"Яхшиям, қўшниларимизда Мирзиёев президент, Каримов эмас" — Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев

Кеча озодликда чиққан Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари ҳал қилинганига муносабат билдирди. Кеча, 14 февраль куни озодликқ чиққан Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев журналистларнинг саволларига жавоб бериб, собиқ президент Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари ҳал қилинганини тарихий ҳодиса деб атади.  "Ўзбекистон билан чегара масаласини ҳал қилишга биринчи навбатда тўғри истак ва хоҳишлар туртки бўлган.

Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи иккита чегара божхона пости вақтинчалик ёпилади

“Қазигурт” (“С.Нажимов”) ва “Атамекен” (“Сирдарё”) ўтказиш пунктлари реконструкция қилиниши сабабли пиёдалар, автобус, енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади. Жорий йилнинг 15 февраль кунидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости орқали фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Собиқ АКТ вазири бош вазир котибияти раҳбарига ўринбосар бўлди

Абдурашид Жўрабоев раҳбарлик қилаётган бош вазир котибиятига собиқ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков ўринбосар бўлди. 2021 йил ноябрда у Telegram ва бошқа интернет тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолияти чеклангани ортидан лавозимидан озод этилганди.

Қашқадарёда қалбаки 5 мингни 25 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Маълум бўлишича, ушбу қалбаки хорижий валюталар Қозоғистондан олиб келинган. Давлат хавфсизлик хизматининг хабар қилишича, Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи, 1952 йилда туғилган, муқаддам судланган Ш.Э.

Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди – Табиат ресурслари вазирлиги

Аввалроқ, дунё шаҳарлари орасида ҳаво сифати бўйича тадқиқот натижалари эълон қилиниб, Тошкент унда ҳавоси энг ёмон бўлган топ-20 шаҳарлар орасидан жой олганди. Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди.

Қозоғистонда янги туғилган болаларга ҳисоб рақам очилиб, унга давлат қазилма бойликлари даромадларидан пул бериш тизими ишга тушади

Бола туғилиши билан унга банк ҳисоб рақами очилади. Бола 18 киргунича ҳисоб рақамига пул ўтказиб турилади.

Тошкент вилоятида қизлар машина ойнасидан танасини чиқариб "сайр" қилди — видео

Хавфли ҳаракатларни содир этишга рухсат бергани учун ҳайдовчи жазоланди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғ йўлида ҳаракатланаётган автомобилдан қизлар ҳаракат вақтида таналарини ойнадан чиқариб олганлиги акс этган видеолар тарқалган эди.  Ҳолат юзасидан  Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.  Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Nexia 3 автомобилини Тошкент шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл фуқаро бошқараётган вақтида содир этилган.  Йўловчиларни ҳаётини хавф остига қўйдириб, уларнинг тана қисмини транспорт воситасидан чиқаришига йўл қўйганлиги учун ҳайдовчига МжтКнинг 128-5-моддасига кўра, маъмурий баённома расмийлаштирилган.  Қолаверса, ўрганишлар давомида транспорт воситасини муддатидан ўтган 5 та қоидабузарлик юзасидан ундирилмаган жарималар борлиги аниқланиб, автомобиль вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.

Сиз учун 14 февраль қандай кун?

14 февральни аксарият инсонлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун сифатида, кимлардир эса "Севишганлар" куни сифатида билади. UzNews.uz мухбири айнан шу мавзуда аҳоли фикрларига юзланди.

Республика олий ўқув юртларида магистратурага қабул натижалари эълон қилинди

2022/2023 ўқув йилида январь ойи учун магистратурага қабул натижалари тасдиқланди. Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан давлат олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига январь ойидаги қабул натижалари тасдиқланди.

Талабаларга контракт тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабарига кўра, Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 марти этиб белгиланди.

Россияда Ўзбекистондан қурувчиларни жалб қилиш лойиҳаси тўхтатилди

Россия ҳукуматининг тегишли қарори лойиҳаси Россия Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Ўзбекистонлик мигрантларни қурилиш объектларига жалб қилиш дастури 2021 йил октябрь ойида бошланган эди.

Шавкат Мирзиёев БМТ вакили Наталья Германни қабул қилди

Ўзбекистон президенти БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.

Қорақалпоғистон инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига Азамат Отеулиев тайинланди

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига Отеулиев Азамат Абилкасимович тайинланди.Азамат Отеулиев Абилкасимович Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди.

Ипподромда отларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлган шахслар жавобгарликка тортилади

Айни пайтда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш факти билан отчопар раҳбарияти алмаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Аввалроқ, ипподром'даги шахсий отхоналарнинг бирида отларга ёлланма ветеринария хизмати кўрсатилмагани ва етарли озуқа жамғарилмагани сабабли отлар нобуд бўлаётгани ҳақида хабар бергандик. Миллий гвардия хабарига кўра, отларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Тошкентда энага ногирон болани калтаклади — видео

Боланинг онаси энагадан шубҳаланиб, хонага камера ўрнатган. Ҳолат камерага тушиб қолган.

Тошкент метросининг "ер усти ҳалқа йўли" йўналишидаги поездлар ҳаракати бир кунга тўхтайди

18 февраль куни метро темир йўлларида техник ишларнинг сўнгги босқичи амалга оширилади. Тошкент метрополитени хабарига кўра, 2023 йил 18 февраль санасида метро темир йўлларида бажарилиши лозим бўлган техник ишларнинг сўнгги босқичини амалга ошириш мақсадида метрополитеннинг "ер усти ҳалқа йўли" йўналишида поездлар ҳаракати бир кун давомида тўхтатилади.

Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев оламдан ўтди

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди.

Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди

Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. У 2017−2020 йилларда Ўзбекистон маданият вазири лавозимида фаолият юритган.

Тошкент кўчаларида идиш-товоқ ва чойшаб сотаётган “гипнозчилар” фаоллашмоқда

Идиш-товоқ ва чойшаб сотаётган “гипнозчилар” Тошкент кўчаларида фаоллашмоқда. Уларнинг ҳийласи ва гаплари инсонни шу қадар чалғитадики, киши сифатсиз мол учун 500 доллар берганини ўзи ҳам билмай қолади.

Ўзбекистонликларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 30 фоизида сурункали касалликлар бор

Президент "Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати бошланишини маълум қилди. Президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинишича, бугунги кунда аҳолининг 56 фоизида ортиқча вазн, 30 фоизида сурункали касалликлар бор.

2022 йилда мактаб битирувчиларининг 50 фоизи ҳеч қандай касб-ҳунарсиз меҳнат бозорига кириб келди

Президент бу йилдан ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг энг устувор вазифаси бўлишини маълум қилди. 13 февраль куни Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарларни қабул қилди.

Ўзбекистон энергетика вазирига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон ҳукумати департаментини бошқарган Акмал Жуманазаров энергетика вазири ўринбосари бўлди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Акмал Жуманазаров энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Россия автосалонларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet бренди остидаги машиналар нархлари маълум қилинди!

Chevrolet Spark, Nexia va Cobalt 2020-йил 15-июндан General Motors билан тузилган келишув доирасида Россияда Чевролет русумли оммавий автомобил сегменти сотувини бошлади. Бу ҳақда компания томонидан маълум қилинди.

Ислом Maxачев кейинги жангини БААда ўтказиши мумкин

UFC енгил вазн тоифаси бўйича чемпион Ислом Maxачев (24-1) кейинги жангини 2023 йил кузида БААда ўтказиши мумкин. Бу ҳақида Исломнинг вакили ТАССга маълум қилди.

Сурхондарёда 7 килограмм келадиган шолғом етиштирилди

Шолғомнинг катталиги бир қучоқ келади. Деҳқон буни қандай етиштирганини айтиб берди.

Ўзбекистон нефть ва газ конларига тегишли эксклюзив ҳуқуқни Россияга берганми?

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов блогер ва жамоатчилик вакилларига ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан тушунтириш берди. Аввалроқ, Озодлик радиосининг Ўзбекистоннинг энергетика соҳаси бўйича суриштируви эълон қилинганди.

Бухородаги дўконларнинг биридан сотиб олинган "буханка" нондан сичқон ахлати чиқди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги яроқсиз нонлар юзасидан расмий изоҳ берди. Жорий йилнинг 4 февраль куни Бухоро вилоятидаги «Мега маркет» супермаркетидан фуқаро маҳсулотлар 3 та буханка нон сотиб олади.

Сурхондарёда наркотик модда савдоси билан шуғулланган фуқаро 14 йилга қамалди

У 2 кг "опий"ни 40 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган. Аввалроқ ДХХ томонидан Сурхондарёда фуқаро 2 кг «опий» билан қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент вилоятида қиз бола "профил" очиб, товламачилик қилган йигит ушланди

22 ёшли йигит интернет орқали ўзини қиз бола кўрсатиб, АҚШда яшовчи ўзбек билан танишади ҳамда уни шантаж қилиш билан қўрқитиб, $28 минг талаб қилади. Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятининг Узун туманида туғилган ҳозирда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи, 22 ёшли фуқаро ғаразли ниятда интернет орқали аёл кишининг расми ва исмини қўйиб, саҳифа очган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.