Вазирлар Маҳкамасининг “2023 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 2023 йилда суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан, жами 2 млн 565 минг тонна буғдой, жумладан: 1 млн 283 минг тонна товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 240 минг 450 тонна уруғлик буғдой Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинади; 1 млн 41,55 минг тонна товар буғдой буғдой етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдолари орқали сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинча сақлашга қабул қилинади.
Ўқитувчи аввал 9-синф ўқувчисини бир шапалоқ урган. Кейин, ўқувчининг юқори синфдаги акаси келиб, ўқитувчини калтаклаган.
Қонунчилик палатаси депутатлари Азиз Абдуҳакимов номзодини экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқуллади.Азиз Абдуҳакимов экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқулланди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса тафсилотини маълум қилди. ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, кеча, 9 июнь куни 14 ёшли бола Олмалиқ шаҳар Тўмарис кўчаси бўйлаб велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўл четига ўрнатилган бетон электр таянчига урилган ва таянчдаги тешикка боши кириб қолган.
8 июнь куни Душанбе шаҳрида «Имом Аъзам» номидаги жомеъ масжиди очилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
У қизнинг фото ва видеоларини тарқатмаслик учун 1,5 млн сўм талаб қилган. ИИВ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Термиз тумани “Қорахон” маҳалласида яшовчи О.Х.
Миробод, Яшнобод ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудлари бир кун электр таъминотидан узилади. Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида бугун, 10 июнь куни айрим туманларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловини кузатиш учун миссиясини очди. Экспертлар сайловнинг халқаро стандартлар ва миллий қонунчиликка мувофиқлигини баҳолайди.
Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги ўтказилаётган нуфузли «Norway Chess» турнири якунига етди. Кеча спортчилар сўнгги 9-тур баҳсларини ўтказишди.
Италия пойтахтида старт олган таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Бугун баҳсларда иштирок этган икки вакилимиз медалларга сазовор бўлишди.
Фуқаро тоби қочиб, ерга йиқилганидан сўнг, 22 дақиқа ўтиб, тез тиббий ёрдам етиб келган. Бош прокуратура матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, 2023 йил 7 июнь куни Испания фуқароси 1958 йилда туғилган Амез Перез Антонио Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган Ҳақиқат кўчасини айланиб, тарихий буюмлар савдо растаси олдида савдолашиб турган вақтида тўсатдан хушидан кетган ва воқеа жойида вафот этган.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шаклини (намунасини) тасдиқлади. Ҳар бир туман ва шаҳарда иккитадан ортиқ участкада видеотрансляция қилиш режалаштирилмоқда.
Бироз олдин юртимизнинг нуфузли олийгоҳлари қаторида турувчи Чирчиқ давлат педагогика университетида ушбу олийгоҳ ректори ҳамда спортчи талабалар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда спорт соҳасида халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган талабаларнинг эришган натижалари сарҳисоб қилинди ҳамда улар муносиб тақдирланди.
Андижонда даҳшатли воқеа юз берган. Эгасига қайтариб бермаслик учун эркак тўтиқушнинг бошини узиб ташлаган.
23 ёшли йигит ва 21 ёшли қизнинг вафоти юзасидан текширув ҳаракатлари бошланган. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги меҳмонхонада йигит ва қиз вафот этди.
Кундан кунга Самарқанд сайёҳлик маркази нафақат маҳаллий сайёҳларнинг, балки чет эллик туризм иштиёқмандларининг ҳам эътиборини тортиб келмоқда. Euronews телеканали мухбири марказ меҳмонхоналарида дам олиш ва туризм бўйича таклифлар ҳақида гапириб, ушбу замонавий мажмуанинг яна бир афзаллигини очиб берди.
Клиника лицензиясиз тиббий фаолият олиб боргани аниқланди. “INTERMED INNOVATION” МЧЖ томонидан Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида жойлашган 3-сон оилавий поликлиника биносида лицензиясиз тиббий фаолият олиб борилгани аниқланди.
Шавкат Мирзиёев Миланда Ломбардия губернатори билан учрашиб, қўшма савдо ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш, Самарқандда инвестицион форум ўтказиш ва ҳамкорлик дастурини тез фурсатда тайёрлаш каби масалаларни муҳокама қилди.Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг иккинчи кунида Милан шаҳрида Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Қатар бош вазири ўринбосари — мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия билан музокара ўтказди. Шунингдек, улар Чирчиқ шаҳридаги тўқимачилик корхонаси ва зирҳли танк техникаларини таъмирлаш заводида бўлди.
Остона халқаро форумида иштирок этган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Марказий Осиёда ҳамкорлик янги босқичга ўтганини қайд этди. Шунингдек, иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурсларнинг етишмаслиги каби муаммоларни санаб, ҳамкорлар ва инвесторларни Орол муаммосига эътибор қаратишга чақирди.
Эндиликда уларни Ёшлар ишлари агентлигидан сўнг ФВВ тақдирлаган. Жорий йилнинг 1 июнь куни Самарқандда мактабнинг 4 нафар 11-синф ўқувчилари 4-қават деразасидан тушиб кетган ёш қизалоқни қутқариб қолган.
Умида Омонова 5−12 июнь кунлари Батуми (Грузия) шаҳрида тезкор шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо WT бўйича Гран-При мусобақаси старт олади. Турнирнинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси сафида Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби Улуғбек Рашитов ҳамда жаҳон чемпионатларининг уч карра совриндори Никита Рафалович иштирок этишади.
Кападокия, мўъжизакор табиий гўзаллиги ва тарихий объектлари билан сайёҳларни ўзига тортадиган Туркиянинг энг жозибали минтақаларидан биридир. Бу “эртаклар шаҳри” ўзининг ғорда жойлашган меҳмонхоналари, ранг-баранг ҳаво шарлари, минг йиллик узумчилик ва кулолчилик мерослари билан ҳар мавсумда ўзига хос тажрибаларни тақдим этади.
Шавкат Мирзиёев Римда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) раҳбари Цюй Дунъюй билан учрашди. Томонлар 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни муҳокама қилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2023-йилнинг биринчи чорагида савдо шериклари бўлган мамлакатларнинг валюталари курси ўзгариши Ўзбекистоннинг ташқи рақобатбардошлигига қандай таъсир кўрсатганини баҳолади. Рақобатбардошлик – бу товарларнинг ташқи савдо шериклари товарлари билан таққослангандаги жозибадорлик даражаси.
Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги ўтказилаётган нуфузли «Norway Chess» турнири якунланишига бир тур қолди. Кеча спортчилар 8-тур баҳсларини ўтказишди.
Ўзбекистон президенти ва Италия Вазирлар Кенгаши раиси Римда Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида 11 та ҳужжат имзоланди.
Маълумотларга кўра, марҳум 24 ёш бўлган. Воқеадан сўнг, шаҳардаги пляжлар ёпилгани айтилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелла Римдаги музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, гуманитар алоқаларни ривожлантириш, Афғонистондаги вазият ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.Римдаги Квиринал саройида 8 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелланинг музокаралари бўлиб ўтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.