Ўзбекистон мусулмонлари идораси жума табриклари ва Қуръон оятларини тарқатиш тақиқлангани ва жавобгарликка тортилиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. "Жума табриги", "Қуръони карим оятлари", "Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари", Ўзбекистон уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилмоқда.
Улар автомашиналарининг ойналарини рухсатномасиз қорайтириб, ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган. Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг очиқ суд мажлисида 1987 йилда туғилган блогер А.А., 1996 йилда туғилган "Nasaf News" веб-сайти раҳбари У.К.
Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар қатнашмоқда.
Туман ҳокимлиги бу маълумотга изоҳ бериб, ходимларга мукофот сифатида 306 миллион ажратилишини тушунтирди. Мирзо Улуғбек тумани ҳокими томонидан ўтган йилги бюджетдан қолган 300 миллион сўмдан ортиқ маблағни ҳокимлик ва халқ депутатлари туман Кенгаши ходимларига мукофот сифатида ўтказишни назарда тутувчи қарор имзолангани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Олий Мажлис Сенати 1 июнь куни чақирадиган ялпи мажлисида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқади. Парламент қуйи палатаси бу қонунни октябрь ойида қабул қилган.
Ер ости ва ер усти шифобахш минерал булоқлар каби сув ресурсларидан даволаш воситаси сифатида фойдаланиш Термализм деб аталади. Термализм Европада қадим замонлардан то ҳозирги кунгача кенг қўлланилган амалиётдир.
Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнири бошланди. Шахматчилар кеча блиц йўналишида ўз омадларини синаб кўришди.
Йигит қилгани жинояти сабаб ИИБ биносига олиб келинган. Аммо, у 4-қаватдан сакраган.
Бокуда старт олган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли бошланди. Илк куннинг ўзидаёқ терма жамоамиз бронза медалига сазовор бўлди.
Йиғилишда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги, "МЖтКга ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги, “Давлат божи тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва яна бир қатор қонунлар кўриб чиқилади. Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлиси 2023 йилнинг 1 июнь куни чақирилади.
Айтилишича, 2012 йилда туғилган қиз эркакнинг қўшниси бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Президентликка номзод Улуғбек Иноятов ўз дастурини эълон қилиб, унда солиққа тортиш бўйича бир қатор таклифларни берди. Бугун, 29 май куни Тошкент шаҳрида Халқ демократик партиясининг XIII қурултойида Ўзбекистон президентлигига номзоднинг дастури тасдиқланди.
Йўловчи самолёт бортида маст ҳолатда экипаж билан жанжаллашган. "Санкт-Петербург - Тошкент" йўналиши бўйича самолёт бортида маст ҳолда экипаж билан жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган йўловчи фуқаро С.Р.га нисбатан чора кўрилди.
«Адолат» СДПдан президентлик сайлови учун Робахон Маҳмудова номзод сифатида тасдиқланди. Унинг сайловолди дастурида «Ижтимоий давлат-2030» дастурини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ва бошқалар кўзда тутилган.
Бугун Норвегиянинг Ставангер шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Norway Chess" турнири бошланади. Мукофот жамғармаси 2 500 000 норвегия кронасини (тахминан 225 минг АҚШ доллари) ташкил этувчи мазкур турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.
Хотин-қизлар ўртасида социологик тадқиқот ўтказилди. Унда аёллар бахтли бўлиш, ажримлар ва турмуш қуриш ҳақидаги саволларга жавоб беришган.
Туман ҳокимлиги саховатпеша отахонга миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома топширган. Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Гуматак қишлоғи аҳолиси, айниқса, мактаб ўқувчилари тоғли ҳудуддаги сойга баҳор фасли сел келганда қишлоқ марказига қатнашда жиддий қийинчиликларга дуч келаётган эди.
Улуғбек Иноятов президентлик сайловларида ХДПдан номзод сифатида тасдиқланди. Партия қурултойида номзоднинг қиммат мол-мулк учун солиқ жорий этиш, судлов ҳайъати институтини ташкил қилиш ва бошқаларни назарда тутувчи дастури ҳам тасдиқланди.
Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов Таэквондо бўйича Бокуда старт олган жаҳон чемпионатидаги илк жангини ўтказди. Малавилик Жозеф Фирига қарши даянга чиққан ҳамюртимиз икки раундни муддатидан аввал якунлаб, катта қийинчиликсиз кейинги даврага йўл олди.
Москва шаҳрида конкур бўйича “Бит Ривер” турнири ўз ниҳоясига етди. 26-28-май кунлари учинчи бор ўтказилган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этишди.
«Халқаро маданият куни» муносабати билан Жанубий Кореянинг Ёжу шаҳрида «Маданиятлар хилма-хиллиги» фестивали бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА Фестивалда ушбу мамлакатдаги дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар, ижтимоий, маданий ва ижодий ташкилотлар, етакчи туристик компаниялар вакиллари иштирок этди. Юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, шунингдек ўзбек халқининг бой маданиятини намойиш қилиш мақсадида Сеулдаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси мазкур тадбир ташкилотчилари қаторида иштирок этди.
Финляндия ва Латвия мезбонлигида ўтган хоккей бўйича Жаҳон чемпионати якунланди.Финалда Канада терма жамоаси Германия устидан ғалаба қозониб (5:2), ўз тарихида 28 марта чемпионга айланди.
Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати бошланади. Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида -68 кг, аёлларда эса -57 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Фестиваль ташкилотчиларининг сўзларига кўра, дунёнинг бошқа мамлакатлари қатори Ҳиндистонда ҳам цирк жуда машҳур ва оммабоп. Бироқ кўнгилочар тармоқнинг бошқа турлари ва рақамли соҳанинг жадал ривож топаётгани, шунингдек, коронавирус пандемияси билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазият ушбу санъат турининг ҳолатига таъсир кўрсатди.
Вилоят ИИБ ходимлар нега бундай қилишганига изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманганда ИИБ ходимлари икки нафар фуқаронинг қўлига кишан тақиб, олиб кетишаётгани акс этган видео тарқалди.
Эртага баҳорги-ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича сув ўтказгич тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилмоқда. 2023 йил баҳорги-ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан сув босимининг пасайиши ва вақтинча бўлмаслик ҳолати кузатилади.
Қиз сувга тушиб кетган пайт йигит уни қутармоқчи бўлиб, сувга тушган. Қиз қутқарилган аммо, 20 яшар йигит чўкиб кетган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни сайловдаги «ишончли, тарихий ғалаба» билан табриклади. Овозларни санаш ҳали якунига етгани йўқ, дастлабки маълумотларга кўра, Туркиянинг амалдаги раҳбари ғалаба қозонган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми (АҚШ доллари): Қорақалпоғистон Р. – 158,3 млн; Андижон вилояти – 1,6 млрд; Бухоро вилояти – 445,4 млн; Жиззах вилояти – 373,5 млн; Қашқадарё вилояти – 179 млн; Навоий вилояти – 376 млн; Наманган вилояти – 414 млн; Самарқанд вилояти – 796 млн; Сурхондарё вилояти – 103 млн; Сирдарё вилояти – 286 млн; Тошкент вилояти – 1,9 млрд; Фарғона вилояти – 571,4 млн; Хоразм вилояти – 276 млн; Тошкент шаҳри – 7,7 млрд.
Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз якунига етди. Мусобақада эркаклар ва аёллар таркиби билан қатнашган терма жамоамиз умумий ҳисобда 12 та медалга сазовор бўлишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.