Шунингдек, деворлари бузилиб кетган. Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари ўрнатилган максимал тезликнинг пасайиши ўлим даражасига қандай таъсир қилишини таҳлил қилди. Ўзбекистонда тезликни соатига 10 кмга камайтириш орқали 614 нафар инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин дея, прогноз қилди Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари.
ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда қурилиши тугалланмаган уйлардан батареялар ва қозонларни ўғирлаган жиноятчилар фаолиятига чек қўйилган. 3 январь куни Сергели тумани ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига қурилиши тугалланмаган уйлардан батареялар ва газ қозонларининг йўқолгани тўғрисида шикоят келиб тушган.
Сергели ва Янгиҳаёт туманидаги айрим ҳудудларда метро қурилиши сабабли ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади. Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманидаги айрим ҳудудлар метро қурилиши сабабли 13 февраль куни соат 09:00 дан 20:00 гача вақтинча сув таъминотидан узилади.
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати якунига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.
Қурилиш вазирлиги маълумотига кўра, уй 2020 йилда авария ҳолатида дебайтилган, аммо ҳозирги кунга қадар одамлар у ерда яшашни давом эттирмоқда. 2017 йилда Тошкентда қурилган кўп қаватли уйнинг деворлари ёрилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
7-11 февраль кунлари Венгриянинг Дебрецен шаҳрида Иштван Бочкаи хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медаль қўлга киритди:Олтин: -54 кг: Ойбек ЖўраевКумуш: -51 кг: Зиёвуддин Алижонов-80 кг: Тўрабек ХабибуллаевБронза: -57 кг: Самандар Холмуродов-63,5 кг: Айдос Тагайбаев-80 кг: Раҳматилло Бойматов.
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги қитъа биринчилигининг иккинчи кун дастури якунланди. Қувонарлиси, бугун ҳам Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.
Интернетда 9 баллгача ер силкиниши мумкин бўлган энг хавфли ҳудудлар, дея Тошкентнинг бир нечта туманлари кўрсатилиб, хабарлар тарқатилганди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда Рихтер шкаласи бўйича 9 магнитудалик зилзилалар бўлиши мумкин бўлган ҳудудлар харитаси акс этган фотосурат тарқалди.
Маълум бўлишича, 4 нафар шахс автобус бекатларида жойлашган аппаратларни бузиб, ичидаги қарийб 65 млн сўм пулларни ўмарган. Юнусобод туманида 4 нафар шахс олдиндан тил бириктириб, Paynet аппаратини тунашди.
Инсоният тарихида жамият тараққиёти бир текис кечмаган. Жамиятда юз бераётган ижтимоий-тарихий ҳодисаларга турлича муносабатда ёндашиш натижасида инсонларнинг дунёқараши, турмуш тарзи, менталитети шаклланиши баробарида, миллий қадриятлар ҳам такомиллаша борган.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Воронина Қозоғистонда ўтаётган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида терма жамоамизнинг биринчи олтин медалига муаллифлик қилди. Бешкураш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз 4386 очко тўплашга эришди ва рақибларини анча ортда қолдирди.
Венгриянинг Дебрецен шаҳрида Иштван Бочкаи халқаро хотира турнири ўз якунига етиб бормоқда.Бугун мусобақада ярим финал жанглари ўтказилди.
12 ёшли қизни зўрлаган ва ўлдирган қотилнинг акаси биринчи интервью берган.
Ўтган йили Экологик назорат инспекцияси томонидан экология соҳасида 45 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар, жумладан, 4,6 мингтаси дарахтларни ноқонуний кесиш, 116 таси браконьерлик ҳолатлари аниқланган. Экологик назорат инспекцияси томонидан 2022 йилда 45 300 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга жами 40,0 млрд.сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарар суммалари ҳисобланди.
Жорий йил 1 майдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида онлайн видео камералар ўрнатилади. Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
Улар массаж ниқоби остида мижозларга интим хизмат кўрсатган. Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ИИО ходимлари томонидан тунда фаолият кўрсатаётган масканларда тезкор тадбир ўтказилди.
Томонлар 10 февралдан бошлаб Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлининг ишини қайта тиклашга келишиб олишди. Жорий йилнинг 8-10 февраль кунлари Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтуррахмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати.
Зилзиладан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистондан Туркияга борган қутқарувчилар бажарилаётган қидирув-қутқарув ишлари ҳақида гапириб беришди. Туркиядаги содир бўлган кучли зилзила оқибатида бинолар қулаб, минглар одамлар вафот этмоқда.
2023 йилда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатларида АҚШ терма жамоаси иштирок этмаслиги мумкин. Эслатиб ўтамиз, эркаклар ўртасида мусобақа Тошкентда ўтказилса, аёллар ўртасидаги турнирга Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳри мезбонлик қилади.
Бу маблағнинг ярмини ташаббусли бюджетнинг 1-мавсумига ажратиш кўзда тутилмоқда. 2023 йилги туман ва шаҳар бюджетларида ташаббусли бюджет учун жами 2 трлн сўм маблағ ажратилади.
«Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропининг ножўя таъсири сабабли болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди.Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКда жуда кўп миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар ҳамда бюджет маблағларининг сарф қилинишида белгиланган талабларнинг қўпол равишда бузилганлик ҳолатларини аниқлади.
У ва унинг бир нечта жиноий шериклари "Док-1 Макс" иши юзасидан айбдор деб гумон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК директори ҳибсга олинди.
Маълум бўлишича, уларнинг Россияга кириши тақиқлангани сабаб чегарадан ноқонуний ўтмоқчи бўлишган. 2023 йил 4 февраль куни Ақтўбе вилоятида чегара хизмати томонидан Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинган 4 нафар хорижлик қўлга олинди.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) ва IBF йўналишида мажбурий даъвогар Марлон Тапалес (36-3, 19 КО) ўзаро жанг қилади. Ушбу жанг 8 апрель куни АҚШнинг Техас штати Сан Антонио шаҳрида бўлиб ўтади.
Тошкент ҳаво сифати энг ёмон бўлган дунёдаги топ-20 та шаҳарлар орасидан жой олди. Тошкентда ҳаво сифатининг ёмонлиги аҳоли соғлигига бир йилда 503 та сигарет чекилгандек таъсир қилади.
Улар 14 нафар фуқарони алдаб, Испания ва Мексика орқали жўнатишни ваъда қилган. Самарқандда Америкага ноқонуний юбормоқчи бўлган яна бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди.
Қор кўчкиси хавфи туфайли Қамчиқ довони вақтинча ёпилган. "Қамчиқ" довонидан фуқароларни олиб ўтиш учун махсус поездлар ҳаракати йўлга қўйилади "Қамчиқ" довонида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли бугун, 9 февраль куни соат 13:30 дан А-373 Халқаро автомобиль йўли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.
Чирчиқда талончилик қилган жиноий гуруҳ аъзолари ушланган.
Қўшни давлат фуқаролари махсус рейс билан Тошкент орқали ватанига қайтишади. Жорий йилнинг 9 февраль куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Қирғизистоннинг Туркиядаги хорижий ваколатхоналари олти нафар қирғизистонликларни Газиантеп шаҳридан эвакуация қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.