Мазкур чеклов Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар ва туманлар марказларида амал қилади. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини "шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун" ғояси асосида ислоҳ қилиш мақсадида ҳаракатнинг максимал тезлиги амалдагисидан 10 кмга пасайтирилди.
Ridetech International (Yandex Go хизмати) вакиллари Тошкентда Солиқ қўмитаси ва Рақобатни ривожлантириш қўмитасида учрашувлар ўтказди. Yandex Go фойдаланувчиларига фискал чеклар бериш бўйича ишлар режаси белгилаб олиниб, 1 апрелдан ҳайдовчи ва йўловчилар суғурталаниши эълон қилинди.
Жорий йил 7 апрель куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида таниқли қозоқ ёзувчиси, драматург ва жамоат арбоби Кемел Токаев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган давра суҳбати ва «Турки алеминин детективи жанрин дарабози» китоб-расмли кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» . Ташкилотчилар — Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонаси, Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси.
Бугун Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» мусобақасининг иккинчи кун баҳслари ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради.
Туркиянинг Анталия шаҳрида старт олган дзюдо бўйича «Катта дубулға» мусобақасининг биринчи куни якунига етди. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу кунни 1 та бронза медали билан якунлади.
Тошкент ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси лойиҳаси пропагандаси бўйича тарғибот гуруҳларини тузиш тўғрисидаги тўрт кун аввал имзолаган қарорини бекор қилди.
Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида Қўмитанинг 2022 йилги фаолияти юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов мавзу юзасидан ҳисобот бериб, Қўмитанинг яқин режалари хусусида тўхталиб ўтди.
Адлия вазири Акбар Тошқулов Ўзбекистон фирибгарликка йўл қўймаслик учун электрон овоз беришга ўтишни режалаштиряптими, деган саволга онлайн овоз бериш тизими идеал эмас, деб жавоб берди. «Баъзи одамлар электрон тизимда қандай овозини берганини кимдир билишини хоҳламайди», деди у.
2022 йилда 652 нафар боланинг ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилди, 11 мингдан ортиқ бола болалар муассасаларига жойлаштирилди, 13 та "Меҳрибонлик" уйи ёпилди. Миллий болалар комиссияси Сенатга ҳисобот берди.
Чирчиқда оғир атлетика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Ортда қолган кунда аёллар (-87 кг ва +87 кг) ва эркаклар (-96 кг ва -102 кг) ўртасида оғир вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди.
Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов янги Конституция лойиҳаси тарғиботи учун гуруҳлар тузилишини маъқуллади.
Маълум бўлишича, фуқаро ўз таклифини ҳокимга айтмоқчи бўлиб борганида, маҳалла раиси бунга йўл қўймаган. Шу сабаб, улар ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу ҳолатга изоҳ берди. Бугун – 2023 йил 31 март куни эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг сўнгги куни.
Амир Темур таваллуди муносабати билан ўтказилаётган югуриш мусобақаси сабаб айрим кўчаларда автомобиль ҳаракати чекланади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 9 апрель — соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан «Темурбеклар мактаби» ҳамда «Ёш чегарачи» академик лицейлари ўртасида югуриш мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.
Минскда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг чинор хиёбони пайдо бўлди. У қирғиз ёзувчиси ва мутафаккири Чингиз Aйтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишланди.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги сессияда Хоразм вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Жўрабек Раҳимов номзоди тасдиқланди.Шавкат Мирзиёев 31 март куни Қорақалпоғистондан Хоразм вилоятига келди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Ҳайвонот боғига кириш чиптасининг нархи ошишининг сабаби, жониворларнинг озуқаси нархининг ошиши билан боғлиқ. Жорий йил 1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари учун нархлар оширилади, дея хабар бермоқда Тошкент ҳайвонот боғи ахборот хизмати.
Ўзгидромет 9 та вилоятда 2-4 апрелда сел келиш хавфидан огоҳлантирди. Ўзгидромет раҳбари Ҳабибуллахўжа Шерзодхўжанинг хабар беришича, 2-4 апрель кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.
Улар фуқароларга 2 ҳафтада машина тайёрлаб берамиз дея, кредит эвазига машина олиб беришни ваъда қилган. Тошкент шаҳрида фуқароларни алдаб, уларнинг 12 млрд сўм пулларини ўзлаштирган фирибгарларга суд ҳукми ўқилди.
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳар томнлама ривожланмоқда. Уни иқтисодиёт ва илм-фан, адабиёт ва санъат, инвестициялар оқимининг кенгайиши ва дипломатик алоқаларнинг юқори босқичида кўриш мумкин.
«Митинглар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда ҳозирда президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда, дея маълум қилди Адлия вазирлиги департамент бошлиғи. Митингларни ташкил этиш тартиби ҳали ҳам қонунларда белгиланмаган, бироқ уни бузганлик учун жавобгарлик бор.
Қўлга олинганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Фарғона водийсида олтин қуймаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Ўзбекистонда штатларни қисқартиришни кўзда тутган маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат органларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди.Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги штатларни қисқартиришни кўзда тутувчи маъмурий ислоҳот доирасида давлат органларидаги ходимларни қисқартириш тўхтатилганига изоҳ берди.
Ўзгидромет баҳорнинг иккинчи ойида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида батафсил маълумот берди. Ўзгидромет хабарига кўра, апрель ойида ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда ўртача йиллик қийматлардан бироз кўп бўлади.
Қорақалпоғистон маҳаллаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш, унинг доирасида ҳар бир маҳаллага 500 миллион сўмдан маблағ ажратиш, уй-жойлар, болалар боғчалари қуриш ва янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Кегейли туманида давлат раҳбари иштирокида Қорақалпоғистонни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ёнғинга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, бугун, 30 март куни соат 14:04 да Шайхонтоҳур тумани "Ибн Сино" МФЙ Тошкент ҳалқа айланма йўли кўчасида жойлашган пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди. Аввалроқ, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида парранда фабрикасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқуловнинг айтишича, партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо унчалик кўп эмас. «Агар ҳар 5 ёки 10 минг киши партия очаверса, улар сони қанча бўлади?» — деди у.
30 март куни Ўзбекистон президенти ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонга борди. Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиши, ёшлар билан мулоқот қилиш ҳам режалаштирилган.
Мазкур шахс давлат чегарасини кесиб ўтаётганда қўлга олинди. Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Самарқандда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.