Мухбиримиз берган хабарга кўра, Тошкентда сохта квартираларни ижарага таклиф қилган яна бир фирибгар ушланган.
Илгари Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан бор-йўғи 5 кун бўлиши мумкин эди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида "Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида"ги битимга ўзгартириш киритилиб, Ўзбекистон фуқароларининг ушбу давлатга кириши, бўлиши ва чиқиб кетиши тартиби ўзгарди.
Aфриканинг энг йирик иқтисодиёти Нигерия 20 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта янги банкноталарни муомалага чиқариш жараёнида. Бу ҳаракат кучли босим остида қолган валюта наирага ишончни қайта тиклашга уринишдир.
Фойдаланувчилар шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин. UzBus мобил илова орқали фойдаланувчилар "Тошкент" автовокзалидан амалга оширилаётган шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess 2023 мусобақасидан кейин FIDE рейтингида катта ўсишга эришди.Нидерландияда ўтган турнирда Абдусатторов иккинчи ўринни қўлга киритди.
Марказий сайлов комиссияси собиқ ҳокимни сенат аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.
Марказий сайлов комиссияси собиқ ҳокимни сенат аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.
Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 30 январдаги қарори билан собиқ Тошкент шаҳри ҳокими ва халқ депутатларининг Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди.
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ШХТга аъзо мамлакатларнинг бадиий ва телевизон фильмлар фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестиваль доирасида режиссёр Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати” бадиий фильми намойиш этилди.
Тошкент туманидаги масжид имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилиб, 3 суткага қамалди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовнинг вояга етмаган қизларга таҳдид қилгани ва уятсиз сўзлар билан ҳақоратлагани акс этган аудиоёзувлар тарқалган эди.
Ўзбекистон ва Тожикистондан ишчи гуруҳлар давлат чегараларининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтказиш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, чегараларнинг алоҳида участкаларида дала ўрганиш ишлари ҳам ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини "сохта СЭС" ходимларидан огоҳлантирди. Тошкентнинг Миробод туманидаги "Мовароуннаҳр" маҳалласи аҳолисига ўзларини "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими ходимлари (СЭС)” дея таништириб, турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар аниқланди.
"Машҳурлик"ка эришмоқчи бўлган ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган. Ижтимоий тармоқларда Cobalt автомашинасини бошқарган ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмида "дрифт" қилиб йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
“Sergek” камералари вилоятнинг 13 та участкасида 25 та аппарат-дастурий тизимда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини аниқламоқда. Наманганда жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг “Sergek” интеллектуал тизими жорий этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Human Rights Watch ташкилотининг 2022 йилги ҳисоботида Нукус воқеаларида ҳаддан ташқари куч ишлатилгани, кўплаб фуқаролар оғир жароҳат олгани ва баъзилари вафот этгани айтилган, шунингдек, парламент комиссияси мустақиллиги шубҳа остига олинган. Комиссия HRWга жавоб қайтарди.
Парвозлар ҳафтада икки марта – сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Uzbekistan Airways жорий йил 28 мартдан бошлаб Тошкент–Милан–Тошкент ва 31 мартдан Тошкент–Париж–Тошкент йўналишида авиақатновларни амалга оширишни бошлайди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airways матбуот хизмати.
Аниқланишича, болалар кемирувчиларга қарши дори воситасини ошхона ва битта хонага сепишган. Сепиш вақти ва сепганидан сўнг хоналарда ўткир ҳид сезилган.
Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп Коста-Рикадан ананас импорт қилган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга 1,1 минг тонна ананас импорт қилинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қуйи Сургил” газконденсат конида 4323-3873 метр оралиғига фильтр ўрнатилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзмиллийбанк Solfy муддатли тўлов картасининг афзалликлари, карта қандай ишлаши ва уни қаерда расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Solfy картаси – ҳамкор дўконларнинг кенг тармоғида 12 ойгача муддатли тўлов асосида фоизсиз ва дастлабки тўловларсиз харидларни амалга оширишдир.
Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Алмада Гран-приси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 81 мамлакат ичида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритди.
Австралиянинг Мелбурн шаҳрида эркаклар ўртасида Australian Open мусобақасининг финали 29 январь, якшанба куни ўтказилди.Ҳал қилувчи баҳсда сербиялик Новак Жокович Греция вакили Стефанос Циципас билан баҳс олиб борди.
Австралия очиқ чемпионатида ғалаба қозониб, «катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра чемпиони бўлган Новак Жокович мусобақа сўнггида фикр билдирди. Ҳал қилувчи баҳсда Жокович Стефанос Циципасни 6:3, 7:6 (7:4), 7:6 (7:5) ҳисобида мағлуб этди.
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess-2023" турнири деярли якунига етди.Ушбу мусобақада илк марта қатнашган Нодирбек Абдусатторов "Мастерс" гуруҳида ажойиб иштирок этди.
Нидерландияда нуфузли «Tata Steel Chess-2023» шахмат турнири якунига етди. "Challengers" гуруҳида иштирок эттган Жавоҳир Синдаров бугун сўнгги тур доирасида Томас Беердсен (Нидерландия, 2515) билан тўқнаш келди ва ғалабани қўлга киритди.
Хабарингиз бор, сербиялик теннисчи Новак Жокович Австралия очиқ чемпионати ғолибига айланди ва «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларда совринлар сони бўйича испаниялик Рафаэль Надалга етиб олди. Ҳар икки теннисчи ҳисобида 22 та йирик ғалаба бор.
Сербиялик теннисчи Новак Жокович грециялик Стефанос Циципасдан устун келди ва 2023 йилги Аustralian Open чемпионлигини қўлга киритди. Жокович 6:3, 7:6 (7:4), 7:6 (7:5) ҳисобида рақибидан кучлироқ эди.
19 январь куни Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн мамлакатни бошқаришга куч топа олмаётгани, истеъфога чиқмоқчи эканлигини эълон қилди. Ушбу мақолада бош вазирнинг фаолияти, қабул қилган қарорлари ҳақида баён этамиз.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Обидхон Нўмонов (-73 кг) Алмада Гран-приси ғолибига айланди. Ҳамюртимиз финалга қадар Грузия, Япония, Марокаш, Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратишга эришди.
Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасида бугун 12-тур баҳслари ўтказилмоқда. "Челержерс" гуруҳида иштирок этаётган Жавоҳир Синдаров бугун эронлик Амин Табатабий (2686) билан қора доналарда ўйнади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.