Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) кенгаши 21 февраль кунги йиғилишда Россия шахмат федерациясининг (РШФ) Осиё шахмат федерациясига (ACF) қўшилиш борасидаги сўровини қабул қилди.Қайд этилишича, Осиё шахмат федерациясининг 28 февраль куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган Бош Ассамблея йиғилишида ушбу масала юзасидан қарор қабул қилинади.
Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази кибержиноятлар статистик маълумотларини тақдим қилди ва фирибгарлардан ҳимояланишнинг энг яхши усуллари бўйича танлов эълон қилди. Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноят турлари бўйича статистик маълумотларни тақдим этди.
ИИВ ҳолат юзасидан UzNews.uz'га маълумот берди. Бугун, 22 февраль куни блогер Абдуқодир Мўминов терговда сўроқ қилинаётган вақтда вафот этгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилаётган Бугун «Странжа» мусобақасида бугун 9 нафар ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилади. Улар орасида Токио Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам бугун мусобақадаги иштирокини бошлайди.
Тошкентдаги мактаблардан бирининг ҳудудида болани мажбурлаб ушлаб турган эркак жазодан қутилиши мумкин.
Мирзоҳид Қодиров Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропи воқеалари ортидан ишдан олинган Сардор Кариев ўрнини эгаллади.
Самолётлар январь ойида 5 та давлатдан импорт қилинган. Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 633,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолёт импорт қилган.
У ўзини банк ходими дея таништириб, пластик карта эгасидан sms-хабарномани қўлга киритган. Талабa барча пулларни банкоматлар орқали ечиб олган.
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2023 мусобақасининг иккинчи кунги жанглари якунланди.21 февраль кунги баҳсларда 13 нафар ўзбекистонлик боксчи қатнашди.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун 5-тур доирасида германиялик Винсент Кеймерга қарши қора доналарда ўйнади.Ҳамюртимиз баҳснинг дебют қисмини яхши ўтказди ва ташаббусни аста-секин ўз томонига оғдира бошлади.
-71 кг вазн тоифасида кечган «дерби»да Саиджамшид Жаъфаров устун келди. Қолган ҳамюртларимиз ҳам катта устунлик билан кейинги даврага йўл олишди.
Бир неча кун олдин номаълум эркак мактаб боласини сабабсиз сўроқ қилиб, қўлидан тутиб тургани акс этган видео тарқалганди. Эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Қоҳирадаги музокараларда Ўзбекистон ва Миср раҳбарлари Исроил-Фаластин муаммоси, Россиянинг Украинага қарши уруши ва Эфиопиянинг тўғон қуриш режаларига тўхталди. Президентлар ушбу масалалар бўйича мамлакатлар позициялари бир-бирига мос келишини таъкидладилар.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби плей-офф босқичидан ўрин олган учинчи ўйинни ўтказди. Тошкентликлар "Горняк" клубига қарши учинч ўйинни сафарда ўтказишди.
Бекатда турган хавфсизлик ходими фуқарони тўхтатиб қолган. Тошкент метрополитенининг "Пахтакор" бекатида ўзини поезд остига ташлашга уринган шахс тўхтатиб қолинди, дея хабар бермоқда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизмати.
Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» саройида Шавкат Мирзиёев ва Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси музокара ўтказди. Икки мамлакат газ-кимё, тўқимачилик, электротехника, заргарлик ва фармацевтика тармоқларида ҳамкорлик бўйича келишиб олди.
Парвозлар ҳар ҳафта пайшанба кунлари амалга оширилади. 2023 йилнинг 13 апрелидан бошлаб Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди.
Президент қарори билан Умид Мадаминов ва Аҳадбек Ҳайдаров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди. Шунингдек, Баҳром Шарипов Ипакчилик қўмитасига, Иброҳим Эргашев Ўсимликлар карантини агентлигига, Ҳусниддин Каримов Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига раҳбар бўлди.
Ўзбекистон Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун 50 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами жўнатди.21 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Юборилаётган инсонпарварлик юкига ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар киритилган. Бугун, 21 февраль куни президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратиш бўйича қарор қабул қилди.Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 21 февраль куни пойтахт ҳудудидан 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратиш бўйича қарорлар чиқарди.
Ал-Қувайт – Самарқанд – Ал-Қувайт йўналиши бўйича илк парвоз шу йилнинг 1 март куни амалга оширилади. Қувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Қувайт ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди, дея хабар бермоқда Uzbеkistan airports матбуот хизмати.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 21 февраль куни пойтахт ҳудудидан 7 та вилоят ҳокимлигига меҳмонхона қуриш ер ажратиш тўғрисида қарор чиқарди.
Бугун "Странжа" турнири доирасида бир-биридан қизиқарли жанглар кутиб турибди. Жумладан, -71 кг вазн тоифасида биринчи рақамли спортчи бўлиш учун рақобатлашаётган икки боксчимиз – Осиё ўйинлари ғолиби Иқболжон Холдоров ва 2 карра Осиё чемпиони Саиджамшид Жаъфаровни қуръа иккинчи босқичдаёқ ўзаро тўқнаш қилди.
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бошланди. Кеча 7 нафар ватандошимиз рингга кўтарилиб, улардан 5 нафари ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
Президент Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарларини, шунингдек, вазирлик ҳузуридаги идоралар раҳбарларини тайинлади.Президент Шавкат Мирзиёев 17 февралдаги қарори билан (ҳужжат нусхаси «Газета.uz»да мавжуд) Лазиз Қудратов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.
Президент Илҳом Норқулов, Эркин Рустамов, Адиз Бобоев, Анвар Каримов, Дилшод Султанов ва Гулнора Рахимовани Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирига ўринбосар этиб тайинлади. Омонулло Насритдинходжаев, Одилбек Исоқов ва яна бир қанча раҳбарлар молия вазири ўринбосарлари лавозимларини тарк этишди.
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бошланди. Куннинг 6 нафар ватандошимиз рингга кўтарилиб, улардан 4 анфари ғалабани қўлга киритди.
Ўзбекистонда ички орган сотса ёки сотиб олса бўладими? Кимлар донор бўлиши мумкин?
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) жаҳон чемпионатини бойкот қилаётган мамлакат спортчиларига молиявий ёрдам беришини маълум қилди. IBA бош котиби Жорж Еролимпос ушбу вазият юзасидан ўз муносабатини билдириб ўтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.