Таэквондо WТ. Бугун Уси «Катта дубулға» турнирининг финал босқичи бошланади

Бугун таэквондо WТ бўйича Уси «Катта дубулға» турнирининг финал босқичига старт берилади. Ушбу кун дастурида Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси медаллар учун кураш олиб боради.

Пойтахтнинг икки туманида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти ўчирилади

16 декабрь куни иссиқ сув таъминотининг тўхтатилиши иссиқлик станцияларида авария ишлари олиб борилаётгани билан боғлиқ. Беруний кўчасидаги иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли бугун, 16 декабрь куни 2 та туманда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Фарғонада ЙТҲ содир этган Tahoe ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши очилди

14 декабрь куни соат 13:00 атрофида Марғилон шаҳрида Tahoe ва Tico машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Малайзия авиакомпанияси Куала-Лумпур – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўйди

“Batik Air” авиакомпанияси Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» хабар қилди.

Сенат 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади

Сенатнинг 48-ялпи мажлиси 18 декабрда ўтказилади. Унда 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб бериш муддатини узайтирди

Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувни 2024 йилгача узайтирди. Бу ҳақда spot.uz сайти Афғонистон энергетика компанияси (DABS)нинг матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

“Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган ёрдам турлари сони 30 тага етди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни ёшлар сиёсатида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисобот билан танишди. Бу борадаги чора-тадбирлар 7 та йўналишда амалга оширилди.

Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил қачондан бошланади?

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади. Таътил 14 календарь кун, яъни 2024 йил 10 январгача давом этади.  III чорак 2024 йилнинг 11 январидан бошланади.

Мактаб директорларини лавозимга тайинлашда шаффоф тизим жорий этилади — Ҳилола Умарова

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Директорлар кенгаши” аъзолари учун “Замонавий таълим – директорлар нигоҳида” мавзусида семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда. Тадбирда вазир Ҳилола Умарова  иштирок этиб, ушбу ислоҳотнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди: «Тизимда амалга оширилаётган кўплаб ислоҳотлар бугун таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

Пенсия харажатларини қоплаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (661-сон, 14.12.2023 й.) билан “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Муроджон Аҳмадалиев: «Менга ҳозир рақибнинг фарқи йўқ»

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (11-1, 8 КО) мексикалик Кевин Гонсалесга (26-0-1, 13 КО) қарши жанг қилади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан якшанба тонгида АҚШнинг Аризона штатида жойлашган Десерт Diamond аренасида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида ўтказилади.

Ўзбекистонлик иккита компания Япония санкцияларига учраган

Ўзбекистонлик иккита компания Япония Иқтисодиёт вазирлигининг санкцияларига учраган.

Самарқандда кўзлари кўкарган болакайни отаси калтакламагани аниқланди — видео

Видеодаги гаплар болага ўргатилган бўлиб чиқди. Ҳозирда видеони тарқатганларга чора кўриш бўйича иш олиб борилмоқда.

Ўқувчини электр токи урган мактабнинг директор ўринбосари ҳибсга олинган

99-мактаб директорининг ўринбосари ҳибсга олинган. Ушбу мактабда ўқувчи электр токи уришидан вафот этганди.

Сенатнинг қирқ саккизинчи ялпи мажлиси 18 декабрь куни чақирилади

Сенаторлар “2024 йил учун давлат бюджети тўғрисида”ги, “2023 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги, солиққа оид қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқаларни муҳокама қилади. Сенатнинг қирқ саккизинчи ялпи мажлисини 2023 йил 18 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Россиялик инвесторлар Ўзбекистонда 300 миллион долларлик тоғ-чанғи курортини қуради

Россиянинг оммабоп “Аргументы и факты” ҳафтаномасида “Россиялик инвесторлар Ўзбекистонда тоғ-чанғи курортини қуради” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мақолада Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, Россиядан келган инвесторлар Ўзбекистон ҳудудида яна бир дам олиш маскани яратиш ниятида экани ҳақида хабар қилинган.

Чек бермаслик бўйича харидорлардан 104 мингдан ортиқ шикоят келиб тушди — Солиқ қўмитаси

Жорий йилнинг 11 ойи давомида фуқаролардан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича 112 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш ҳудудий марказлари” ташкил этилди

Бугун, 15 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ фаолиятининг устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди.

Украинада депутат сессия пайтида гранаталар портлатди — видео

Ҳодиса оқибатида 26 киши яраланган, 6 кишининг аҳволи оғир. Украина ғарбидаги Закарпат вилоятидаги қишлоқ кенгаши йиғилишида депутатлардан бири гранаталарни портлатиб юборди.

Хоразмда болаларни уриб дарс ўтган тарбиячилар ишдан бўшатилди — видео

Болалар боғчаси ходимлари болаларга қўпол муомала қилишган, жумладан, қулоқларини тортиб, бошининг орқа қисмига урган ва тепган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хоразмдаги боғчалардан бирида тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаларидан қандай фойдаланилаяпти?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаларидан фойдаланиш турлари бўйича сотувлар ҳажмини таҳлил қилди. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар мулк ва ижара (тадбиркорлик ва кўп қаватли уй-жой қуриш учун) ҳуқуқи асосида аукцион савдоларига қўйилмоқда.

Ўзбекистонда фарзандининг контрактини тўловчи ота-оналар даромад солиғини тўлашдан озод қилинмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддасига профессионал ва олий таълим олишни янада рағбатлантиришга қаратилган ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Тошкентдаги мактабда «димавушка» ишлатилди

Ижтимоий тармоқларда «Юнусобод туманидаги 97-мактаб ўқувчилари бу кетишда мактабни портлатиб юборишади» сарлавҳаси остида видео хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган.

Эрон Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилди

Ўзбекистон Эронга кириш визаси бекор қилинган 33 давлат рўйхатига киритилди. Эрон ҳукумати 33 давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга визаларни бекор қилди.

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Совуқ антитциклон Ўзбекистон ҳудудидан тез чекинмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0-5 даража совуққача кучсизлашади, бугун кундузи эса ҳаво 4-9 даража илиққача исийди.

Қашқадарёда бўрини тутиб олиб қийноққа солишди

Давлат рақами  70 Y 991 HA  бўлган NEXIA  русумли автомашина эгалари бир дона бўрини тутиб олиб  қийноққа солишган. Кейин бўрини давлат рақами 70 B 474 SA бўлган автомашинага юклашгани акс этган видео мурожаат келиб тушди.

Тошкент ер усти метросига яна иккита янги бекат қўшилди — фото

13-бекат ва 14-бекатларда қурилиш ишлари ўз якунига етди. Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичи доирасидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесига қадар қурилаётган 2 та янги метро бекатларда ("Турон" ва "Қипчоқ") қурилиш ишлари ўз якунига етказилди.

Айиқ эшиги қулфланган машинанинг ойнасини синдириб ичкарига кирди ва...

фото: 120.suАйиқлар макон қилган ҳудудларда яшайдиган одамлар транспорт воситалари қулфланган бўлиши кераклигини ёдда тутишлари лозим. Ва улар шундай йўл тутишади ҳам.

Пойтахт, водий ва Самарқанд вилоятларида "метан заправкалар"даги чеклов юмшатилди

Улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради. Аввалроқ, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан заправкалар фаолияти соат 6:00 дан соат 12:00 гача этиб белгилангани ҳақида хабар бергандик.

Нодирбек Абдусатторов Champions Chess Tour-2023 турнирида 3-ўринни эгаллади

Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour—2023 турнирида кеча ярим финалнинг иккинчи сет баҳслари ўтказилди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов, афсуски, Уэсли Со устидан ғалаба қозона олмади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.