Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари минтақавий экспортнинг Германия бозорига йўналтирилишини баҳолади. Тадқиқотда RCА (Revealed comparative advantage) ва HHI (Herfindahl–Hirschman index) индекслари ёрдамида рақобат устунлигини аниқлаш ва экспортни ҳудудий диверсификация қилиш мезонларидан фойдаланилди.
Тошкент шаҳрида 27 апрелдан 30 апрелга қадар ўтказилган Енгил атлетика бўйича ёшлар (U18) ўртасида V-Осиё чемпионати якунланди.Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Хитой, Ҳиндистон ва Қозоғистондан кейин тўртинчи ўринни эгаллади ва 12 та медал – 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.
Ички ишлар вазирлиги бу маълумотга изоҳ берди. Аввалроқ, Расул Кушербаев инсон ҳуқуқлари фаоли Абдурахмон Ташановга таяниб, 2022 йилнинг мартида Андижондаги 3-сонли изоляторда сақланилаётган бир нечта маҳбуслар қийноққа солинилаётгани ҳақида хабар берди.
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) шахматчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.Рейтингни норвегиялик Магнус Карлсен (2853) бошқариб бормоқда.
Тошкентда бугундан бокс бўйича жаҳон чемпионатига старт берилди. Ватандошларимиз орасида биринчи бўлиб -60 кг вазн тоифасидаги Мужибилло Турсунов рингга кўтарилди.
Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири 1 майдан кучга кирди. У 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат бўлади.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳолатга изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда автобуснинг том қисмида жойлашган газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламаси йўлнинг қатнов қисмига тушганлиги акс этган сурат тарқалган эди.
Олий Мажлис Сенатининг қирқинчи ялпи мажлиси 3 май куни чақирилади. Унда тадбиркорларнинг пул маблағлари дахлсизлигини таъминлаш, ходимларни касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш ҳамда Тожикистон билан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш битими тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади.
Пойтахт, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги сайлов айрим участкаларда овоз бериш натижалари овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатган қоидабузарликлар туфайли ҳақиқий эмас деб топилди. 30 апрель куни ўтказилган референдумда 8-Сирдарё вилояти округидаги 226-сон, 10-Тошкент вилояти округидаги 651-сон ва 14-Тошкент шаҳар округи 772-сон референдум участкаларида қоидабузарликлар аниқланди.
БМТ Бош ассамблеясининг Европа кенгаши билан ҳамкорлиги тўғрисидаги резолюция 122 та овоз билан қабул қилинди, унда Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги тилга олинган. Қозоғистон, Хитой ва Туркия резолюцияни қўллаб-қувватлади, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бетараф қолди.
Аввалроқ, харид қилинган маҳсулот нархидан бир фоиз кешбэк олиш Ислом динига зид, яъни ҳаром экани ҳақида видеоролик тарқалганди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказига шу савол билан мурожаат қилинган.
Хабарингиз бор, Тошкентда бугундан бокс бўйича жаҳон чемпионатига старт берилади. Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси қарорига кўра, 1-10 май кунлари мусобақа жангларини томоша қилиш учун "Ҳумо Арена"га кириш бепул этиб белгиланди.
Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж сафари борасида фуқароларни огоҳлантирмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳаж ибодатини ташкил этиш тўғрисида реклама ва эълонлар кўпайган.
Дастлабки маълумотларга кўра, якшанба куни бўлиб ўтган референдумда сайловчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этди, деди МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев. Конституцияга ўзгартириш киритишни ёқлаб сайловчиларнинг 90,21 фоизи овоз берди, 9,35 фоизи қарши чиқди.
Тошкент шаҳридаги 649-референдум участкасидан олинган видеоларда урнага кўплаб қоғозлар қўшилгани эътиборни тортди. Марказий сайлов комиссияси бу муддатидан олдин овоз беришдан олинган бюллетенларни қўшишнинг стандарт тартиби эканини маълум қилди.
Ўзбекистонда 30 апрель куни янги таҳрирдаги Конституцияга овоз бериш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. «Газета.uz» овоз бериш жараёнида қатнашган кексалар, болалар ва келин-куёвлар суратларини жамлади.
Пойтахтимиз мезбонлик қилган енгил атлетика U18 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги ўз ниҳоясига етди. 4 кун давом этган мусобақада қитъамизнинг 40 га яқин мамлакатидан 500 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган дориларнинг биринчи партияси Тошкент аэропортида қабул қилинди. Жорий йилнинг 29 апрель куни Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган, дунёда кенг тарқалган касалликлардан бири — С гепатитига қарши "Даклатасвир" дори воситасининг дастлабки партияси Тошкентга етиб келди.
Вилоятда икки ҳафта ичида йўл-транспорт ҳодисасилари cабаб 6 киши ҳаётдан кўз юмди. Қашқадарёдаги 4Р-87 Қарши-Еттитом автомобил йўлида 13 кун ичида иккита аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва уларда 6 киши ҳалок бўлди.
Барча бокс мухлислари интиқиб кутган мусобақага етиб келдик. Бугундан пойтахтимизда дунёнинг энг кучли чарм қўлқоп усталари чемпионлик учун муросасиз баҳсларга киришадилар.
Мазкур видеолавҳалар ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Видеоларнинг бирида комиссия аъзоси 16 киши номидан ўзи овоз бергани, бошқасида овоз бериш якунланганидан сўнг ҳам овоз бериш қутисига бюллетенлар солинган конвертлар солингани акс этган.
Ўзбекистонда 30 апрелда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бўлиб ўтди. 8:00 да очилган референдум участкалари 20:00 га қадар овозларни қабул қилди.
Келтирилишича, ўқувчилар Америка киносига тақлид қилиб, ёлғондан бу урушни тасвирга олган. Ижтимоий тармоқларда Олмазор туманидаги мактаблардан бирида ўқувчиларнинг муштлашуви акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
1-14-май кунлари Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, 1-14-май кунлари Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Кеча Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Терма жамоамиз аъзоларининг илк босқичдаги рақиблари билан танишинг:-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Р.Тапа (Непал)-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - О.Хименес Кастанеда (Мексика)-54 кг: Ойбек Жўраев - Т.Галанов (Сербия)-57 кг: Абдумалик Халoков - К.Алликок (Гайана)/Й.Гиличжанов (Туркманистон)-60 кг: Мужибилло Турсунов - В.Сингҳ Вариндер (Ҳиндистон)-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - М.Фебус (Пуэрто-Рико)-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Й.Вакита (Япония)/О.Сзот (Польша)-71 кг: Саиджамшид Жафаров - Т.Муханга (Мозамбик)-75 кг: Аълохон Абдуллаев - М.Жао (Хитой)-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Й.Немоучи (Жазоир)-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Е.Адилбек Уулу (Қирғизистон)-92 кг: Лазизбек Мулложонов - М.Уртадо Колорадо (Колумбия)+92 кг: Баҳодир Жалолов - Б.Тойчиев (Туркманистон) - Д.Латипов (Баҳрайн)
Эртадан дунёнинг энг кучли боксчилари Тошкентда жаҳон чемпионлиги учун баҳсларга киришишади. Бир неча дақиқа аввал «Ҳумо арена»да мамлакатимиз илк бор мезбонлик қилаётган дунё биринчилигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Дин Лижен Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилган шахмат тожи учун кечган ўйинларда Ян Непомняшийни енгиб, жаҳон чемпионига айланди.Хитойлик ва россиялик гроссмейстер ўртасидаги 14 партиядан иборат қарама-қаршиликда 7:7 ҳисоби қайд этилди.
Олий таълим вазирлиги университетлар маъмуриятлари талабаларни референдумда овоз беришга мажбурлаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Вазирлик талабаларни ҳуқуқлари бузилган тақдирда, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга чақирди.
Марказий сайлов комиссияси участка комиссияси аъзоси кетма-кет бир нечта сайлов бюллетенининг «Ҳа» катакчасига белги қўйгани акс этган видеога муносабат билдирди. МСКнинг маълум қилишича, у ўзбошимчалик билан 16 та бюллетенни оила аъзолари номидан тўлдирган.
Референдумда овоз берганлар улуши 17:00 ҳолатига 81,39 фоизга етди, дея маълум қилди МСК вакили Баҳром Қўчқоров. У овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатмайдиган қонун бузилиши ҳолатлари борлигини тан олди, айни вақтда қонунбузарликлар ҳақидаги хабарлар орасида ҳақиқатга зидлари ҳам борлигини айтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.