашувлар Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Ҳолат акс этган видео тарқалди. Ҳодисани прокуратура ўрганмоқда.
Сербиялик теннисчи, дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Новак Жокович Париждаги «Мастерс» финалидаги рақиби, дунёнинг 17-рақамли ракеткаси болгариялик Григор Димитровнинг келажакда йирик турнирларда ғолиб чиқишига умид билдирди. Бугун, 5 ноябрь куни болгариялик «Катта дубулға» туркумига кирувчи 24 карра чемпионга икки сетда имкониятни бой берди.
UFC жангчилари Ислом Махачев ва Чарльз Оливейра январь ойида октагонга кўтарилиши мумкин.Бу ҳақида журналист Ariel Ҳелвани маълум қилди.
Сербиялик теннисчи, жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси, «Катта дубулға» туркумига кирувчи 24 та турнир чемпиони Новак Жокович Парижда (Франция) «Мастерс» мусобақасида ғолиб чиқди. Финал баҳсида спортчи икки сетда дунёнинг 17-ракеткаси болгариялик Григор Димитровни ишончли тарзда мағлуб этди.
Машҳур мураббий Хавьер Мендес UFCда мағлуб бўлмаган Хабиб Нурмагомедовни аралаш яккакураш (ММА)га қайтишга мажбурлаши мумкинлигини айтди. «Ҳозирда Хабибнинг асосий вазифаси фарзандларига яхши ота бўлишдир.
8 ноябрдан 10 ноябргача саммит сабаб пойтахтнинг айрим кўчаларида автомобиль ҳаракати чекланади. Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Ўзбекистон “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг 16-саммитига мезбонлик қилади.
Бугун, 5 ноябрь куни Парижда «Мастерс» туркумига кирувчи турнирнинг финали бўлиб ўтади ва унда сербиялик Новак Жокович (дунёнинг биринчи ракеткаси) ва болгариялик Григор Димитров (дунёнинг 17-ракеткаси) тўқнаш келишади. Учрашув Тошкент вақти билан тахминан 19:00да бошланади.
Ярим енгил вазн тоифасида рингга чиқиб келаётган Отабек Холматов навбатдаги жангини камар учун ўтказиши расман маълум бўлди.Бутунжаҳон бокс ассосиасияси (WBA) Отабек Холматов ва америкалик Раймонд Форд ўртасидаги жангга буйруқ берди.
«Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 24 карра чемпиони, дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, сербиялик Новак Жокович ўз фаолиятида 76 марта «Мастерс» туркумига кирувчи мусобақаларнинг ярим финалига чиқди. Шу тариқа Новак бу кўрсаткич бўйича испаниялик Рафаэль Надалга тенглашди, эндиликда уларнинг иккаласи ҳам бу рекордни бўлишиб турибди.
Бош прокуратура меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилган хоразмлик амалдорлар нима учун 3 йил қамоқ жазоси олганини тушунтирди. Хоразмда меҳрибонлик уйида тарбияланувчи қизлар билан жинсий алоқада бўлиб келган Адлия ва ФВБ бошлиқларига 3 йилдан қамоқ жазоси тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Мамлакат Европа стандартларига жавоб берадиган авиация тиббий хизматини ташкил этиш ниятида. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Самарқандда Франциянинг Airbus Helicopters компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Бугун Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ўз якунига етди. Сўнги кундан эса ёшлар ўртасидаги финал баҳслари ўрин олган эди.
Британиялик боксчи Тайсон Фьюри Френсис Нганну билан эҳтимолий реванш жанги ҳақида гапирди. «Йўқ, бу жанг мен ўйлагандек бўлмади.
Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ филиали 4 ноябрь куни 4-IM қозонхонаси ҳудудида электр таъминотини ўчиради.
Енгил вазн тоифасида россиялик UFC чемпиони Ислом Махачев бокс жангида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Махачев бу имкониятни инкор этмади ва бунга мисол тариқасида француз-камерунлик ММА жангчиси Френсис Нганну ва WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ўртасидаги яқинда бўлиб ўтган жангни келтирди.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев икки вазн тоифасида промоутерлик бўйича чемпион Конор Макгрегор билан бўлиши мумкин бўлган жанг ҳақида гапирди. Махачевнинг сўзларига кўра, у октагонга қайтганидан кейин бир неча жангларда ғалаба қозонса, Макгрегорга қарши жанг қилишга тайёр.
Тошкент шаҳрида яшовчи аёл янги қурилган уйдан квартира сотиб олиш учун номаълум шахсга олдиндан 20 миллион сўм берган. Фирибгар ушланган, энди у 8 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
UFC промоушинида енгил вазн тоифасида иштирок этаётган россиялик жангчи Ислом Махачев P4P рейтинги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. У америкалик оғир вазн тоифасидаги Жон Жонсдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган. «Менимча, бу UFC сиёсати.
Саудия Арабистонидаги инвестиция фондлари вакиллари «Мастерс» туркумидаги турнирларни ўтказиш ҳуқуқини Мадрид ёки Майамидаги ташкилотчилардан сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади The Athletic. Ушбу турнирлар International Management Group компаниясига тегишли.
«Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра чемпиони Рафаэль Надалнинг амакиси ва собиқ мураббийи Тони Надаль жиянининг жиддий жароҳатдан сўнг кортга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Тони Надалнинг сўзларига кўра, бу 2024 йилнинг январида Австралия Очиқ чемпионатида содир бўлади.
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг промоутерлик давридаги даромадлари маълум бўлди. Агар маълумотлар тўғри бўлса, лигага қўшилиш вақтида россияликнинг асосий маоши 14 000 долларни ташкил этган ва 2018 йилда бонуслар ва барча ҳомийлик шартномаларини қўшиб ҳисобласа, унинг даромади 6,4 миллион доллардан ошди (асосий маоши 6 миллион доллар).
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.