Ҳафта охирига бориб, Фарғона водийси вилоятларидаги газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиши кутилмоқда. Ҳафта охирига бориб Фарғона водийси вилоятларидаги (Андижон, Наманган ва Фарғона) газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиши кутилмоқда.
Бола олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йилнинг 14 февраль куни тахминан соат 16:00 ларда "Белтепа" маҳалласидаги йўлда ҳайдовчи 1968 йилда туғилган У.С.
Эртага Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олади. Маълум қилганимиздек, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоасидан фақатгина Гулноза Матниязова иштирок этади.
“Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш бўйича президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди.
Шунингдек, самолёт бортида чақалоқ йўл бешиги, ногиронлар аравачаси ва бошқа нарсаларни олишга рухсат берилади. Транспорт вазирлиги ҳаво транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлади. Ўзгартиришларга кўра, йўловчиларга қўл юкидан ташқари, самолёт бортида маълум шахсий буюмларни олиб киришга рухсат берилади.
Камомад, ўзлаштириш ва талон-тарож ҳолатлари бўйича ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовнинг маълум қилишича, 2022 йил мобайнида Жамият ҳамда унинг тизим ташкилотларида жами 68 та манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланиб, улардан 44 таси бартараф этилган, қолганлари жойлардаги “Одоб ахлоқ” комиссияларига кўриб чиқиш учун юборилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги жорий йил 1 январь ҳолатига кўра аҳоли сони ҳақида маълумот берди. Бугунги кунда Ўзбекистонда аҳолининг сони ва унинг ўсиш суръатлари узлуксиз равишда ортмоқда.
Кеча озодликда чиққан Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари ҳал қилинганига муносабат билдирди. Кеча, 14 февраль куни озодликқ чиққан Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев журналистларнинг саволларига жавоб бериб, собиқ президент Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари ҳал қилинганини тарихий ҳодиса деб атади. "Ўзбекистон билан чегара масаласини ҳал қилишга биринчи навбатда тўғри истак ва хоҳишлар туртки бўлган.
“Қазигурт” (“С.Нажимов”) ва “Атамекен” (“Сирдарё”) ўтказиш пунктлари реконструкция қилиниши сабабли пиёдалар, автобус, енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади. Жорий йилнинг 15 февраль кунидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости орқали фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Абдурашид Жўрабоев раҳбарлик қилаётган бош вазир котибиятига собиқ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков ўринбосар бўлди. 2021 йил ноябрда у Telegram ва бошқа интернет тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолияти чеклангани ортидан лавозимидан озод этилганди.
Маълум бўлишича, ушбу қалбаки хорижий валюталар Қозоғистондан олиб келинган. Давлат хавфсизлик хизматининг хабар қилишича, Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи, 1952 йилда туғилган, муқаддам судланган Ш.Э.
Аввалроқ, дунё шаҳарлари орасида ҳаво сифати бўйича тадқиқот натижалари эълон қилиниб, Тошкент унда ҳавоси энг ёмон бўлган топ-20 шаҳарлар орасидан жой олганди. Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди.
Бола туғилиши билан унга банк ҳисоб рақами очилади. Бола 18 киргунича ҳисоб рақамига пул ўтказиб турилади.
Хавфли ҳаракатларни содир этишга рухсат бергани учун ҳайдовчи жазоланди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғ йўлида ҳаракатланаётган автомобилдан қизлар ҳаракат вақтида таналарини ойнадан чиқариб олганлиги акс этган видеолар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Nexia 3 автомобилини Тошкент шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл фуқаро бошқараётган вақтида содир этилган. Йўловчиларни ҳаётини хавф остига қўйдириб, уларнинг тана қисмини транспорт воситасидан чиқаришига йўл қўйганлиги учун ҳайдовчига МжтКнинг 128-5-моддасига кўра, маъмурий баённома расмийлаштирилган. Қолаверса, ўрганишлар давомида транспорт воситасини муддатидан ўтган 5 та қоидабузарлик юзасидан ундирилмаган жарималар борлиги аниқланиб, автомобиль вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.
14 февральни аксарият инсонлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун сифатида, кимлардир эса "Севишганлар" куни сифатида билади. UzNews.uz мухбири айнан шу мавзуда аҳоли фикрларига юзланди.
2022/2023 ўқув йилида январь ойи учун магистратурага қабул натижалари тасдиқланди. Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан давлат олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига январь ойидаги қабул натижалари тасдиқланди.
Давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабарига кўра, Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 марти этиб белгиланди.
Россия ҳукуматининг тегишли қарори лойиҳаси Россия Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Ўзбекистонлик мигрантларни қурилиш объектларига жалб қилиш дастури 2021 йил октябрь ойида бошланган эди.
Ўзбекистон президенти БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига Отеулиев Азамат Абилкасимович тайинланди.Азамат Отеулиев Абилкасимович Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди.
Айни пайтда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш факти билан отчопар раҳбарияти алмаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Аввалроқ, ипподром'даги шахсий отхоналарнинг бирида отларга ёлланма ветеринария хизмати кўрсатилмагани ва етарли озуқа жамғарилмагани сабабли отлар нобуд бўлаётгани ҳақида хабар бергандик. Миллий гвардия хабарига кўра, отларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Боланинг онаси энагадан шубҳаланиб, хонага камера ўрнатган. Ҳолат камерага тушиб қолган.
Ўзбекистондаги янги биноларда ёриқлар кўпаймоқда.
18 февраль куни метро темир йўлларида техник ишларнинг сўнгги босқичи амалга оширилади. Тошкент метрополитени хабарига кўра, 2023 йил 18 февраль санасида метро темир йўлларида бажарилиши лозим бўлган техник ишларнинг сўнгги босқичини амалга ошириш мақсадида метрополитеннинг "ер усти ҳалқа йўли" йўналишида поездлар ҳаракати бир кун давомида тўхтатилади.
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди.
Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. У 2017−2020 йилларда Ўзбекистон маданият вазири лавозимида фаолият юритган.
Идиш-товоқ ва чойшаб сотаётган “гипнозчилар” Тошкент кўчаларида фаоллашмоқда. Уларнинг ҳийласи ва гаплари инсонни шу қадар чалғитадики, киши сифатсиз мол учун 500 доллар берганини ўзи ҳам билмай қолади.
Президент "Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати бошланишини маълум қилди. Президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинишича, бугунги кунда аҳолининг 56 фоизида ортиқча вазн, 30 фоизида сурункали касалликлар бор.
Президент бу йилдан ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг энг устувор вазифаси бўлишини маълум қилди. 13 февраль куни Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарларни қабул қилди.
Ўзбекистон ҳукумати департаментини бошқарган Акмал Жуманазаров энергетика вазири ўринбосари бўлди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Акмал Жуманазаров энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.