Конор Макгрегор: «Навбатдаги жангим баҳорда бўлиб ўтади»

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) қачон октагонга қайтмоқчилигини айтиб ўтди.Ирландиялик спортчи 2024 йилнинг баҳорида жанг ўтказмоқчилигини маълум қилди.

Фото: Xabar.uzНью-Йоркдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Ҳодиса бугун, 11 декабрь куни Тошкент вақти билан 07:35 да HY102 Нью-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлди.

Жаҳон банки Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операцияни маъқуллади

Операция доирасида банк ҳукуматга махсус имтиёзли шартлар асосида $800 млн миқдорида кредитлар шаклида молиявий ёрдам беради. Жаҳон банкининг янги операцияси ҳукумат кун тартибидаги асосий устувор вазифалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, темир йўл, кимё саноати ва энергетика каби муҳим тармоқларда давлат назоратини камайтиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Фарғонада уйида жанговар қурол ва ўқ-дориларни сақлаб келган шахс қўлга олинди

Вилоятда гуруҳбозликка алоқадор 25 нафардан ортиқ шахслар ушланди. Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 50 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.

Конкур бўйича «Uzbekistan Global Tour 2023» турнирининг 10-босқичи ортда қолди

Конкур бўйича «Uzbekistan Global Tour 2023» турнирининг 10-босқичи ортда қолди. «Universal Horses Stable» от спорти клуби мезбонлик қилаётган бу галги беллашувлар ҳам қизиқарли курашларга бой бўлди.

Бокс. Саиджамшид Жафаров жаҳон чемпионини мағлуб этди (видео)

Аввалроқ хабар берганимиздек, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида дунёнинг энг кучли боксчилари ўртасида “IBA чемпионлар кечаси” ташкил этилди. Этиборлиси,унда вакилимиз Саиджамшид Жафаров ҳам иштирок этиб, 6 раунд якунига кўра, япониялик Осиё ўйинлари ва Жаҳон чемпиони Куинсе Оказавани мағлубиятга учратди.

Доҳа Гран-При: Муҳаммадқодир Тоштемиров мусобақани кучли ўнликда якунлади!

Бундан бироз аввал Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича халқаро Гран-При турнирида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида баҳслар ўз якунига етди.Унда «B» гуруҳида кураш олиб борган ҳамюртимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда 135 кг, силтаб кўтаришда 160 кг, икки кураш якунига кўра эса 295 кг натижа билан 9-ўринни эгаллади.

2024 йил спорт ишқибозларини зериктириб қўймайди

2024 йил миллий терма жамоалар иштирокидаги қитъа мусобақалари: - Осиё кубоги: 12 январь - 10 февраль, Қатар - Африка миллатлар кубоги: 13 январь - 11 февраль, Кот-д’Ивуар - Евро: 14 июнь - 14 июль, Германия - Океания миллатлар кубоги: 15-30 июнь, Вануату - Копа Америка: 20 июнь - 14 июль, АҚШ

Дилором Турдиқулова Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади

Халқаро қиличбозлик федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, улар орасида ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Дилором Турдиқулова ҳам бор.

Шахматчиларимиз Барселонадаги турнирда муваффақиятли иштирок этишди

Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтказилган «El-Lobregat Open» турнири тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.Маросимда «А» ва «B» гуруҳида ғолибликни қўлга киритган шахматчилар ва меҳмонлар иштирок этди.

Тошкент халқаро аэропорти кенг кўламли реконструкциядан кейин қандай кўринишга эга бўлади – фото, видео

Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропортини реконструкция қилингандан кейин қандай кўринишга эга бўлишини эълон қилди. Тошкент халқаро аэропортида кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга махсус имтиёзли шартларда 800 миллион доллар кредит ажратади

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операцияни маъқуллади. Бу ҳақда Банк Матбуот хизмати хабар берди.

Зайнаб Дайибекова Франциядаги гран-прида медаллар учун курашни давом эттирмоқда

Франциянинг Орлеан шаҳрида қиличбозлик бўйича Гран-при мусобақаси давом этмоқда. Айни пайтга келиб, дастлабки саралаш босқичи ортда қолди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатида Хоразм вилояти пешқадам бўлди

«Юнусобод спорт мажмуаси» мезбонлик қилган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифасидаги спортчилар ғолиблик учун беллашишди.

Майкл Баффер замонамизнинг энг яхши боксчилари ким эканлигини айтди

Майкл Баффер кимни замонамизнинг энг яхши боксчиси деб билишини айтди. “Ҳақиқатан ҳам жуда яхши боксчилар бор.

Тошкентда қимор ўйинларини ташкил қилган шахс қамалди

ДХХ Сергелида бир гуруҳ қиморбозларни қўлга олди. ДХХ тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган чойхонада қимор ўйнаётган бир гуруҳ шахсларни қўлга олди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга махсус имтиёзли шартларда 800 миллион доллар кредит ажратади

Бу маблағлар энергетика ривожланишини қўллаб-қувватлаш, ёрдамга муҳтож фуқароларга суд ишларида бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва бошқа ишларга сарфланади. Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операцияни маъқуллади.

Тошкент ва водий ҳамда яна бир қатор поезд қатновлари жадвали ўзгарди — рўйхат

Тошкент ва Андижон, Қарши, Термиз ҳамда Сариосиё ўртасидаги поезд қатновлари жадвали янгиланди. "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, 2023 йилнинг 10 декабрь кунидан бошлаб қуйидаги маҳаллий йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилди: — 60-сонли "Тошкент - Андижон" йўналиши: Тошкент 7:54 - Андижон 13:48 — 59-сонли "Андижон - Тошкент" йўналиши: Андижон 15:55 - Тошкент 21:50 — 62-сонли "Тошкент - Андижон" йўналиши: Тошкент 17:20 - Андижон 23:20 — 61-сонли "Андижон - Тошкент" йўналиши: Андижон 6:11 - Тошкент 12:22 — 64-сонли "Тошкент - Андижон" йўналиши: Тошкент 17:20 — Андижон 0:03 — 63-сонли "Андижон - Тошкент" йўналиши: Андижон 5:28 - Тошкент 12:22 — 92-сонли "Тошкент - Андижон" йўналиши: Тошкент 17:20 - Андижон 0:03 — 91-сонли "Андижон - Тошкент" йўналиши: Андижон 16:23 - Тошкент 23:30 — 94-сонли "Тошкент - Андижон" йўналиши: Тошкент 6:07 - Андижон 13:17 — 93-сонли "Андижон - Тошкент" йўналиши Андижон 16:23 - Тошкент 23:30 — 96-сонли "Тошкент - Андижон" йўналиши: Тошкент 10:25 - Андижон 17:33 — 95-сонли "Андижон - Тошкент" йўналиши: Андижон 16:23 - Тошкент 23:30 — 4-сонли "Тошкент - Қарши" йўналиши: Тошкент 19:30 - Қарши 0:52 — 3-сонли "Қарши - Тошкент" йўналиши: Қарши 6:32 - Тошкент 12:29 — 16-сонли "Тошкент - Қарши" йўналиши: Тошкент 9:00 - Қарши 14:32 — 15-сонли "Қарши - Тошкент" йўналиши: Қарши 16:10 - Тошкент 22:50 — 80-сонли "Тошкент - Термиз" йўналиши: Тошкент 19:37 - Термиз 9:23 — 79-сонли "Термиз - Тошкент" йўналиши: Термиз 18:00 - Тошкент 9:05 — 82-сонли "Тошкент - Сариосиё" йўналиши: Тошкент 21:40 - Сариосиё 12:08 — 81-сонли "Сариосиё - Тошкент" йўналиши: Сариосиё 19:13 - Тошкент 11:47.

Ўзбекистондаги барча “метан заправкаларга” чеклов қўйилди

Чекловга аҳоли истеъмолчилари ҳамда ижтимоий объектларни табиий газ билан доимий таъминлаш сабаб бўлган. Ўзбекистондаги барча метан заправкаларга соат 6:00 дан 15:00 га қадар чеклов киритилди.

Ўзбекистон халқаро аэропортларида қолдирилган парвозлар маълум қилинди

Туман сабаб тўртта рейс қолдирилди. Биттаси муқобил аэродромга қўнди.

Андижонда тадбирда ёш болалар юпун ҳолда рақсга туширилди — видео

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.   Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Бўстон туманида кўнгил очар тадбирда боғча ва мактаб ўқувчилари совуқда юпун ҳолда рақсга туширилгани акс этган видео тарқалди.

Аёллар кураши бўйича энг кучлилар аниқланди

Тошкентда спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида аёллар кураши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

МГ “Ҳумо” аренада юзага келган тартибсизликдан хулоса чиқариб, машғулотлар бошлади — видео

Jah Khalib концерти олдидан юзага келган тартибсизликдан сўнг, Миллий гвардия шундай ҳолатларни бартараф қилиш бўйича машғулотлар ўтказишни бошлади.   Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги “Ҳумо” арена мажмуаси олдида Миллий гвардия ходимлари фуқаролар билан машғулот ўтказаётгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент халқаро аэропортида эстакадага чиқиш чекланади

Шунингдек, аэропортнинг учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши ҳам вақтинча чекланади. Тошкент халқаро аэропортида кенг кўламли реконструкция ишлари муносабати билан 8 декабрь соат 12:00 дан бошлаб аэропортдаги йўл ўтказгичга (эстакада) чиқиш чекланади.

Қалин туман Ўзбекистондаги бир қанча аэропортлар фаолиятини чеклаб қўйди

Туман туфайли кўришнинг ёмонлашуви Фарғона ва Наманган аэропортларини чеклаб қўйди. Фаолияти вақтинча чекланган Самарқанд аэропорти рейсларни қабул қила бошлади.

Тошкент вилоятида 800 мингдан ортиқ пиротехника воситалари аниқланди

Умумий қиймати қарийб 360 млн сўм бўлган пиротехника воситалари муомаладан олинди. Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, Оҳангарон туманида Водий-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси ҳудудий ИИБ, ДХХ ва Божхона ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда текширилган.  Натижада, дарахт кўчатлари остига беркитилган ҳолатда, картон қутиларга жойлаштирилган қиймати 144 млн сўм бўлган пиротехника воситалари борлиги аниқланган ва далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Оғир атлетика. Достон Ёқубов Доҳа Гран-Прида муносиб иштирок этди

Бундан бироз аввал Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтаётган халқаро Гран-При турнирида эркаклар ўртасида ҳамюртимиз Достон Ёқубов -73 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этди. «А» гуруҳида кураш олиб борган вакилимиз даст кўтаришда 145 кг натижа билан 8-ўринни, силтаб кўтаришда 182 кг натижа билан 4-ўринни, икки кураш якунига кўра эса 327 кг натижа билан 6-ўринни эгаллади.

Қорақалпоғистон ва иккита вилоятда метан "газ заправкаларга" чекловлар ўрнатилди

Тошкентда ҳам қатор "заправкалар"да чекловлар мавжуд. Ўзбекистоннинг иккита вилоятида ва Қорақалпоғистонда расман газ қуйиш шохобчаларига чеклов ўрнатилди.

Тожикистон–Ўзбекистон чегарасида 71 килограммдан ортиқ героин қўлга олинди — видео

"Фотеҳобод" чегара постидан ўтаётган юк машинаси ичидан 71 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда топилди.   Ўзбекистоннинг Тошкент ва Тожикистоннинг Суғд вилоятларини боғлайдиган "Фотеҳобод-Ойбек" чегара постида 71 кг героин тўхтатиб қолинди.

Тошкентда пиёдани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси қамалди

51 ёшли пиёда йўловчи автобус уриб кетиши оқибатида вафот этганди. Мазкур иш судда кўрилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.