Ўзбекистонда 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди. Ҳукуматнинг жорий йил 4 мартдаги тегишли фармойишига биноан, 2023 йил 11 март куни мамлакатнинг барча ҳудудларида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Кешбэк олишда 20 мингдан ортиқ фойдаланувчи шубҳали харидорлар рўйхатига тушди

Солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра, шу кунгача 20 мингдан ортиқ фуқаро ўзганинг чекларини эгасининг рухсатисиз рўйхатдан ўтказиб олгани аниқланди. Солиқ қўмитаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, шу кунгача Солиқ мобил иловаси орқали 2 099 554 та фойдаланувчига жами 890,1 млрд сўм кешбэк тасдиқлаб берилган.  Аниқланишича, кешбэкларни тўплаш ва уни олишда фирибгарлик ҳолатлари ёки шубҳали харидорлар кўп учраган.

Тошкентнинг янги ҳокими Ортиқхўжаев қўллаган жазо чорасини бекор қилди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Яшнобод тумани ҳокимига қўлланилган интизомий жазо чорасини олиб ташлади. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов собиқ шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан Яшнобод тумани ҳокимига нисбатан қўлланилган интизомий жазо чорасини Меҳнат кодексининг 183-моддасига кўра олиб ташлади.

Самарқандда фуқарони $30 минг эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У ўзининг "қўли узун танишлари" орқали жўнатишни ваъда қилиб, олдиндан 10 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинган. Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб маълум қилди ЎзА.

Тошкентдаги Халқаро анжуманлар саройи ёнида тўпланган 50 га яқин ўсмир ИИБга олиб кетилди

Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолатга изоҳ бериб, вояга етмаган болаларнинг ҳибсга олиниши сабабларини тушунтирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда 5 март куни Тошкент шаҳар марказидаги Амир Темур хиёбони яқинида 50 нафарга яқин ўсмирлар йиғилгани ва ИИО ходимлари томонидан улар "Рёдан" субмаданияти аъзолари сифатида гумон қилиб, автобусда олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Орол денгизидаги сув сатҳи қарийб ярим метрга кўтарилди

Йўқолиб кетиш арафасида турган Орол денгизидаги сув ҳажмининг сўнгги кузатувлари эълон қилинди. Мутахассисларнинг фикрича, айни пайтда Орол денгизидаги сув сатҳи 48 см гача кўтарилган.

Туркияга кетган Мудофаа вазирлигининг тиббий отряди Ўзбекистонга қайтиб келди

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар жами 3860 нафар турк фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатишган. Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг малакали ҳарбий хизматчилари Тошкентга қайтиб келди, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Прокуратура "касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик" моддаси билан жиноят иши қўзғатди. Бош прокуратура Матбуот хизмати хабарига кўра, Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарҳод Манноповнинг вафот этганлиги юзасидан текшириш ўтказилди.

Қашқадарёда чойхонада ўтирган "ГАИ"ларни видеога олиб, интернетга тарқатган эркаклар қамалди — видео

Маълум бўлишича, дам олиш кунида ходимлар чойхонада овқатланиб ўтирганда бир нечта эркаклар келиб, ходимлар билан тортишиб, уларни видео олган. Қашқадарё вилоятида Ички ишлар органи ходимининг чойхонада ўтирганини тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаролар 15 суткага қамалди.

Одамларни Green Card ютганига ишонтириб, 4 млрд сўм пулни ўзлаштирган бир гуруҳ шахслар қамалди

Аниқланишича, улар 64 нафар самарқандлик ва жиззахлик фуқароларни алдаган. Уларнинг айримларини Green Card ютган қизларга уйлантириш орқали АҚШга юборишни ваъда қилган.

Бизда ва дунёда ўртача ойликка қанча нон олса бўлади?

Бугунги кунда юртимизда ноннинг нархи энг арзони 2800 сўм ($0,24) бўлса энг қиммати 30 минг сўм ($2,65) гача боради ва ўртача ойлик маош ($286,31)га ўртача 1 193 та нон берар экан. Бошқа давлатларда:— АҚШ:• Нон нархи $2,71;• Ўртача ойлик $4 300 (1 586 та нон).

Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилган?

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 847 тага камайган деб ёзмоқда Sputnik. 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.

Дзюдо. Ўзбекистон делегацияси «катта дубулға»нинг сўнгги кунида 2 та олтинга эга чиқиб, рекорд натижа қайд этди

Тошкент мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича "катта дубулға" мусобақаси 5 март, якшанба куни якунланди.Сўнгги кунги беллашувларда 20 нафар ўзбекистонлик дзюдочи татамига чиқди.

Андижондаги кўп қаватли уйларда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берилди

Вилоят ҳокими Шуҳратдек Абдураҳмонов ҳудудда бўлиб, ҳолатни ўз назоратига олди. Аввалроқ, Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларда ёнғин чиққанлиги тўғрисида хабар бергандик.

Блогер Фарход Маннопов вафоти юзасидан прокуратура текширув бошлади

Ижтимоий тармоқда тарқалган марҳумни операция қилган шифокорлар ҳибсга олингани ҳақидаги хабар рад этилди. Фарход Маннопов (Mittivine) ўтказилган жаррохлик амалиётидан кейин вафот этганлиги ҳолати юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқандда синфхонадаги синиқ доска янгисига алмаштирилди

Аввалроқ, мактаб синфхонасида ўқувчилар яроқсиз ҳолга келган доскадан фойдаланишаётгани ҳақида сурат тарқалганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамованинг хабар қилишича, мазкур сурат Булунғур тумани "Чўянтепа" МФЙ Мўғил қишлоғидаги 13-мактабда олинган.

Фарҳод Маннопов бассейнда жароҳат олгандан кейин олинган сўнгги видео эълон қилинди

Эълон қилинган видеода вайнер Улуғбек Шодибеков Фарҳоднинг бассейнда қандай жароҳат олгани ҳақида гапириб беради. «У сув остида сузди ва қандай қилиб бассейннинг охирига сузиб келганини сезмай қолди, шундан сўнг бор кучи билан бошини бассейн четига уриб олди», — деди Улуғбек.

Шуҳратжон Собиров Ўзбекистондаги Интерполга раҳбар бўлди

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шуҳратжон Собиров «Интерпол» Миллий марказий бюроси директори бўлди.Шуҳратжон Ўринбоевич Собиров Интерпол миллий марказий бюросининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори этиб тайинланди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Дзюдо. «Катта дубулға»нинг иккинчи кунида ўзбекистонликлар битта олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритди

Тошкентда 4 март куни дзюдо бўйича "Катта дубулға" мусобақасининг иккинчи кунги баҳслари давом эттирилди.-73 кг вазн тоифасида курашган Муроджон Йўлдошев финалга қадар етиб борди.

Ўзбекистонда текширилган 29 номдаги ош тузидан 22 таси талабларга номувофиқ деб топилди — рўйхат

Мамлакатда истеъмол қилинадиган ош тузи маҳсулотларининг намуналари синовдан ўтказилди ва синов натижалари эълон қилинди. Ўзбекистонда 22 номдаги ош тузи талабга жавоб бермаслиги аниқланди.

TBC банк Payme тўлов тизимини бутунлай сотиб олмоқчи!

TBC банк Payme тўлов тизимининг қолган 49% улушини ҳам сотиб олишни режалаштираётганлигини маълум қилди Маълумот учун, TBC банк Payme нинг 51% улушини 2019 йилда 5.5 млн.долларга сотиб олган. Агар, банк тўлов тизимини сотиб олса, ягона брендга ўтказилмаслиги, аммо, банк билан тўлов тизимининг хизматлари бирлаштирилишинм маълум қилди.Бу дегани, Payme да TBC банк хизматлари пайдо бўлади ва TBC банк иловасида ҳам Payme нинг хизматлари жорий этилади.

Қозоғистонда ҳунармандларнинг “Лолалар вақти” кўргазмаси очилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳунармандларнинг “Лолалар вақти” кўргазмаси очилди. Марказий музейда Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистондан келган усталар ўз асарларини намойиш этди.

Янги Ўзбекистон боғига олиб борувчи йўл 1 ойга ёпилди

Чўлпон кўчасига кириш «Жарбоши» аркасининг янги қурилган йўли орқали амалга оширилади. Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, жорий йилнинг 4 март куни соат 09:00 дан 4 апрель кунига қадар, Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасига олиб чиқувчи йўл қисман ёпилди.

Франция компанияси «Чимён» оромгоҳи объектларини лойиҳалаш, қуриш, жиҳозларни етказиб бериш, бўйича танлов ғолиблигини қўлга киритди

«Белдерсой – Чимён – Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича лойиҳа офиси» давлат унитар корхонаси томонидан эълон қилинган Франция ғазначилиги иштирокидаги «Чимён туристик зонасини қуриш» лойиҳаси доирасида «Чимён» умуммавсумий оромгоҳи объектларини лойиҳалаш, тадқиқ қилиш, қуриш, жиҳозлар етказиб бериш, ўрнатиш ва созлаш-ишга тушириш ишларини олиб бориш юзасидан 1-, 6- сонли лотлар бўйича очиқ танлов якунланди Чимёндаги лойиҳани амалга ошириш натижасида мамлакатимиз аҳолисига ҳам, хорижлик меҳмонларга ҳам очиқ ҳавода ҳордиқ чиқаришнинг ҳар хил турларини таклиф этадиган халқаро даражадаги умуммавсум мажмуаси ташкил этилади. Ушбу йирик ташаббусдан кўзланган мақсад халқаро миқёсдаги умуммавсумий курорт, сайёҳлик жойлари ва турли кўнгилочар аттракционлар ҳамда осма ёлларга эга янги туристик мажмуаларни қуриш орқали ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, Тошкент вилоятининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида оммавий спортни рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва янги иш ўринлари ташкил қилишдир.

Дзюдо. Бугун ўрта вазн тоифаларидаги беллашувларга гувоҳ бўламиз

Бироздан сўнг дзюдо бўйича Тошкент «Катта дубулға» турнирининг иккинчи кун беллашувлари старт олади. Ушбу кунда эркаклар -73 кг ва -81 кг, аёллар -63 кг ва -70 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Ўзбекистонлик олимлар томонидан аччиқ қалампирнинг янги нави яратилди

Аччиқ қалампирнинг янги нави мамлакатда иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган илк маҳаллий нав ҳисобланади. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти селекционер олимларининг кўп йиллик самарали изланишлари натижасида Ўзбекистонда илк бор аччиқ қалампирнинг иссиқхонада етиштиришга ва маҳаллий тупроқ иқлим шароитига мос "Шарқ гавҳари" нави ихтиро қилинди.

Туркманистонда 8 март муносабати билан хотин-қизларга пул совғаси берилади

Президент Сердар Бердимуҳамедовнинг фармойишига мувофиқ, мамлакатдаги ҳар бир хотин-қизларга 17 доллардан пул совғаси топширилади. Туркманистонда 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан президент Сердар Бердимуҳамедов номидан хотин-қизларга пул совғалари берилмоқда, дея хабар берди turkmenistan.gov.tm нашри.

"Док-1 Макс" сиропини ишлаб чиқарган Ҳиндистон компанияси мансабдорлари ҳибсга олинди

Ҳиндистон полицияси Ўзбекистонда болалар ўлимига сабаб бўлган сиропни ишлаб чиқарган Marion Biotech компаниясининг мансабдорларини ҳибсга олди. Ҳиндистоннинг Ноида шаҳри полицияси кеча, 3 март куни Marion Biotech фармацевтика компаниясининг 3 нафар юқори лавозимли ходимини ҳибсга олди.

Журналистлар ва фаоллар президентга «яширин, лекин кучли цензура» сабабли мурожаат қилишди

Журналистлар ва жамоат фаоллари Ўзбекистон президентига «яширин, лекин кучли цензура» юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаат муаллифлари давлат раҳбаридан матбуотнинг том маънодаги мустақиллигини таъминлашда тарихий ёрдам беришини сўрашди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилганидан сўнг илк бор кўриниш берди

Пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Пахтакор" стадионида кўриниш берди. Футбол янгиликларини бериб борувчи Championat.asia нашрининг ёзишича, Жаҳонгир Отиқхўжаев Тошкентдаги “Пахтакор" футбол стадионида “Пахтакор" - “ Олимпик" клублари учрашувига келган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.