Гидравлик синовлар ёз-куз даврида режалаштирилган. Ҳар чоракда иссиқ сув ўчирилади.
Давлат солиқ қўмитаси солиқ органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномалари ҳақидаги маълумотларни очиқлади. Ўзбекистонда 2023 йил 1 март ҳолатига солиқ органларида 307 мингдан ортиқ шартнома ҳисобга қўйилди, дея хабар берди Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати.
Аёл ўзининг яқин ҳамтовоғи билан жиноий тил бириктириб, ҳар бир фуқародан $12 минг талаб қилган. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, 1974 йилда Тойлоқ туманида туғилган, муқаддам судланган, ҳозирда Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж.Ш.
Бугун Тошкентда Руминиянинг “Шамол изловчи” бадиий филми намойиш этилади, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Тадбир Руминия элчихонаси томонидан Тошкентдаги Франсуз алянси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида аёллар бокси бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова бронза медали билан тақдирланди.
Жабрланган аёл калтакланган ўғлини кўрсатиб, ижтимоий тармоққа видеомурожаат қилиб чиқди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Грузия пойтахтида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси учта медалга сазовор бўлди.
Пулларни банк картасига тушириб олган бош ҳисобчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Матбуот хизматининг хабарига кўра, Яшнобод туманида “S.G.” МЧЖ бош ҳисобчиси Е.К.
Хавфли ҳаракатларни содир этишга рухсат бергани учун Cobalt ҳайдовчиси жазоланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир аёл ҳаракатланиб кетаётган Cobalt ойнасидан танасини чиқариб олгани акс этган видео тарқалди.
Грузия пойтахти мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича «Катта Дубулға» мусобақасининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг ғазнаси кумуш медали билан бойиди. -73 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Обидхон шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи чоғида Америка «Тинчлик корпуси» кўнгиллиларининг Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклаш ҳамда гендер тенглигини биргаликда тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Администрациясининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати шўъбаси мудири Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи доирасида Вашингтонда Тинчлик корпуси бош директори ўринбосари Томас Пан билан учрашди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Афзал Ирматов ҳибсга олинди. Ҳозирда унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ташкилотнинг тушунтиришича, препарат қарияларда простата саратонини даволашда самарали эканлиги исботланган. Ўзбекистон олимлари саратон касаллигини даволашда самарали бўлган "Лютеций - 177" препаратини рўйхатдан ўтказди ва ишлаб чиқарди.
Покемон чўнтак йиртқич ҳайвонлари ҳақидаги аниме сериалининг сўнгги эпизоди Япониянинг Токё ТВ телеканали эфирида намойиш этилди.Сериал 26 йил давом этди. Жами 25 та фасл ва 1234 та эпизод чиқди.
У Matiz'ини 60 минг сўм эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган мактаб ўқувчиларининг ихтиёрига топширди. Андижонда вояга етмаган болаларга ўз машинасини ижарага берган шахс жавобгарликка тортилди.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди. Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи фуқаро икки кишини пичоқлаб ўлдирди ва жиноятни яшириш мақсадида жасадларни ёқиб юборди.
Содир бўлган зилзилалар оқибатида жами 16 киши қурбон бўлган, 54 киши жабрланган. Ўзбекистон геологик жойлашувига кўра, Ўртаер денгизи - Осиё сейсмик камарида жойлашган.
Сўнгги икки ой ичида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 562 тага кўп электромобиль импорт қилинган бўлиб, Хитой автомобилларига талаб ортган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 8 та хорижий давлатлардан қиймати 26,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 786 дона электромобиль импорт қилган.
Фаррух Бобоев Мактабгача таълим агентлиги директорига биринчи ўринбосар, Оятилло Рахматиллаев ва Нодир Муслитдинов эса ўринбосарлар этиб тайинланди.Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди.
Бўка туманида фуқаро ер олиш бўйича ҳокимликка мурожаат қилган. Аммо, масъуллар президент қарорига риоя қилмай, фуқарони сарсон қилган.
Қадимий ва навқирон Самарқанднинг туристик салоҳияти кун сайин ошиб бормоқда. Уни қутлуғ Наврўз шодиёналарида шаҳарга ташриф буюрган минглаб юртдошларимиз ва хорижлик сайёҳларнинг ҳаяжонлари ва мулоҳазаларида яна ҳам ҳис этасиз.
Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Бектош Сайипов Қашқадарё вилоятига прокурор этиб тайинланди.Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бектош Рахимович Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
У йигит ва қизга ўз хонадонида шароит яратиб бериб, 40 минг сўмдан олган. ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Бухоро вилояти Пешку тумани "Янги бозор" маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган эркак фоҳишахона ташкил қилгани аниқланган.
Қўлга олинган эркак фуқарони Европа ва Мексика орқали АҚШга олиб киришни ваъда қилган. Маълум қилинишича, 1996 йилда туғилган самарқандлик Ж.Й.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Тбилиси «катта дубулға» турниридаги иштироки давом этади. Бугун ўрта вазн тоифасида кечадиган баҳсларда 4 нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2023 йилги (ҳижрий 1444 йил) закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди. Қайд этилишича, закот нисоби 35,7 млн сўм деб белгиланди.
Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева БМТнинг сув ресурслари бўйича конференциясида сўзга чиқиб, «Орол маданияти саммити» лойиҳасини тақдим этди. «Санъат, дизайн ва маданият Оролбўйидаги муаммолардан хабардорликни оширишда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин», — деди у.
Вазирлик зилзилага оид тарқалган хабарлар ёлғон эканлиги бўйича огоҳлантириш билан чиқди. Бугун, ижтимоий тармоқларда яна бир бор зилзила рўй бериши мумкинлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалиб, унинг манбаси сифатида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий веб-сайти кўрсатилган эди.
Дзюдо бўйича Тбилиси «Катта дубулға» турнирида биринчи кун баҳслари якунига етиб бормоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова ғолибликни қўлга киритди.
Улуғбек Розуқулов яна «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси бўлди. У аввал бош вазир ўринбосари ва миллий авиакомпания раҳбари лавозимларида ҳам фаолият юритган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.