Президент айрим ҳокимлар кластерларни кун давомида мажлис ва бошқа ишларга жалб этаётганини танқид қилди. Шунга кўра, у ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашишни тақиқлади.
Мўғулистонда ўтказилган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турниридан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтинг жадвали эълон қилинди. Унда совринли ўринларни эгаллаган ҳамюртларимиз ўз поғоналарини яхшилаб олишди.
Бир гуруҳ эркаклар Тошкентда босқинчилик жиноятини содир этишган.
27 июнда Тошкентда, Киночилар уйида Ўзбекистонда 30 июнь куни нишонланадиган Ёшлар кунига бағишланган «Ёшлар ва кино» ҳафталиги бошланди. “Ёшлар ва кино” ҳафталиги Ҳилол Насимовнинг “Ватан остонаси” фильми намойиши ва суратга олиш гуруҳи билан ижодий учрашувдан бошланди.
Президент «Янгиҳаёт» индустриал паркидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Биринчи босқичда 110 гектар майдон аукционда сотилди, уларда ошхона жиҳозлари, қандолат ва тўқимачилик маҳсулотлари, сантехника товарлари, металл буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, натижада 20 минг иш ўрни яратилади.
Конституцияни фуқаронинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал қилишга оид норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.Умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ва фуқаро ўртасида юзага келган низоларни инсон фойдасига ҳал қилишни қайд этиш таклифи билдирилди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Жанубий Кореянинг KOPIA ташкилоти билан ҳамкорликда 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистонда соғин сигирларни боқиш, селекция ишларини жадаллаштириш ва сут маҳсулдорлигини ошириш”, “Намунали чорвадор қишлоқлар”, “Шоли етиштиришда механизациядан фойдаланган ҳолда органик деҳқончиликни ривожлантириш” ҳамда “Қишлоқ хўжалиги билим ва инновацияларини тарқатиш илмий-амалий хизматлар марказини ташкил этиш” техник ёрдам лойиҳаларини Ўзбекистонда амалга ошириб келмоқда. Лойиҳалар доирасида эришилган натижаларни баҳолаш ва уларни кенг оммага таништириш мақсадида жорий йилнинг 28 — июнь куни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида “Ўзбекистон – KOPIA ҳамкорлик лойиҳалари” мавзусида форум бўлиб ўтди Унда Миллий марказ тизимидаги барча илмий-тадқиқот институтлари ва ҳудудий агрохизматлар марказлари (AKIS)дан вакиллар иштирок этди.
Рақамли маркировкалаш – бу Ўзбекистонда 2021-йилда пайдо бўлган янги атама бўлиб, у алкоголь ва тамаки бозори вакиллари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 1-январдаги 737-сон қарорига мувофиқ, янги маркировкалаш ва кузатув тизимини жорий этиш бутун сегмент учун мажбурий бўлди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар номи маълум бўлди. Унга кўра, Хитой бу рўйхатда биринчи ўринни эгаллаши маълум бўлди: — Хитой – 2,7 млрд АҚШ доллари;— Россия – 2,3 млрд;— Қозоғистон – 1,3 млрд;— Корея – 1,1 млрд;— Туркия – 698,5 млн;— Германия – 465 млн;— Туркманистон – 260 млн;— Ҳиндистон – 249 млн;— АҚШ – 192 млн;— Бразилия – 170 млн.
Шавкат Мирзиёев ОАВ ходимларига табригида улар фаолиятига тўсқинликлар демократик ислоҳотларга қарши ҳаракат сифатида баҳоланиши кераклигини таъкидлади. «Суд ва прокуратура органлари бизга мутлақо ярашмайдиган бундай салбий ҳолатлар бўйича қатъий чоралар кўриши лозим», — деди у.
27 июнь кунги баҳсларда -80 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Шуҳрат Салаев қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Салаев финалда Токио—2020 Олимпиадаси кумуш медал соҳиби иорданиялик Солиҳ аш-Шарабатий билан тўқнаш келди ва рақибини мағлуб этди.
Президент қарори билан шу йилнинг 1 июлидан 2025 йилнинг 1 июлига қадар ОАВлар фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камроқ тўлайди. Қолаверса, бюджет ташкилотларига электрон ОАВларга обуна бўлишга рухсат берилмоқда.
Пандемия, яримўтказгичларнинг танқислиги шунингдек, Украинадаги вазият жаҳон автомобиль бозоридаги инқирозни кучайтирди. Бу ўз навбатида, бутун автомобиль бозорига сезиларли таъсир кўрсатди.
Корея Республикасида таэквондо WТ бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бугун -80 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Шуҳрат Салаев қитъа чемпионлигини қўлга киритди.
6 та олтин ва 3 та кумуш. Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланднинг Паттайя шаҳри мезбонлик қилган қитъа биринчилигининг сўнгги кунида мана шунча медалларни қўлга киритди.
Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида дзюдо бўйича “катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа ўз якунига етмоқда. Бироз аввал -90 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Давлат Бобонов кумуш медални қўлга киритди.
Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) бугун америкалик Ронни Риос (33-3-0, 16 КО) билан жанг олиб бориб, сўнгги раунддаги техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Жанг видеосини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Мўғулистон пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси якунига етмоқда. Бугун оғир вазн тоифасида ўтаётган беллашувларда ҳамюртимиз Давлат Бобонов (-90 кг) финал йўлланмасини қўлга киритди.
Корея Республикасида таэквондо WT бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Қувонарлиси, мусобақанинг бугунги куни ҳам таэквондочиларимиз учун муваффақиятли ўтди.
Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) бугун, 26 июнь тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказди. Matchroom томонидан ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик боксчига америкалик Ронни Риос (33-3-0, 16 КО) рақиблик қилди.
Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) спорт курашлари бўйича ўсмирлар (U17) ва ёшлар (U23) ўртасида Осиё чемпионати қизғин паллада. Бугун 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) 26 июнь тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.Matchroom томонидан ўтказилаётган мусобақада ўзбекистонлик боксчига америкалик Ронни Риос (33-3-0, 16 КО) рақиблик қилади.
Таиландда ўтаётган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги кун беллашувлари ортда қолди. Ушбу кун дастурида маҳоратли қизларимиз олти бор шоҳсупага кўтарилишди.
Улан-Батор шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича “катта дубулға” мусобақасида иккинчи кун беллашувлари ўз якунига етмоқда. Ушбу кун дастурида 2 нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилишди.
Ўзбекистонлик яккакурашчи Заррух Адашев UFC билан шартномаси бекор қилинганини маълум бўлди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Конституцияни ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси «Бу менинг Конституциям» порталида икки тилда эълон қилинди. У PDF форматида жойлаштирилган бўлиб, алоҳида моддаларга изоҳ қолдириш имконияти мавжуд эмас.
Ўзбекистон зилзила ва тошқиндан жабр кўрган Афғонистонга 74 тонна гуманитар ёрдам жўнатди.Ўзбекистон зилзила ва ундан кейинги сув тошқинидан зарар кўрган қўшни Афғонистон мамлакатига самолёт орқали 74 тонна гуманитар ёрдамини юборди.
Таэквондо бўйича Жанубий Кореяда ўтказилаётган Осиё чемпионатида терма жамоамиз иккинчи олтин медалини қўлга киритди. Бу гал -74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жасур Жайсунов қитъа чемпионлигига сазовор бўлди.
Корея Республикасида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари давом этмоқда. Қувонарлиси, бугунги беллашувларда икки нафар вакилимиз шоҳсупага кўтариладиган бўлди.
Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича қитъа биринчилиги бўлиб ўтмоқда. 15 мамлакатдан энг сара гимнастикачилар қатнашаётган мусобақада қизларимиз жамоавий дастурда чемпионликни қўлга киритишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.