Тошкентда Лор клиникасининг соябони қулаб тушди

Ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ҳокимлиги изоҳ берди. Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасидаги 50-кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида хусусий Лор клиникасининг соябони қулаб тушганлиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Тошкентда иккита масжиддан одамларнинг пулларини ўғрилаб кетган шахс қўлга олинди — видео

Аввал ҳам масжидлардан пул ўғрилаш билан шуғулланиб юрган шахс бу сафар яна икки кишини тунаб кетди. Тошкентда жойлашган масжидларда икки нафар фуқаронинг пуллари ўғрилаб кетилди.

Пойтахтда қурилаётган, гўёки устунлари қийшиқ бўлган бино бўйича Қурилиш вазирлиги изоҳ берди

Видеода қурилаётган бинонинг юқори қаватларида қийшиқ темир-бетон устунлар ўрнатилгани акс этган. Тошкент шаҳар Халқлар дўстлиги санъат саройи яқинида қурилаётган бинонинг тепа қисми қийшиқ қурилаётгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Бокс. Бектемир Мелиқўзиев ва Габриэль Росадо ўртасида реванш жанги ўтказилади

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (11-1, 9 КО) ўзининг навбатдаги жангини Габриэль Росадога (26-16-1, 15 КО) қарши ўтказади. Бу ҳақда Boxeadores хабар қилмоқда.

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти эртагача ўчирилди

Сергели, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларидаги бир қатор манзилларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари сабабли 4 апрель соат 08:00 дан 5 апрель соат 08:00 га қадар Сергели, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Туркия 2036 йилги Олимпия ўйинлари мезбонлиги учун жиддий киришди

Туркиянинг Истанбул шаҳри 2036 йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини қабул қилиш учун курашга қўшилди. Бу ҳақида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашувда маълум қилди.

Тошкент вилоятида яшовчи аёл ижтимоий тармоқларда ўзини бадавлат киши қилиб кўрсатган. У гўёки Ўзбекистонга қимматбаҳо буюмлар ва пул солинган чамадон олиб бораётганини айтиб, содда кишиларни алдаган

Тошкент вилоятида яшовчи аёл ижтимоий тармоқларда ўзини Ўзбекистонга пул ва қимматбаҳо чамадонлар олиб келаётган бадавлат хорижлик фуқаро сифатида кўрсатган.

Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимида иш бошлади

Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси вазифасини бажаришга киришди. У бу лавозимда Жавлон Ваҳобовнинг ўрнини эгаллади.

Хориждаги референдум ўтказиладиган участкалар харитаси тузилди

Хорижда яшаётган ўзбекистонликлар референдум ўтказиладиган 55 та участканинг манзилини интерактив харита орқали аниқлаши мумкин.Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш учун 55 та участка тузилмоқда.

Ўзбекистон Саудия Арабистонидан 21 тонна хурмо импорт қилган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 5 та давлатдан қиймати 2,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 2,8 минг тонна хурмо импорт қилинган.

Тошкентда 27 ёшли аёл 3 нафар фарзанди ва ўзини 9-қаватдан ташлаб юборди — видео

Болаларнинг ёши 5, 4 ва 1 да. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Аниш Гирини мағлуб этди

Бугун Германияда шахмат бўйича Chessable Masters турнири старт олди. Плей-офф тизимида ўтказилаётган ушбу турнирнинг нимчорак финалида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов нидерландиялик Аниш Гирига қарши дона сурди.

Хоккей. «Ҳумо» финалнинг иккинчи ўйинида ютқазди (видеошарҳ)

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби финалдаги иккинчи учрашувини ўтказди. Жамоамиз бугун ҳам Тошкентда Қозоғистоннинг "Номад" клубига баҳс олиб борди.

Самарқандда ариқ четида 3 ёшли боланинг жасади топилди

Прокуратура берган маълумотга кўра, бола ариққа сел келиши оқибатида оқиб кетган. Самарқанд вилояти Ургут туманида 3 ёшли боланинг жасади ариқ бўйидан топилди.

Қаршида номаълум шахслар томонидан 30 туп дарахт кесиб кетилди

Қашқадарё вилояти Табиат ресурслари бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар "Табассум" МФЙ ҳудудида кўп йиллик тут ва қарағай дарахтлари кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Меҳрибонлик уйида тарбияланувчи қизлар билан жинсий алоқада бўлган мансабдорларнинг иши қайта кўриб чиқилади

Уларга нисбатан чиқарилган аввалги суд қарори бекор қилинди. Олий суд Матбуот хизматининг хабар қилишча, бугун, 3 апрель куни Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримини А. М.

Таэквондо WТ: Ўзбекистон терма жамоаси «катта дубулға» мусобақасини 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан якунлади

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Катта дубулға» мусобақаси ўз якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.

Ўзбекистонликлар Испанияда ишлаб чиқарилган "Тутукон" препаратидан фойдаланмасликка чақирилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Испания дори воситалари ва тиббий асбоблар агентлиги томонидан ишлаб чиқарилаётганда сифат нуқсони борлиги аниқланган дори партиясини қайтариб олади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни “Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” дори препаратидан огоҳ бўлишга чақирди.

Самарқандда ичида 323 млн сўм бўлган банкоматни 3 нафар шахс ўмармоқчи бўлди — видео

Улар банкоматни тармоқдан узганда, банкоматнинг огоҳлантирувчи сигнали ишлаб кетган. Натижада ИИО ходимлари томонидан қўлга олинган.

Бошқа қизларга қўшмасдан, овқат бермаслик билан жазоларди — мансабдорлар билан жинсий алоқа қилган қиз

Хоразмдаги оилавий меҳрибонлик уйида мансабдорлар билан жинсий алоқада бўлган қизлардан бири ҳодиса аслида қандай бўлганини айтиб берди. Аввалроқ, Хоразмда оилавий меҳрибонлик уйида тарбияланувчи қизлар икки давлат мансабдорлари билан жинсий алоқада бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Қашқадарёда фермерларни рўзасини очишга мажбурлагани айтилган ҳокимга чора кўриш сўралди

Ижтимоий тармоқда Косон тумани ҳокими йиғилишда фермерларнинг ишламаётганини танқид қилиб, уларни рўзасини очишга мажбурлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Аввалроқ, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook'даги саҳифасида Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев ўзи чақирган мажлисда рўзадорларни рўзасини очишга мажбурлагани ҳақида пост жойлади.

Пойтахт ҳокимлиги шаҳарда ёмғир сувлари тошиб кетиши сабабини маълум қилди

Кеча кучли ёмғир ортидан кўчалар, метро ва ҳатто одамларнинг уйларигача сувлар тўпланиб кетди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2 апрель куни 2 соат давомида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида 20 мм ёмғир ёғди ва бу апрель ойи учун белгиланган умумий меъёрнинг, яъни 60 мм.нинг учдан бир қисмига тенг.

Хоразмда зўравонликка учраган қизларнинг хавфсизлиги таъминланди – Саида Мирзиёева

Мирзиёева мазкур ҳолатга бефарқ бўлмай, бу кейс юзасидан фуқаролик позициясини билдирган барча ОАВ ва фаолларга миннатдорлик билдирган. Аввалроқ, Саида Мирзиёева  Бош прокуратурадан мазкур ҳолатга алоҳида эътибор қаратиб, синчиклаб ўрганишни ва ҳуқуқий баҳо беришни сўраган эди.

Теннис. Медведев «Мастерс»да ғалаба қозонди

Даниил Медведев Майамида бўлиб ўтган «Мастерс» мусобақасида ғалаба қозонди. Медведев учун бу унинг фаолиятидаги 19, мавсумдаги тўртинчи ва «Мастерс»даги бешинчи чемпионлик бўлди.

Тошкентдаги "дом"ларнинг биридаги балконлар кучли ёмғир сабаб қулаб тушди

Ҳокимлик ҳолат юзасидан маълумот берди. Бугун, 2 апрель куни кучли ёғингарчилик кузатилганлиги сабабли ижтимоий тармоқларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида жойлашган 1963- йилда қурилган 59-уйнинг 17-19-хонадонлари балкон қисми қулаб тушгани ҳақидаги хабар тарқалди.

Хоккей. «Ҳумо» камбекни амалга оширди ва финалда дастлабки ўйинда ғалаба қозонди

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби илк уринишдаёқ плей-офф босқичи финалига чиққани ҳақида хабар бериб ўтгандик.Жамоамиз бугун ҳам Қозоғистоннинг "Номад" клубига қарши дастлабки учрашувни ўтказди.

Open Budget машмашаси ёхуд бу тизим Ўзбекистонга қанчалик керак?

UzNews.uz мухбири пойтахт кўчаларида овоз тўплаш билан сарсон бўлаётган фуқароларни суҳбатга тортди. Сўнгги кунларда "Овоз беринг, Кола ичинг", "Овоз беринг, 10 минг олинг" каби чақириқлар тез-тез қулоғимизга чалинмоқда.

Тошкентда машиналарни махсус пульт ёрдамида очиб, ичидан пулларни ўғирлаб кетаётган шахслар ушланди

Жиноий гуруҳ аъзолари махсус масофавий пульт ёрдамида бир нечта автомобиллардан пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлашга улгуришган. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, жиноий гуруҳ аъзолари махсус пултни Қозоғистондан 2000 АҚШ долларига сотиб олишган.

Таэквондо WТ: Улуғбек Рашитов Уси «Катта дубулға» мусобақасида олтин медални қўлга киритди

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Катта дубулға» мусобақаси финал босқичининг илк куни якунланди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин медални қўлга киритди.

Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Жаҳон кубогида совриндор бўлди

Хабар берганимиздек, айни кунларда Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова кўпкураш йўналишида шоҳсупага кўтарилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.