Афғонистонга қўшни давлатлар — Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон — ТИВ раҳбарлари учрашувида томонлар ушбу давлатдаги инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда иштирок этишга тайёр эканлигини билдирди. Учрашувда Афғонистон ТИВ раҳбари ҳам нутқ сўзлади.
Ижтимоий тармоқларда картадан картага (П2П) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилгани ҳақида хабарлар юзасидан Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. Жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахсдан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олган пул шаклидаги даромадлари солиққа тортилмайди.
Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) ғарб мамлакатлари билан муносабатлари тобора кескинлашиб боряпти.АҚШ ва Буюк Британия IBA таркибидан чиқиб, алоҳида ташкилот яратишни режа қилмоқда, дея хабар қилмоқда Inside the Games.
Улар орасида бир қиз ҳам бор. Қўлга олинган ёшлар пул эвазига бино деворларига гиёҳвандлик воситаларини сотувчи дўконларни тарғиб қилувчи рекламалар чизишган.
Ҳужжатда кўпроқ бошланғич бадал тўлаган фуқароларга арзонроқ кредит бериш, фоизларни қоплаш учун субсидия муддатини қисқартириш кўзда тутилган. “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида фармони имзоланди. Ипотека кредитлари ва субсидияларни ажратиш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди: банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди.
Шанбадан душанбагача Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
Реклама ролиги қонунга зид эканлиги сабаб олиб ташланди. Видеони олган блогер билан алоҳида суҳбат ўтказилди.
Маълум бўлишича, иккита Spark ўзаро тўқнашган. Натижада, биринчи Spark бошқарувни йўқотиб, пиёдани уриб юборган.
Келгуси ҳафта бошида республиканинг шимолий ва тоғли ҳудудларида совуқ тушиши мумкин. 17 апрель куни эрта тонгда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ва тоғли вилоятларда ҳаво ҳарорати 0 даражагача тушиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг "Оҳангаронцемент" цемент заводи ва Алишер Усмоновнинг USM холдингига тегишли Akkermann Cement CA компанияси АҚШ санкциялари остида қолди. Америка Қўшма Штатлари Алишер Усмонов холдингига кирувчи компанияларга нисбатан санкциялар жорий қилди.
Чартер поезд бугун "Тошкент – Бухоро - Хива - Самарқанд - Қамаши - Китоб - Туркистон - Бишкек – Олма-Ота" йўналишида сайёҳларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида жорий йилда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ҳамда Германиянинг "Lernidee Erlebnisreisen" туристик компанияси ҳамкорлигида 10га яқин туристик чартер поездлар ҳаракатланиши режалаштирилган, дея хабар бермоқда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ахборот хизмати.
Бунинг учун ОТМ ректори томонидан тегишли сертификат берилиши керак бўлади. Бу бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Cotton Campaign халқаро коалицияси асосчиларидан бири Беннетт Фриман Ўзбекистон ҳукуматини «ислоҳотларга қайтиб, ўзи учун яратган тарихий имкониятни бой бермасликка» чақирди. «Меҳнат ва инсон ҳуқуқлари борасида реал аҳволни яхшиламас экан, орзулар қоғозда қолаверади», — деди у.
Янги таҳрирдаги Конституцияда ҳар кимнинг фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги, шунингдек, ахборот излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 33-моддасида ҳар кимнинг фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги, шунингдек, ахборот излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда.
Маълум бўлишича, энага аёл қилар ишни қилиб, болани бошқа дугонасининг уйига бериб юборган. Самарқанд шаҳрида ўзига ишониб топширилган болани уриб, қовурғаларини синдирган энагага суд ҳукми ўқилди.
ChatGPT яратилганидан сўнг дунё бўйлаб сунъий интеллект сабаб инсонлар ишсиз қолиши ҳақида ваҳима пайдо бўла бошлади. Айримлар бунга қўшилмайди, бошқалар эса бу хавфдан огоҳлантирмоқда.
Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионатида иштирок этган "Ҳумо" клуби мавсумни кумуш медаль билан якунлади. Астана шаҳрининг «Номад» клубига қарши финалдаги бешинчи ўйин Тошкентда ўтказилди.
Қозоғистонда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кун дастури якунланди. Бугунги баҳслар билан аёллар кураши бўйича барча вазн тоифаларидаги беллашувлар ниҳоясига етди.
Аэропортнинг иккинчи учиш-қўниш йўлаги янгиланди, у охирги марта 26 йил аввал реконструкция қилинган. Уни реконструкция қилиш лойиҳаси 120 миллиард сўмга баҳоланмоқда.
ИИВ 34 ёшли шахс вояга етмаган қизни зўрлaб, қочиб кетгани сабаб унга нисбатан қидирув эълон қилганди. Аввалроқ, Наманганда 34 ёшли шахс вояга етмаган қизни зўрлаб, номусига тегишда гумонланиб қидирувга берилгани ҳақида хабар бергандик.
АҚШдаги Жаҳон кубогида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Нуржан Туякбаев тантанали кутиб олинди. Куни кеча АҚШнинг Омаха шаҳрида ниҳоясига етган от спортининг конкур йўналиши бўйича Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нуржан Туякбаев муваффақиятли иштирок этгани ҳақида маълум қилган эдик.
Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк Шавкат Мирзиёевга Режеп Таййип Эрдоғаннинг топшириғига биноан Togg бренди остидаги биринчи миллий электромобилни топширди. Давлат раҳбари электромобиль рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.
У аввал ҳам мазкур ҳуқуқбузарликни содир қилган. Ижтимоий тақмоқларда Cobalt автомобилининг йўлда "рақсга тушган" ҳолда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалган эди.
Улардан бири 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилган бўлса, иккинчиси пора билан қўлга тушди. ДХХ томонидан Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Президент 12 апрель куни Фаластин элчиси Жавад Аввад, Япония элчиси Хатори Такаши, Қатар элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим, Словакия элчиси Виктор Борецки ва Покистон элчиси Аҳмад Фарукнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни бўлиб ўтган маросимда фавқулодда ва мухтор элчилар — Фаластиндан Жавад Аввад, Япониядан Хатори Такаши, Қатардан Ҳасан Ҳамза Ҳошим, Словакиядан Виктор Борецки ва Покистондан Аҳмад Фарукнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
2-синф ўқувчиси конфетни еяётган вақтида ичида қум борлигини кўрган. Унинг ўқитувчиси бу ҳолатни ижтимоий тармоққа эълон қилди.
Ходим фуқаронинг уйига қарздорликни ундириш учун борган. Аммо, у қарзни тўламасликни айтиб, ходимга ташланиб қолган.
Статистика агентлиги Ўзбекистон аҳолиси сони бўйича маълумот берди. Статистика агентлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра республиканинг доимий аҳолиси 36 197 781 кишини ташкил этган.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг ишчи гуруҳи Сўх туманидаги ерости газ сақлаш иншоотини тиклаш лойиҳаси доирасида Қирғизистоннинг Қадамжой туманида бўлди.Ўзбекистон ва Қирғизистон мутахассислари Сўх туманидаги ерости газ иншоотидан биргаликда фойдаланиш учун қайта тиклаш ишларини бошлади, деб хабар қилди «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати.
2023-йилнинг биринчи чорагига кўра, нақд пулларнинг умумий миқдорида майда пуллар улуши атиги 18 фоиз бўлмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.