Якунига етиб бораётган йил ўзбек спорти учун улкан муваффақиятларга бой бўлди. Спортчиларимиз Осиё ва жаҳон чемпионатлари, комплекс мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, Ватанимизга ёруғ юз билан қайтишди.
Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Молия вазири Тимур Ишметов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди. Улар президентнинг маслаҳатчилари ўринбосари этиб тайинланди.
Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Бахтиёр Саидов ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан халқ таълими вазири лавозимидан кетди.
"Док-1 Макс" дорисини ишлаб чиқарган Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматованинг маълум қилишича, бугун, 30 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида шахматнинг блиц йўналишида жаҳон чемпионати баҳслари бошланди. Бугун эркаклар 12та тур баҳсларини ўтказишди.
“Док-1 Макс" сиропи бўйича Самарқандда таҳлилий ўрганиш ишлари олиб борилган. Натижада етти нафар ходим ишдан олинган.
Давлат раҳбари халқ таълими бўлимларини танқид қилди. Бугун, 29 декабрь президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ислоҳ қилишга бағишланган тадбирларда иштирок этмоқда.
Қайд этилишича, қурилишда белгиланган қоидаларга амал қилинмагани сабаб рама конструкциянинг тўсин қисмида бузилиш юзага келган. Бугун, 29 декабрь куни ижтимоий тармоқларнинг бирида Бухоро шаҳри Низомий кўчасидаги эндокринология шифохонаси ёнида 7 қаватли бино қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, айтилган манзилга ихтисослашган ташкилотлар мутахассислари етиб борган.
Президент 10 мингдан ортиқ мактабдан 842 тасининг бирорта битирувчиси олий ўқув юртига кира олмаганлиги, айрим фанларни қисқартириш кераклиги ҳақида гапирди. Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилди.
Ҳинд ҳукумати Ўзбекистондан вафот этган болалар ҳақида ҳисобот сўраган. Ҳиндистон ҳукумати Док-1 Макс дорисини ишлаб чиқарган Marion Biotech компаниясига қарши суриштирув бошлаган.
Икки АГТКШга табиий газ етказиб бериш тўхтатилди. Бугун Энергетика вазирлиги штаби томонидан ўтказилган тунги назорат тадбирларида Тошкент шаҳридаги айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (AГТКШ) ноқонуний фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.
Янги ўқув йилидан бошлаб 14 та мактабларда янги дарсликлар бўйича таълимни олиб бориш режалаштирилган. Бугун, 29 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Конгресс-холлда бошланғич синфлар учун жорий этилаётган янги авлод дарсликларининг тақдимоти билан танишмоқда. Қайд этилишича, янги авлод дарсликлари тақдимотида таништириладиган ўқув-методик комплекслар (ЎМК) асосини Танқидий фикрлаш, Жамоавий ишлаш, Ижодкорлик (Креативлик) ва Мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш (4К) тамойили ташкил этади.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари аралаш молиялаштиришнинг жаҳон тажрибаси ва бу йўналишда мамлакатимизда амалга ошрилаётган ишларни таҳлил қилди. Ўзбекистон 2015-йилдан буён БМТ томонидан илгари сурилган ва 2030-йилга қадар Глобал кун тартибида бўлган Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) ни амалга ошириб келмоқда.
Тошкент метрополитенининг Янги йил байрами вақтидаги иш тартиби тасдиқланди. Янги йил байрами кунлари Тошкент метрополитени ишлаш вақтини узайтирди.
У ҳаво кемаси бортида маст ҳолатда “Минск-Тошкент” йўналишида учиб келган. Жорий йилнинг 25 декабрь куни "Ислом Каримов" номидаги Тошкент халқаро аэропортига В-2755 рейс билан “Минск-Тошкент” йўналишида учиб келган, фуқаро Ғ.А.
Мактабдаги байрамда “шоу” кўрсатган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда мактаб ўқувчилари арча атрофида машинада ҳаракатлангани акс этгани видео тарқалди.
Энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатини Meta, Google ва Apple бошлаб беради. Солиқ қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 1 декабрь ҳолатига, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 40 та хорижий компания рўйхатга олинган.
Ўзбекистонлик икки машҳур боксчилар Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов 2023 йилда ўзаро жанг ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Эргашев ўз Instagram саҳифасида маълум қилган.
Янги йил байрами тантаналарини нишонлаш кунлари жамоат транспорти фаолияти тартиби маълум қилинди. Тошкент шаҳрида янги йил байрам тантаналарини нишонлаш кунларида жамоат транспорти фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилди.
“Ўзбекнефтгаз’’га қарашли АЁҚШларда АИ-92 ва АИ-95 маркали бензин нархи 500 сўмга арзонлади. “Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизматининг UzNews.uz’га хабар беришича, “Ўзбекнефтгаз" АЖ “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида, 2022 йилнинг 29 декабрь кунидан эътиборан АИ-92 маркали бензиннинг 1 литри учун 500 сўмга арзонлаштирилиб 9 000 сўмни ташкил этган бўлса, АИ-95 маркали бензин нархи ҳам 1 литри учун 500 сўмга арзонлаштирилиб 10 000 сўмдан сотувга чиқариладиган бўлди.
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпионати бугун якунига етди. Бугун шахматчилар сўнгги 4 та тур баҳсларини тўказишди.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва Наманганни республика бўйсунувидаги шаҳарларга айлантиришни таклиф қилди. Янги мақом бу шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига қандай таъсир қилади, оддий аҳоли-чи, бундан қандай наф кўради?
Аниқланишича, мазкур энергия 10,5 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилган. Тошкент вилояти Янгийўл туманида тадбиркор 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.
У бунинг учун $700 талаб қилган. Аёллар аэропортда қўлга олинди.
Қандай ҳолатларда компания йўловчиларга 25 фоиз миқдорида компенсация тўлаши маълум қилинди. Декабрь ойида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаво кемалари 58 марта бошқа аэропортларга мажбурий равишда йўналтирилган.
Истеъмолчилар электр ва газ учун байрам кунлари ҳам онлайн равишда тўловларни амалга оширишлари мумкин. Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, байрам кунлари истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини узлуксиз етказиб берилиши учун зарур чоралар кўрилган.
Истеъмолчилар электр ва газ учун байрам кунлари ҳам онлайн равишда тўловларни амалга оширишлари мумкин. Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, байрам кунлари истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини узлуксиз етказиб берилиши учун зарур чоралар кўрилган.
Қизнинг онасининг айтишича, доим шундай бўлади. Мутасаддилар қизнинг уйига бориб, дарёдан хавфсиз ўтиш бўйича зарур тавсия берган.
Ўқувчи дарс пайтида ташқарига чиқиб кетиши сабаб ўқитувчи унга танбеҳ берган. Ўқувчи эса ўзининг яқинларини айтиб келган.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг жорий йил 26-27-декабрь кунлари Покистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Покистоннинг асосий вазирликлари ва идоралари ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари раҳбарлари билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказди. Хусусан, Покистон Ислом Республикаси савдо вазири Саййид Навид Қамар, унинг биринчи ўринбосари Суалеҳ Аҳмад Фаруқий, миллий озиқ-овқат хавфсизлиги ва тадқиқотлар вазири Тариқ Башир Чеема, молия вазири Ишақ Дар, режалаштириш, ривожланиш ва махсус ташаббуслар вазири Аҳсан Иқбол, темир йўллар вазири Хаважа Саад Рафиқ билан учрашувлар бўлиб ўтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.