Мўғулистон Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда

Мўғулистон 2023 йилда Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Батмунх Батсетсег учрашувида ушбу масала муҳокама қилинди.

Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган хориждаги 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди

Январь-февраль ойларида фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаросига 108 минг доллардан зиёд ёрдам кўрсатилди. Унинг катта қисми Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганларга йўналтирилди.

Uzbekistan Airways'нинг Тошкентдан Москвага учаётган самолёти аэропортда йўловчилар билан 4 соат қолиб кетди — видео

Самолётда кутиш вақтида йўловчилар ўртасида жанжал келиб чиққан. Баъзилар тиббий ёрдамга муҳтож бўлди.

Ўзбекистон қонунчилигида аёлларга қандай имтиёзлар берилган — рўйхат

Имтиёзли кредит, ишхонадаги ҳуқуқлари, касб ўрганишдаги харажатлар қоплаб берилиши, имтиёзли уй-жойлар берилиши, ОТМ контрактлари тўлаб берилиши ва яна бошқа бир қатор имтиёзлар аёлларга берилган. Қонунчиликка кўра, аёл ва қизлар учун бир қатор имтиёз ва ҳуқуқлар берилган.

Чет элда ота-онасиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Болалар асосан, Россия, Қозоғистон ва Туркиядан олиб келинган. Ўтган йилда чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди.

Италияда ўтказилган халқаро сайёҳлик ярмаркасида Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳияти тақдим этилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг Италиядаги  элчихона ходимлари Бари шаҳрида ўтказилган  «Business Tourism Management» кўргазма-ярмаркасида иштирок этишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  Ташкилотчилар маълумотларига кўра,  «Business Tourism Management» кўргазма-ярмакази  Италиянинг  сайёҳлик соҳасига бағишланган энг йирик тадбирлардан бири  ҳисобланади.  Ярмарка миллий ва халқаро туроператорлар ва соҳа мутахассисларини бир майдонга тўплайди.  Кўргазма давомида туризм бозори мутахассислари ўзларининг энг сўнгги сайёҳлик йўналишлари ва хизматларини тақдим этадилар ҳамда соҳа индустриясининг долзарб йўналишларини муҳокама қиладилар.

Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россиянинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари илк бор учрашди. Улар де-факто афғон ҳукуматини аёлларнинг меҳнат ва таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, террорчилик гуруҳларини йўқ қилиш бўйича самаралироқ чоралар кўришга чақирдилар.

Тошкент шаҳар ҳокимининг икки ўринбосари ва икки туман ҳокими жазоланди

Пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчиси ўзини икки ўринбосари, Чилонзор ва Юнусобод тумани ҳокимларини жазолади. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Рахмонов жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлашда камчиликларга йўл қўйган ҳокимларни жазолади.

«Оилада бир нафар қиз ўқиб, олий маълумотга эга бўлса, хонадондаги муҳит бутунлай ўзгаради» — президент

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида аёлларни ушбу байрам билан табриклади. «Оилада бир нафар қиз ўқиб, олий маълумотга, замонавий касб-ҳунарга эга бўлса, хонадондаги муҳит бутунлай ўзгаради», — деди у ўз нутқида.

Шавкат Мирзиёев бир қатор аёлларга давлат мукофотларини топширди — фото

Бугун Халқаро конгресс марказида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, мамлакат аёлларига табрик йўллади.

Тошкент йўлларида талончилик қилган уч овлон қўлга олинган

Тошкент йўлларида талончилик қилган уч овлон қўлга олинган.

Қорақалпоғистондаги мактабларда ўқувчиларга бепул овқат беришда қонунбузарликлар аниқланди

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизимини ўрганди. Ўрганиш жараёнида тадбиркорлар томонидан кейтеринг хизмати ўз вақтида сифатли кўрсатилаётгани маълум бўлган.

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз кириши мумкин — рўйхат

Ўзбекистон фуқаролари 20 дан ортиқ мамлакатларга визасиз кириши мумкин. Аммо, ушбу давлатларда белгиланган муддат юрилганидан кейин виза расмийлаштириш керак бўлади.

Ўзбекистонда Yandex Eats хизмати ишга туширилди

Тошкентдаги 250 дан ортиқ ресторан янги хизматга уланди. Аввалига етказиб бериш бепул бўлади.

Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига директор тайинланди

Ҳукумат қарори билан Шамсиддин Султонов Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига директор этиб тайинланди.Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига Шамсиддин Султонов директор этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Yuz.uz».

8 нафар ўқувчи-қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди

6-март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди .Қарорга кўра, иқтидорли, турли соҳаларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, интеллектуал салоҳиятини намоён этиб, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сураётган 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Жумладан, Мактабгача ва мактаб таълими тизимида таҳсил олаётган 8 нафар мактаб ўқувчиси ҳамда бир нафар мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси ҳам мазкур мукофотга сазовор бўлди.

Андижонда ҳаракатланиб кетаётган Matiz ёниб кетди — видео

Бундан 17 йил аввал ишлаб чиқарилган машинанинг электр симининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Андижон вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, кеча, 6 март куни соат 20:28 да Пахтаобод тумани “Юқори” МФЙда 1974 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Matiz'да ёнғин содир бўлган.

Самарқандда 29 ёшли аёлни Дубайга фоҳишаликка юбораётган шахс қўлга олинди — видео

Қўлга олинган шахс 29 ёшли жувондан $5 минг олаётган вақтда ушланган. Самарқанд халқаро аэропортида аёлни чет элга фоҳишалик қилиш учун юбораётган шахс қўлга олинди.

Бокс. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ЖЧда иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетди

Бокс. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ЖЧда иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетдиЯхши биласиз, 15-26 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бориш ва мусобақада иштирок этиш учун бугун Нью-Дели шаҳрига йўл олди.

Самарқандда "ишни ҳал қилиш" учун пора талаб қилган сохта ИИВ ходими ушланди

У одамларга ўзини ИИВ ходими сифатида таништириб, ички ишлар тизими билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилаётгани аниқланган. Самарқандда бир фуқаро ўзини Ўзбекистон ИИВда ишлашини айтиб, ички ишлар тизими билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиб бериш эвазига фуқаролардан пул олаётганлиги тўғрисида маълумот олиниб, текширув ўтказилди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Матбуот хизмати.

Туркий давлатлар Ёзувчилар уюшмаси тузилди

ТУРКСОЙ ташкилотининг ташаббуси билан Турк дунёси Ёзувчилар уюшмаси тузилди.Бугун бу борада Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Туркманистон Ёзувчилар уюшмаси раислари уюшмани ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолашди.Турк дунёсида илк бор ташкил этилаётган иттифоқ раислигига Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Есдаулет номзоди маъқулланди.

Ўзбекистонликлар бензин учун Марказий Осиёда энг кўп пул тўлайдилар – Global Prices

Global Prices маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар ҳар литр бензин учун ўртача 0,982 доллар тўлайди. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори нарх ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Велоспорт. Кускова Хорватиядаги турнирда олтин медални қўлга киритди

Велоспорт бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хорватиядаги мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. «Porec Trophy Ladies» турнири ҳамюртимиз Янина Кускованинг ғалабаси билан якунланди.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар маълум қилинди — рўйхат

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни “Зулфия” мукофоти билан тақдирлади. Шавкат Мирзиёев фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун бир гуруҳ хотин-қизларни “Зулфия” мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Бош қомусга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев депутат ва сенаторлар, Олий суд раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан аҳоли томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув бўлиб ўтди.

Бахтиёр Раҳмонов Ортиқхўжаевнинг Яшнобод ҳокимига берган ҳайфсанини бекор қилди

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Яшнобод ҳокими Бахтиёр Раҳмонқуловга ҳайфсан бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

Тошкентда 10 мартдан иситиш тизими ўчирилиши режалаштирилмоқда

Март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини сабаб ҳокимлик иситиш тизимини ўчирмоқчи. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

Тошкент вилоятида банк собиқ бошқарувчиси шериклари билан банкнинг 9 млрд сўмини "еб юборди"

Улар қалбаки ҳужжатлар орқали банкдан 9 млрд сўм кредит олишиб, пулларни МЧЖга ўтказишган ва талон-торож қилишган. Пискент туманида 9 млрд сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси аниқланди.

Самарқандда зўрлик ва қўрқитиш орқали фуқаролардан пул ундириб келган спортчилар ушланди — видео

Улар одамларни мажбурлаб яланғоч ҳолатдаги тасвирларга туширган ва улардан товламачилик йўли билан пул талаб қилган. Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, 22 ёшли йигит Самарқанд вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилган.  Маълум қилинишича, Жомбой туманида яшовчи 25-30 ёшлардаги аёл фуқароларнинг ишончига кириб, шаҳвоний уйдирмалар уюштириб, 2-3 нафар спортчи йигитлардан иборат жиноий гуруҳ тузган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.